Full Description
- Тавҳидга зид бўлган ёки
уни нуқсонли иладиган сўз ва ишлар
- ТЎРТИНЧИ БОБ:
- Биринчи бўлим:
- Иккинчи бўлим:
- Учинчи бўлим:
- Тўртинчи бўлим:
- Бешинчи бўлим:
- Олтинчи бўлим:
- Еттинчи бўлим:
- Саккизинчи бўлим:
- Тўққизинчи бўлим:
- Ўнинчи бўлим:
- Туморнинг биринчи тури:
- Туморнинг иккинчи тури:
- Ўн биринчи бўлим:
- Биринчи қисм – шаръий тавассул бўлиб, у ўзи бир неча хил бўлади:
- 1) Ўликлардан дуо талаб қилиш жоиз эмас.
- 2) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаққи-ҳурматларини ёки бошқа бировнинг ҳаққи-ҳурматини восита қилиш жоиз эмас.
- 3) Махлуқотларнинг зоти билан тавассул қилиш жоиз эмас.
- 4) Махлуқнинг ҳаққи билан тавассул қилиш икки сабабдан жоиз эмас:
Тавҳидга зид бўлган ёки уни нуқсонли иладиган сўз ва ишлар
ТЎРТИНЧИ БОБ:
Тавҳидга зид бўлган ёки уни нуқсонли қиладиган сўз ва ишлар
Бу бобда қуйидаги бўлимлар бор:
Биринчи бўлим: Кафтга, финжонга ўқиш билан ғайбни билишни даъво қилиш, мунажжимлик қилиш ва ҳоказо...
Иккинчи бўлим: Сеҳргарлик, фолбинлик, башо-ратчилик.
Учинчи бўлим: Қабрлар ва зиёратгоҳларга қур-бонлик, назр ва ҳадялар келтириш ва уларни улуғлаш.
Тўртинчи бўлим: Ҳайкал ва монументларни улуғлаш, таъзим бажо келтириш.
Бешинчи бўлим: Динни масхара қилиш, унинг ҳурматларини поймол қилиш.
Олтинчи бўлим: Аллоҳ нозил қилгандан бошқа нарса билан ҳукм қилиш.
Еттинчи бўлим: Қонун чиқариш, ҳалол ва ҳаром қилиш ҳаққини даъво қилиш.
Саккизинчи бўлим: Динсиз тоифаларга, жоҳилий ҳизбларга аъзо бўлиш.
Тўққизинчи бўлим: Ҳаётга моддиюнчилик назари билан қараш.
Ўнинчи бўлим: Туморлар, руқя ва афсунлар.
Ўн биринчи бўлим: Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш, тавассул, Аллоҳ қолиб махлуқдан мадад тилаш.
Биринчи бўлим:
Кафт, финжон ва шу кабиларга ўқиш билан ғайбни билишни даъво қилиш
Ғайбдан мурод – одамлардан махфий бўлган ва улар кўрмайдиган келажак ва ўтмиш ишлари бўлиб, унинг илмини Аллоҳ таоло фақат Ўзига хослаган. Аллоҳ таоло деди: «Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)»» (Намл: 65). Ғайбни ёлғиз Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Гоҳо бирон ҳикмат ва манфаат юзасидан пайғамбарларига ғайб ишларидан Ўзи иста-ганини билдиради. Аллоҳ таоло деди: «(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайб сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин: 26-27). Яъни, Ўзининг рисолатига танлаб олган зотларгагина ғайбдан Ўзи истаган нарсани бил-диради. Чунки, пайғамбар мўъжизалар билан, шу жум-ладан Аллоҳ унга билдирган ғайб хабарлари билан ўзининг пайғамбарлигини исботлайди. Бу эса фариш-талардан бўлган ва инсонлардан бўлган расул-элчига омдир. Аллоҳ истисно қилган пайғамбарлардан бошқа кимда-ким қайсидир йўллар билан – кафтга ё финжонга (афсун) ўқиш билан бўлсин, фолбинлик ё сеҳр ё мунажжимлик билан ё бошқа бирон йўл билан бўлсин – ғайб илмини биламан деб даъво қилса, у ёлғончи ва кофирдир. Баъзи кўзбўямачи лўттибоз ва дажжоллар-дан содир бўлаётган, йўқолган нарсаларнинг қаердали-гини айтиб бериш, айрим касалликларнинг сабаблари-дан сўзлаб: «фалончи сенга фалон-фалон амални қилганлиги туфайли сен шу касалга чалингансан» дейиш каби ишлар айни шу қабилдаги ишлардир. Бу ишлар аслида уларга жин ва шайтонлар ёрдамида ҳосил бўлади, бироқ улар одамларни алдаб, ўзларини юқорида айтилганидек ишлар орқали ғайбни билгандек кўрсатишади.
Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Фолбинлардан баъзиларининг уларга боғланган жин ва шайтонлари бўлиб, (фаришталардан) ўғринча эшитиб олган ғайб хабарларини уларга етказишар, сўнг улар бунга ёлғонларни қўшиб-чатишарди... Улардан баъзисига шайтон у юртда бўлмайдиган таомларни: мева ва ширинликларни келтиради. Улардан баъзисини жин Макка, Байтул Мақдис каби жойларга учириб олиб боради» (Мажмуат ут-тавҳид: 797-801).
