Full Description
Пайғамбаримизнинг даъватдаги суннатлари
«Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазяд
Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший
Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий
هديه صلّى الله عليه وسلّم في الدعوة
مقالة مقتبسة من كتاب هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. أحمد بن عثمان المزيد
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
مراجعة: أبو محمد علي البخاري
16- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватдаги суннатлари[1]
1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга эрта-ю кеч, махфий ва ошкора даъват қилдилар. Пайғамбарликнинг илк дамларида Маккада уч йил мобайнида махфий, яширинча даъват олиб бордилар. “Бас, ўзингизга амр этилган нарсани юзага чиқаринг" (Ҳижр: 94) ояти нозил бўлгач, бирон кимсанинг маломатига қарамай, Аллоҳнинг амрини очиқчасига ўртага қўйдилар ва катта-ю кичик, ҳуру қул, эркагу аёл, инсу жин ҳаммани Аллоҳга даъват қилдилар.
2- Маккада асҳобларига зулм кучайиб кетгач, Ҳаба-шистонга ҳижрат қилишларига изн бердилар.
3- Ёрдам беришларини умид қилиб Тоифга бордилар ва уларни Аллоҳга даъват қилдилар, бироқ на қўллаб-қувватловчи ва на ёрдам берувчини топдилар. Улар у зотга ҳатто ўз қавмидан кўрмаган қаттиқ озор, азиятларни етказдилар ва қувиб солдилар. Сўнгра у зот Маккага Мутъим ибн Адийнинг ҳимоясида кирдилар.
4- Кейин ўн йил мобайнида ошкора даъватни давом эттирдилар ва ҳар йил ҳаж мавсумини кутиб, ҳажга келганларнинг қўноқлаган жойларига, Укоз, Мажин-на ва Зул-Мажоз бозорларига бориб, қабилалар ва келган юртлари ҳақида сўраб, улар билан бирма-бир кўришдилар.
5- Сўнгра Ақабада ҳаммаси Хажраж қабиласидан бўлган олти кишини учратдилар ва уларни Исломга даъват қилдилар. Улар Исломни қабул қилиб, Мадинага қайтдилар ва одамларни Исломга чақирдилар. Кўп ўтмай, Ислом кириб бормаган хонадон қолмади.
6- Келаси йил 12 киши бўлиб келдилар ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ақаба байъати учун ваъдалашдилар. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эшитиб, итоат қилишга, нафақа беришга, маъруф ишларга буюриб, мункар ишлардан қайтаришга, Аллоҳ ҳақида гапирар эканлар маломат-чининг маломатига қиё боқмасликка, ўзларини, хотин бола-чақаларини ҳимоя қилиб, уларга ёрдам берганларидек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам ҳимоя қилиб, ёрдам берсалар, уларга жаннат бўлишига байъат қилдилар. Сўнгра улар Мадинага қайтдилар. У зот улар билан бирга Қуръонни таълим беришлари ва Аллоҳга даъват қилишлари учун Мусъаб ибн Умайр ва Ибн Умму Мактумни жўнатдилар. У иккисининг қўлида кўп киши мусулмон бўлди, жумладан, (қавм раислари-дан бўлган) Усайд ибн Ҳузайр ва Саъд ибн Муъозлар мусулмон бўлдилар.
7- Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилишларига мусулмонларга изн бердилар. Одамлар ҳижрат қилишга шошилдилар. Сўнгра уларнинг ортидан у зотнинг ўзлари ҳамроҳ-лари билан ҳижрат қилдилар.
8- Муҳожирлар ва ансорларни бир-бирларига ака-ука тутинтирдилар. Ўшанда муҳожирлар 90 киши эди-лар.
А) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг омонлик, сулҳ ва элчиларга муомала қилишдаги суннатлари:[2]
1- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган ҳадисда шундай дейилади:
“Мусулмонларнинг берган омонлиги биттадир. Уларнинг энг заифи ҳам омонлик бера олади" (Муттафақун алайҳ).
“Кимнинг бир қавм билан аҳдлашуви бўлса, аҳдлашув муддати тугамагунча ёки ҳар икки тараф баробар аҳдни бекор қилмагунча битимни бузмасин ва (уларнинг зарарига бошқалар билан) битим тузмасин!", дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
2- Яна айтдиларки: “Ким бир кишига жон омонлиги бериб, кейин уни ўлдирса, бас, мен ўлдирган кишидан узоқман" (Ибн Можа ривояти).