Гоҳо уларнинг ғайбдан гапиришлари мунажжим-лик – ерда бўлажак воқеа-ҳодисаларни фалакдаги ўзгаришларга қараб айтиб бериш орқали бўлади. Шамолларнинг эсиш даврини, ёмғирларнинг ёғиш вақтларини, нарх-наволарнинг ўзгаришини ва шу каби бошқа ишларни юлдузларнинг ҳаракатланишига, йиғилишига ва тарқалишига қараб билишларини даъво қиладилар. Фалон-фалон юлдуз кўринганда уйланса, шундай-шундай яхшиликлар ҳосил бўлади, фалон юлдуз чиққанда сафар қилса, бундай бўлади, фалон юлдуз фалон жойда турганида туғилган фарзанд мана бундай бахтга ёки бахтсизликка эришади, деган гапларни гапиришади. Айрим газета-журналларда «Мунажжим башорати» рукнида бериладиган уйдир-малар ҳам айни шу қабилдаги гаплардандир.
Айрим жоҳил ва иймони заиф кишилар кўпинча мунажжимлар ҳузурига ўзининг келажаги ҳақида, бошига қандай кунлар келиши, кимга уйланиши ё турмушга чиқиши ва ҳоказолар ҳақида сўраб бори-шади. Ваҳоланки, кимда-ким ғайбни билишни даъво қилса ёки шундай даъво эгасини тасдиқласа, у мушрик ва кофир бўлади. Чунки, у Аллоҳга Унгагина хос бўлган нарсада шерикликни даъво қилган бўлади. Юлдузлар яратилиб, бўйсундириб қўйилган, улар бирон ихтиёрга эга эмас, бировнинг бахти ё бахтсиз-лигига, ўлими ё ҳаётига уларнинг алоқаси йўқ. Буларнинг ҳаммаси гап ўғриси бўлган шайтонларнинг ишларидан.
Иккинчи бўлим:
Сеҳргарлик, фолбинлик, башоратчилик
Бу ишлар ҳаммаси ҳаром ва шайтоний ишлар бўлиб, ақидага зид келади ва уни бузади. Чунки, булар фақат ширк амаллари воситасида ҳосил бўлади.
1) Сеҳр
Сеҳр – сабаби махфий ва кўзга кўринмас нарсадан иборат.
У афсунлар, руқялар, ҳар хил сўзлар, дорилар, тутатқилар ёрдамида қилинадиган махфий ишлар билан ҳосил бўлади. Унинг ҳақиқатан қалбларга ва баданларга таъсири бўлиб, кишини касал қилиши, ўлдириши, эр-хотиннинг ўртасини ажратиб юбориши мумкин. Унинг таъсири Аллоҳнинг кавний қадарий изни билан бўлади. У шайтоний амалдир. Улардан кўпига фақат ширк ва хабис руҳларга улар яхши кўрадиган нарсалар билан қурбат ҳосил қилиш воситасида эришилади. Шунинг учун шариат соҳиби уни ширкка боғлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Еттита ҳалок қилувчи нарсадан сақланинг-лар», дедилар. «Улар нималар?» деб сўраганларида: «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр...», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Сеҳр ширкка икки тарафдан дохилдир:
Биринчи тараф: Унда шайтонлар хизматидан фойдаланиш, уларга боғланиш, сеҳргарнинг хизматини бажаришлари учун уларга яхши кўрадиган нарсалари билан қурбат-яқинлик ҳосил қилиш борлиги учун. Зотан, сеҳр – шайтонларнинг таълимидан бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: «Балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар» (Бақара: 102).
Иккинчи тараф: Ғайбни билиш даъвоси ва бунда Аллоҳга шериклик даъвоси борлиги учун. Бу эса куфр ва залолатдир. Аллоҳ таоло деди: «Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку» (Бақара: 102). Демак, шундай бўлар экан, ҳеч шак-шубҳасиз, бу иш ақидага зид бўлган ва у билан шуғулланган одамни қатл қилиш лозим бўлган куфр ва ширкдир. Катта саҳобалардан бир жамоаси уларни ўлдирганлар. Ҳозирда одамлар сеҳр ва сеҳргарликка енгил ва бепарво қарайдиган бўлиб қолган. Кўпинча уни алоҳида бир фан деб санашиб, у билан фахрла-нишади, унинг эгаларига мукофотлар, рағбатланти-рувчи совғалар беришади. Сеҳргарлар учун алоҳида клублар, йиғилишлар, мусобақалар ташкил қилишади, уларда минглаб ишқибозлар ҳозир бўлади. Бу эса динни билмаслик, ақидага лоқайдлик билан қараш, уни мазах қилувчиларга имконият яратиб беришдан бошқа нарса эмас.
2) Фолбинлик ва башоратчилик:
Ҳар иккиси ғайбни ва ғойиб ишларни билишни даъво қилишдир. Ерда вужудга келажак ва содир бўлажак нарсаларнинг хабарини бериш, йўқолган нарсанинг қаердалигини айтиб бериш каби. Бу эса осмондан гап ўғирлайдиган шайтонларнинг хизмати-дан фойдаланиш билан бўлади. Аллоҳ таоло деди: «Мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча гуноҳга ботган товлама-чиларга тушиб, эшитиб олганларини уларга таш-ларлар. Уларнинг (жинларнинг) кўплари ёлғончи-лардир» (Шуаро: 221). Яъни, шайтон малоикаларнинг гапларидан битта сўзни эшитиб олиб, уни фолбиннинг қулоғига етказади. Фолбин эса бу сўзга юзта ёлғон қўшиб ёлғонлайди, осмондан эшитиб олинган ўша битта сўз туфайли одамлар унга ишонишади.
Ғайбни фақат Аллоҳ билади. Ким фолбинлик ва шу каби ишлар билан ғайб ишларидан биронтасида Аллоҳга шериклик даъво қилса ёки шундай даъво қилган одамни тасдиқласа, Аллоҳга Унинг хусусият-ларидан бўлган нарсада шерик исбот қилган бўлади. Фолбинлик ширкдан холи бўлмайди, чунки у шайтон-ларга улар яхши кўрган ишлар билан қурбат ҳосил қилиш билан бўлади. Бу эса Аллоҳнинг илмида Унга шериклик даъво қилиш жиҳатидан рубубиятдаги ширк, бирон турли ибодат билан Аллоҳдан бошқага қурбат ҳосил қилиш жиҳатидан улуҳиятдаги ширкдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким фолбинга бориб, унинг гапларини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага кофир бўлибди» (Абу Довуд ривоя-ти).
Эътибор қаратиш ва огоҳланиш лозимки, сеҳргар, фолбин ва башоратчилар одамларнинг ақидалари билан ўйнашадилар. Ўзларини табиблар мақомида кўрсатиб, беморларга Аллоҳдан бошқага атаб, фалон-фалон сифатдаги қўй-қўзи ёки хўроз каби жонлиқ сўйиб, қон чиқаришни буюришади. Ёки уларга бўйин-ларига осиб оладиган ё уйларига, сандиқларига солиб қўядиган туморлар шаклидаги ширкона тилсимлар ва шайтоний афсунларни ёзиб берадилар. Бошқа бирлари эса йўқолган нарсаларнинг жойларини айтиб берувчи сифатида ном чиқарадилар. Йўқотган нарсаси ҳақида сўраб ҳузурларига келган жоҳил одамларга жин-шайтонлардан бўлган ёрдамчилари кўмагида йўқолган нарсанинг жойини айтиб берадилар. Яна баъзилари ўзларини кароматли авлиёлар қилиб кўрсатишади, ёниб турган ўтга кириб, зиён-захматсиз чиқишади, баданларига тиғ уриб ёки ўзларини автоулов ғилди-раклари остига ташлаб, ҳеч қандай зарар кўришмайди. Бу аслида шайтоннинг амалидан бўлган ва фитна-имтиҳон учун уларнинг қўлларида содир бўлаётган сеҳр ва кўзбойлоғичликдир.
Шайхулислом Ибн Таймия ўзининг батоиҳий аҳмадий (рифоий) сеҳргарлар билан қилган мунозараси ҳақида айтади: «Батоиҳийлар шайхи менга овозини кўтариб: «Бизда мана бундай, мана бундай ҳолатлар бор» деб, ўтда ёнмаслик ва шу каби ишларнинг уларга хос эканини даъво қилди. Шунда мен ҳам овозимни кўтариб, ғазаб билан: «Мен машриқдан мағрибгача барча аҳмадийларга хитоб қилиб айтаманки, сизлар ўт билан нима иш қилсангиз, мен ҳам худди шуни қиламан. Ким ўтда куйса мағлуб бўлади – ёки «унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин» деган бўлсам керак, – лекин бир шарт биланки, аввал жисмларимиз сирка ва иссиқ сув билан яхшилаб ювилади» дедим. Амирлар ва одамлар бунинг сабабини сўрашганида: «Чунки, буларнинг ўт билан алоқаларида (куймайдиган қилиб қўядиган) ҳийлалари бор, уни бақа ёғи, норинж пўстлоғи, талқ тошидан тайёрлашади» дедим, шунда одамлар шовқин кўта-ришди. У бу ишга қодирлигини кўрсатиб: «Сен ҳам, мен ҳам жисмларимизга олтингугурт суртиб, борияга ўраламиз» деди. Мен: «Бўпти, тур» дедим ва уни бунга зўрлай бошладим. У кўйлагини ечмоқчи бўлгандай қўлини кўтараётган эди, мен: «Йўқ, аввал иссиқ сув ва сирка билан ювинасан» дедим. У ўзларининг одатла-рига кўра ваҳм-шубҳаланиш изҳор қилди. Сўнг: «Ким амирни яхши кўрса, бир боғ ўтин келтирсин» деди. Мен айтдим: «Бу вақтни чўзиш ва жамоатни тарқатишга ҳаракат, бу билан мақсуд ҳосил бўлмайди. Унинг ўрнига, мойчироқ ёқамиз-да, мен ўзимнинг бармоғимни ҳам, сенинг бармоғингни ҳам аввал ювиб, сўнг унга тиқаман. Кимнинг бармоғи куйса, ўша мағлуб бўлган бўлади – ёки унга Аллоҳнинг лаънати бўлади». Бу гапимдан сўнг у ўзгарди ва мағлуб бўлди» (Мажмуъул фатово: 11/446-465).