3- У зотнинг ҳузурига Мусайлиманинг элчилари келиб, унинг гапларини етказишди, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Элчининг ўлдирил-маслик табиқи бўлмаса эди, иккингизнинг бўйингиз-га урардим (яъни, каллангизни олардим)", дедилар (Абу Довуд ривояти). Шу тариқа элчини ўлдирмас-лик у зотнинг суннатлари бўлиб қолди.
4- Элчи ўз динини танласа, уни тутиб турмасди, балки жўнатиб юборарди.
5- Агар у зотнинг душманларидан бири саҳобалардан бири билан мусулмонларга унинг розилигисиз зарар бермасликка аҳдлашган бўлса, у зот уларнинг бу аҳдлашувини мақбул кўрардилар.
6- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш билан қуйидаги шартларга кўра ўн йил муддатга уруш қилмаслик сулҳини туздилар: мусулмонлардан бири у зотнинг ёнларига келадиган бўлса, уни Қурайшга қайтаради, агар бир киши у зотнинг ёнларидан чиқиб Қурайшнинг ёнига келса, улар уни қайтариб бермайдилар.
Аллоҳ бу ҳукмни аёллардан соқит қилди ва уларни имтиҳон қилишга, агар уларнинг мўмина эканлиги маълум бўлса, мушрикларга қайтариб бермасликка буюрди.
7- Муртад бўлиб, мушрикларнинг ёнига қочиб кетган аёлнинг маҳрини мушриклар талаб қилиб келсалар, ҳижрат қилиб келган мўмина аёлнинг маҳрини берсаларгина беришларини мусулмонларга буюрди-лар.
8- (Сулҳга кўра) маккалик эркаклардан бири Мадинага қочиб келса, Қурайш мушриклари уни олиб кетмоқ-чи бўлсалар, уларга қаршилик қилмас, бироқ қочиб келган кишини қайтиб кетишга мажбурламас ва қайтиб кет, дея буюрмас эдилар. Агар мушриклар-дан қочиб кетган мусулмон улардан бирини ўлдирган ёхуд молини тортиб олган, бироқ Пайғам-бар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келмаган бўлса, унинг бу ишини инкор қилмадилар ва тазминотини ўтамадилар ҳам.
9- Хайбар яҳудийларига ғолиб келганларида уловлари кўтара оладиган миқдорда юкларини олиб, олтин, кумуш ва қуролларини ташлаб чиқиб кетишлари эвазига сулҳ туздилар.
10- Хайбар яҳудийлари билан ҳар олган ҳосилнинг ярмини мусулмонларга беришлари эвазига истаган муддатгача у ерда қолишлари шарти билан яна бир сулҳ туздилар. Ҳар йил қанча ҳосил чиқиши мумкинлигини тахминан ҳисоблаб берувчи одам жўнатар ва у мусулмонларнинг улушини ажратиб берар ва улар шунга кўра тасарруф қилардилар.
Б) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг подшоҳларни даъват қилишлари, элчилар жўна-тишлари ва уларга мактуб ёзишларидаги сун-натлари:[3]
1- Ҳудайбийядан қайтгач, ер юзида мавжуд подшоҳ-ларга мактуб ёздилар, уларга элчиларини жўнатди-лар. Жумладан, Рум подшосига мактуб ёзиб, элчи билан жўнатдилар. У Исломга мойил бўлди, Ислом-ни қабул қилишига оз қилди, аммо қабул қилмади.
2- Нажошийга мактуб йўллади. У мусулмон бўлди.
3- Абу Мусо Ашърий ва Муоз ибн Жабални Яманга жўнатдилар. Яманликлар ҳаммаси ўз хоҳишлари билан жангу жадалсиз мусулмон бўлдилар.
В) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мунофиқларга қилган муомалаларидаги суннат-лари:[4]
1- Уларнинг ташқи — ўзлари ошкор қилган тарафлари-ни қабул қилдилар ва ички тарафларини эса Аллоҳга топширдилар. У зот улар билан ҳужжат асосида мужодала этар, улардан юз ўгириб, қўпол муомала қилар ва уларнинг ўзларига муносиб бўлган етук сўзлар билан динни етказар эдилар.
2- Қалбларни бир-бирига улфат қилиш мақсадида уларни ўлдиришдан воз кечдилар, айтдиларки: “Йўқ, (уларни ўлдирмайман), одамлар Муҳаммад саҳоба-ларини ўлдираяпти десинми?!" (Муттафақун алайҳ).