Бундан мақсад ўша дажжолларнинг мана шундай яширин ҳийлалар билан одамларни алдашларини баён қилиш эди.
Учинчи бўлим:
Қабрлар ва зиёратгоҳларга қурбонлик, назр ва ҳадялар келтириш ва уларни улуғлаш
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширкка олиб келувчи барча йўлларни тўсганлар ва улардан ғоят қаттиқ огоҳлантирганлар. Қабрлар масаласи ҳам шулар жумласидан бўлиб, уларга сиғинишдан ва қабрдагилар хусусида ғулув кетишдан сақловчи қоидаларни тузиб бердилар. Жумладан:
— Авлиёлар ва солиҳлар ҳақларида чуқур кетиш-дан огоҳлантирдилар. Чунки бу уларга сиғинишга олиб боради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ғулувдан сақланинглар! Сизлардан илга-ригиларни ғулув ҳалок қилган» (Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ривоятлари). Яна айтганлар: «Мени худди насоролар Ибн Марямни кўкка кўтарганидек кўкка кўтариб мақтаманглар! Мен бор йўғи бир бандаман. «Аллоҳнинг бандаси ва расули» денглар» (Бухорий ривояти).
— Қабрлар устига бино қилишдан огоҳлантир-дилар. Абул Ҳайёж ал-Асадий ривоят қилади: Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу менга шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени нимага юборган бўлсалар, сени шу ишга юборайми? Биронта ҳам ҳайкални қўймай бузиб ташлайсан, биронта ҳам кўтарилган қабрни қўймай текислайсан» (Муслим ривояти). Қабрларни гипслаб сувашдан ва улар устига сағаналар бино қилишдан қайтардилар. Жобир розиял-лоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрни гипслашдан, унинг устида ўтиришдан ва унинг устига бино қилишдан қайтар-дилар (Муслим ривояти).
— Қабрлар олдида намоз ўқишдан қайтардилар. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ўлим соати яқинлашиб) келган вақтда юзларига йўл-йўл ёпинчиқларини ташлаб олдилар, нафаслари бўғилиб кетгач, юзларини очдилар ва мана шундай ҳолатда туриб: «Яҳудий ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, пайғамбар-ларининг қабрларини масжид қилиб олишди» деб, уларнинг қилмишларидан (умматларини) огоҳлантир-дилар. Агар шундай бўлмаганда (яъни, у зотнинг қабрлари масжид қилиниб олинишидан қўрқилма-ганида) эди у зотнинг қабрлари (уй ичида эмас, ҳамма кўроладиган) очиқликда қолдирилар эди. Бироқ уни масжид қилиб олинишидан қўрқдилар(-да очиқликда қолдирилишига изн бермадилар)» (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Огоҳ бўлинглар, сизлардан илгари ўтганлар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишар эди. Огоҳ бўлинглар, қабрларни масжид қилиб олманглар! Мен сизларни бундан қайтараман» (Имом Муслим ривояти). Қабрларни масжид қилинишининг маъноси – гарчи устига масжид қурилмаган бўлса ҳам улар олдида намоз ўқишдир. Намоз ўқиш қасд қилинган ҳар бир жой масжид ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ер мен учун намозгоҳ ва (сув бўлмаганда) таҳоратга яроқли қилинди» (Муттафақун алайҳ). Устига масжид қуриб олинса, иш яна ҳам қаттиқлашади.
Кўпчилик одамлар бу қайтариқларга зид иш қилиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирган ишларга қўл урдилар ва бунинг ортидан катта ширкка кириб қолдилар. Қабрлар устига масжидлар, сағаналар, чиллахоналар қурдилар, уларни ҳар турли ширк амаллари – қурбонлик ва назрлар сўйиш, уларда ётган маййитларга дуо қилиб, улардан мадад сўраш каби ишлар адо этиладиган зиёратгоҳларга айлантирдилар.
Аллома Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ ёзади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабр-лар ҳақидаги суннатларини, у зот буюрган ва қайтар-ган ишларни ва у зотнинг саҳобалари тутган йўлларни бугунги кунда одамлар қилаётган ишларга солиштир-ган одам бу иккисининг бир-бирига бутунлай тескари эканини кўради. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларга қараб намоз ўқишдан қайтарган-лар, улар қабрлар олдида намоз ўқишади. Қабрларни масжидлар қилиб олишдан қайтарганлар, улар қабрлар устига масжидлар қуриб, уларни машҳадлар (шаҳид-лар ётган жойлар) деб аташди. Қабрлар устида чироқ ёқишдан қайтарганлар, улар қабрлар устида шамчи-роқлар ёқишга вақфлар ажратишади. Қабристон-ларни ийдгоҳ қилиб олишдан қайтарганлар, улар эса қабристонларни ҳар турли маросимлар ўтказиладиган жойга айлантириб олишди, уларда ҳайит байрамла-рига тўпланганидан ҳам кўп одамлар тўпланадиган бўлди. Ҳолбуки у зот қабрларни текислашга буюр-ганлар. Имом Муслим «Саҳиҳ»да келтирганидек, Абул Ҳайёж ал-Асадий айтади: Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу менга шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени нимага юборган бўлсалар, сени шу ишга юборайми? Биронта ҳам ҳайкални қўймай бузиб ташлайсан, биронта ҳам кўтарилган қабрни қўймай текислайсан» (Имом Муслим ривояти). Имом Муслим яна ривоят қилади: «Сумома ибн Шуфай айтади: Биз Фазола ибн Убайд билан Румдаги Рудис деган жойда эканимизда бир шеригимиз вафот этди. Шунда Фазола ибн Убайд унинг қабрини текислаб қўйишга буюрди. Сўнг: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни текислашга буюрганларини эшитганман», деди». Улар эса мазкур икки ҳадисга хилоф иш қилишга қаттиқ ҳаракат қилишади, қабларни ердан уй баландлигида кўтаришади, уларга қуббалар ўрнатишади... Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам машруъ қилган ва қабрлар ҳақида юқорида ўтган қайтариқларидан қасд қилган нарсалари билан ҳозирги одамлар қилаётган ишлар ўртасида нақадар катта фарқлар бор! Шубҳасиз, бу нарсаларда банда санаб тугата олмайдиган даражада кўп бузилишлар бор. (Сўнг бу бузилишларни айтиб ўтаркан, жумладан шундай дейди:) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни зиёрат қилишда машруъ қилган нарса – фақат охиратни эслаш ва зиёрат қилинувчининг ҳаққига дуо қилиш, раҳмат сўраш, истиғфор айтиш, офият тилаш билан унга яхшилик қилиш эди. Шунда зиёрат қилувчи ўзига ҳам, зиёрат қилинаётган маййитга ҳам яхшилик қилган бўлар эди. Бу мушриклар эса ишни бутунлай тескари томонга айлантиришди ва зиёратдан бўлган мақсуднинг акси ўлароқ, маййитни Аллоҳга шерик қилиб, унга дуо қилиш ёки дуода уни восита қилиш, ундан ҳожатларини адо этишини сўраш, устларига баракотлар ёғдиришини ёки душман-лари устидан нусрат беришини сўраш каби ширк амалларини қиладиган бўлишди. Натижада ўзларига ҳам, маййитга ҳам ёмонлик қилишди, яъни уни ҳеч бўлмаганда ҳаққига қилинадиган дуо ва истиғфор-лардан маҳрум қилишди» (Иғосатул-лаҳфон: 1/214-217).
Демак, бундан мозорларга назр ва қурбонликлар келтиришнинг катта ширк экани маълум бўлади. Сабаби, бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг қабрлар хусусидаги, улар устига бино кўтармас-лик ва масжидлар қурмаслик ҳақидаги кўрсатмаларига хилофдир. Чунки, қачонки улар устига қубба ва сағаналар қурилиб, атрофига масжид ва зиёратгоҳлар тиклангач, жоҳиллар унда ётган маййитларни бирон фойда ё зарар етказишга, улардан мадад сўраганларга мадад беришга, илтижо қилиб келганларнинг ҳожат-ларини раво қилишга қодир зотлар деб ўйлаб қолишди, шунинг учун уларга назрлар элтишди, улар устида жонлиқлар бўғизлаб, қон чиқарадиган бўлишди. Натижада, қабрлар Аллоҳни қўйиб, сиғиниладиган бут-санамларга айланиб қолди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳ, менинг қабримни сиғиниладиган васанга (бутга) айлантириб қўймагин» деб дуо қилганлар (Имом Молик ва Аҳмад ривоятлари). Бундай дуо қилишлари бежиз эмас эди. Дарҳақиқат, жуда кўп ислом ўлкаларида қабрпарастлик пайдо бўлди, қабрга сиғиниш авж олди. Аммо, у зотнинг дуолари баракотидан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабрларини Ўзи ҳимоя қилди. Гарчи, у зотнинг масжидларида ҳам баъзи жоҳил ва хурофотчи кимсалар томонидан айрим ношаръий ишлар содир бўлиб турса-да, улар у зотнинг қабрларига етиб боришга қодир бўлмадилар. Зеро, у зотнинг қабрлари уйларининг ичидадир, бевосита масжидда эмас ва уйлари деворлар билан ўраб олинган. Аллома Ибнул Қаййим раҳима-ҳуллоҳ “Нуния”ларида айтиб ўтгани каби: «Аллоҳ роббул оламийн у зотнинг дуоларини ижобат этди ва (қабрларини) уч қават девор билан ўраб қўйди».
Тўртинчи бўлим:
Ҳайкалларни ва хотира учун ўрнатилган тошларни улуғлаш ҳукми ҳақида
Тимсол ёки ҳайкал – инсон ё ҳайвон ё бошқа бирон жонзот шакли акс эттирилган суратдир. Насб – хотира тоши эса аслида мушриклар бирон улуғ ва пешво кишиларининг хотирасини тирилтириш учун жонлиқ сўйиб, қонини оқизадиган тошдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жозотлар-ни тасвирлашдан қайтарганлар. Айниқса улуғ одамлар-нинг – олимлар, подшоҳлар, обидлар, лашкарбошилар, пешволарнинг сиймоларини тасвирлаш қаттиқ қайта-рилган ишлардандир. Уларни тасвирлаш бирон лавҳага ё қоғозга ё деворга ё кийимга суратларини тушириш йўли билан бўлсин ёки ҳозирги замонда машҳур бўлган фотосуратларини олиш йўли билан бўлсин ёки тош ё бошқа нарсани йўниб ҳайкалларини ясаш йўли билан бўлсин, фарқсиздир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам девор ва шу каби жойларга суратлар осишдан, тош-тимсоллар ўрнатишдан, шу жумладан хотира тошлари ўрнатишдан қайтарганлар. Чунки бу нарса ширкка олиб борадиган воситадир. Аслида, Ер юзида илк пайдо бўлган ширк сурат ва ҳайкаллар тасвирлаш ва уларни ўрнатишдан келиб чиққан. “Нуҳ алайҳис-саломнинг қавмида солиҳ кишилар бўлган эди. Улар вафот этишгач, қавмлари кўп маҳзун бўлишди. Шунда шайтон уларнинг суратларини ясаб, одатда ўтирадиган жойларига ўрнатиб қўйишни ва суратларни уларнинг номлари билан аташни қавмнинг кўнглига солди. Улар шундай қилишди, бироқ уларга ибодат қилишмаган эди. Бу авлод дунёдан ўтиб кетиб, илм унутилгач, келгуси авлодлар уларга сиғина бошладилар” (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди, у зот қавмини суратлар ортидан келиб чиққан ширкдан қайтарди, бироқ қавми унинг даъватини қабул қилмади ва бутларга айланиб улгурган ўша суратларга сиғинишдан қайтмади: «Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларин-гизни тарк қилманглар!» «Вад»ни ҳам, «Сувоъ»ни ҳам, «Яғус»ни ҳам, «Яуқ»ни ва «Наср»ни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар» (Нуҳ: 23). Мазкур исм-лар хотиралари ўчиб кетмасин деб ўрнатилган ўша суратлар эгаларининг исмлари эди.
Қаранг, хотира тошлари сабабли қандай қилиб Аллоҳга ширк келтириш ва Унинг расулларига бўйсунмаслик келиб чиқди. Ва бу нарса уларнинг тўфон сабабли ҳалок қилинишларига сабаб бўлди. Бу эса суратлар ясаш ва уларни ўрнатишнинг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан дарак беради. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусаввирларни лаънатлаганлар, уларни қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиган кишилар бўлишини айтганлар, суратларни ўчириб ташлашга амр қилган-лар, сурат бор уйга фаришта кирмаслигини хабар берганлар. Буларнинг ҳаммаси бу ишнинг ёмонлигидан ва умматнинг ақидасига хатари кучлилигидан шундай бўлди. Зеро, Ер юзидаги биринчи ширк суратлар ўрнатиш туфайли бошланган эди. Сурат ва ҳайкал-ларни хонадонларга ўрнатиладими, майдон ё боғлар-гами, барчаси шаръан ҳаромдир. Чунки бу нарса ширкка восита, ақиданинг бузилишига сабаб бўлади. Бугунги кунда кофирлар авайлаб асрайдиган ақидалари йўқлигидан шу ишни қилаётган бўлсалар, мусулмонлар ўз куч-қувватлари ва бахт-саодатлари манбаи бўлган ақидаларини сақлаб қолиш учун бу ишда кофирларга шерик бўлмасликлари зарур. Ҳозирда одамлар бу босқичдан ўтиб бўлишган, эндиликда тавҳид нима, ширк нима, ҳамма билади, дейиш тўғри бўлмайди. Чунки, шайтон ҳар бир авлод ичида пайт пойлаб туради, қачонки уларда жаҳолат ёйилса, худди Нуҳ қавмининг уламолари дунёдан ўтиб кетиб, ораларида жаҳолат тарқалганда қилганидек муомалани уларга қилади. Чунки, ҳеч бир тирик жон фитнадан омонликда эмас. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг пайғамбари бўла туриб: «Роббим, мени ва болаларимни бутларга сиғинишдан йироқ қилгин» (Иброҳим: 35) деб дуо қилдилар, ўзларига фитнадан хавф қилдилар. Баъзи салафлар айтганлар: «Иброҳимдан кейин ким ҳам фитнадан омонда қолади?!».
Бешинчи бўлим:
Динни масхара қилиш, унинг ҳурматларини поймол қилиш
Динни масхара қилиш – Исломдан муртад бўлиш ва диндан тамоман чиқиш демакдир. Аллоҳ таоло деди: «Айтинг: Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айт-манглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65-66).
Бу оят Аллоҳни масхара қилиш куфр эканига, пайғамбарни масхара қилиш куфр эканига, Аллоҳнинг оятларини масхара қилиш куфр эканига далолат қилади. Ким бу ишлардан биттасини масхара қилса, ҳаммасини масхара қилган бўлади. Мунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва саҳобаларини масхара қилганларида шу оят нозил бўлган эди. Бу ишлардан бирини масхара қилиш бошқасига ҳам уланиб кетади. Аллоҳнинг тавҳидига бепарво қарайдиган ва ўлиб кетганларга дуо-илтижо қилишни улуғ санайдиганлар агар тавҳидга буюрил-салар ва ширкдан қайтарилсалар, бунга беписанд қарайдилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «(Эй Муҳаммад,) қачон улар сизни кўрсалар, фақат: «Аллоҳ мана шуни пайғамбар қилиб юбордими?! Агар сабр қилиб (маҳкам турмаганимизда) ҳақиқатан у бизлар-ни худоларимиздан оздираёзди-я», деб сизни масха-ра қилурлар» (Фурқон: 41-42).
Нафсларида ширкни улуғлаш бўлгани учун мушриклар доим ўзларини тавҳидга чорлаган пайғам-барларни айблаб, ақлсизлик, адашганлик ва мажнунлик билан сифатлаб келганлар.
Аллоҳ таоло деди: «Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар» (Бақара: 165). Ким бирон махлуқотни Аллоҳни яхши кўрганича яхши кўрса, мушрик бўлади. Аллоҳ учун яхши кўришни Аллоҳ билан бирга яхши кўришдан фарқлай билиш лозим. Қабрларни муқаддас санаб сиғинадиган кишиларни Аллоҳнинг тавҳиди ва ибодатига доир нарсаларни масхара қилишларини, қабрда ётган шафеъларини эса ғоят улуғлашларини кўрасиз. Улар бирови Аллоҳга бемалол ёлғон қасам ичиши мумкин, бироқ ўзи сиғинадиган азиз-авлиё номига ёлғон қасам ичишга ботина олмайди. Баъзи тоифаларни кўрасизки, азиз-авлиёдан хоҳ қабри ёнида, хоҳ бошқа жойда бўлсин, мадад сўрашни ўзлари учун саҳар пайти масжидда Аллоҳга дуо қилишдан кўра фойдалироқ санашади ва уларнинг йўлидан тавҳид сари бурилган кишиларни масхара қилишади. Кўплари масжидларни хароб қилиб, машҳадларни обод қили-шади. Бу Аллоҳни, Унинг оятларини ва пайғамбарини менсимаслик ва ширкни улуғлашдан бошқа нарса эмас (Мажмуъул фатово: 15/47-49).
Истеҳзо – масхара икки хил бўлади:
Биринчи: У ҳақда оят нозил бўлган ишларда бўлгани каби очиқ масхаралаш. Масалан: «Бу қорила-римиздан кўра қорнини яхши кўрувчироқ, тиллари ёлғончироқ, душманга рўпара келганда қўрқоқроқ одамни кўрмадик» деганлар хусусида оят нозил бўлганди. Ёки: «Бу динингиз бешинчи дин», «эсипаст-лар дини», ёки маъруфга буюриб, мункардан қайтара-диган одамларни кўришса, масхара қилиб: «Ана, диндорлар етиб келди» деганга ўхшаш ҳар турли гаплар каби.
Иккинчи: Очиқ бўлмаган масхаралаш. Аллоҳнинг Китоби ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари ўқилганда ёки амри маъруф ва наҳий мункар қилинганда кўз қисиш, тил чиқариш, лаб чўччайтириш, қўл билан ишора қилиш каби.
Баъзилар айтадиган: «Ислом йигирманчи асрга ярамайди, у фақат ўрта асрларга яроқли дин. У қолоқ ва реакцион дин, унинг таъзир ва жазоларида ўта қаттиққўллик ва ваҳшийлик бор, у талоққа ва кўпхо-тинликка рухсат бериши билан аёлнинг ҳуқуқига зулм қилган» деган гаплар, ёки: «инсон томонидан жорий қилинган қонунлар одамлар учун Ислом ҳукмларидан яхшироқ» деган гап, тавҳидга чақирадиган, қабр ва мозорларга сиғинишдан қайтарадиган одамни «бу экстремист» деб аташ, мусулмонлар жамоатини бўлиб ташлашни истайди, дейиш ёки «бу ваҳҳобий», «бешинчи мазҳабдаги одам» деган гаплар ҳаммаси динни ва дин аҳлини сўкиш, соғлом ақидани масхара қилишга киради. Ёки бўлмасам, Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тутмоқчи бўлган одамнинг соқолини мазах қилиб: «дин соч-соқол билан ўлчанмайди» каби гаплар ҳам шу қабилдаги гаплардандир.
Олтинчи бўлим:
Аллоҳ нозил қилгандан бошқа нарса билан ҳукм қилиш
Гап-сўзларда, шариат асосларида, хусуматларда, қон (қатл, қасос)ларда, молиявий муомалаларда ва бошқа ҳақ-ҳуқуқларда ихтилоф пайдо бўлганда Аллоҳ таолонинг ҳукмига бўйсуниш, шариатига рози бўлиш, Унинг Китобига ва Расулининг суннатига мурожаат қилиш Аллоҳга бўлган иймоннинг ва бандаликнинг тақозосидир. Зеро, ёлғиз Угина ҳакамдир ва ҳукм Уникидир. Шундай экан, ҳокимлар Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилишлари, фуқаролар Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннати асосида ҳукмлашиш-лари лозим. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» (Нисо: 58). Яна айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Борди-ю, бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59).
Сўнг Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқаси билан ҳукмлашиш иймон билан бир жойда жамланмаслигини баён қилади: «(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди... Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйинсунмагунла-рича зинҳор мўмин бўла олмайдилар » (Нисо: 60-65).
Аллоҳ субҳанаҳу қасам билан таъкидлаб, Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳукм сўраб борма-ган ва у кишининг ҳукмларига рози бўлиб, таслим бўлмаган кишида иймон бўлмаслигини айтди. Шунинг-дек, Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқаси билан ҳукм қиладиган ҳокимларни кофир, фосиқ ва золимлар деб атади: «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44), «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир» (Моида: 45), «Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир» (Моида: 47).
Баъзи исломга нисбатланган давлатларда бўлгани-дек фақат шахсий аҳволлардагина эмас, балки уламо-лар ўртасида ижтиҳодий сўзлардаги барча низоларда, шунингдек суд ишларини кўришда ва бошқа ҳуқуқий масалалардаги хусуматларда ҳам Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилиш ва унинг асосида ҳукмлашиш лозим бўлади. Зеро, Ислом бўлинмас бир бутун диндир. Ихтилофлар пайтида фақат Китобу Суннатдан далили бўлган нарсани бирон мазҳабга таассуб қилмасдан, бирон имомга тарафкашлик қилмасдан қабул қилина-ди. Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмла-рига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)!» (Бақара: 208). Яна деди: «Ё китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми?» (Бақара: 85).
Шунингдек, мазҳабларга эргашган кишилар ўз имомларининг сўзларини, хусусан ақидага доир ишларда Китобу Суннатга қайтаришлари, уларга мувофиқ келганини олиб, хилоф келганиини ҳеч қандай таассубсиз ва тарафкашликсиз рад қилишлари лозим бўлади. Зеро, имомларнинг ўзлари – уларни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин – шунга васият қилганлар ва барчаларининг тутган йўллари шу бўлган. Ким шунга хилоф иш қилса, гарчи уларнинг мазҳаб-ларига нисбатланса-да, уларга эргашган бўлмайди ва Аллоҳ таоло қуйидаги оятда айтган кишилар жумла-сидан бўлади: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар» (Тавба: 31). Оят насороларгагина хос бўлмасдан, қилмишлари уларнинг қилмишига ўхшаган барчани ўз ичига олади.
Ким одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса-дан бошқаси билан ҳукм қилиб, Аллоҳ ва Расулининг амрларига хилоф қилса ёки нафси ҳавосининг кўйига кириб шундай қилишни истаса, ҳар қанча мўминликни даъво қилмасин, Ислом ва иймон бўйинбоғини бўйни-дан ечиб ташлаган бўлади. Аллоҳ таоло бундай кимса-ларнинг ишларини мункар, даъволарини эса ёлғон деб атади: «(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб даъво қиладиган (айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадин-гизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрил-ган эди» (Нисо: 60). «Даъво қиладиган» деган калима-дан уларда иймон бўлмаслиги маълум бўлмоқда. Чунки, «даъво қилиш» ибораси аксар амалга ошмай-диган ва хилоф қилинадиган ёлғон даъволарга истеъ-мол қилинади. «Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди». Чунки, тоғутга кофир бўлиш тавҳиднинг рукнидир. Қачон бу рукн ҳосил бўлмаса, тавҳид вужудга келмайди. Тавҳид иймоннинг асоси-дир, барча амаллар фақат у билан яроқли бўлади, у бўлмаса яроқсизга айланади. Бу нарса қуйидаги оят маъносида очиқ-равшан кўриниб турибди: «Бас, ким тоғутга кофир бўлса ва Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлаб-ди» (Бақара: 256). Боиси, тоғутга ҳукм сўраб бориш унга иймон келтириш демакдир.
Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмайдиган кишида иймон бўлмаслиги Аллоҳнинг шариатини ҳоким қилиш – иймон, ақида ва ибодат эканига далолат қилади. Аллоҳнинг шариати уни ҳоким қилиш одам-ларга фойдалироқ бўлгани учунгина ҳоким қилинмай-ди. Баъзи одамлар шу томонига эътибор қаратишади ва биринчи, асосий тарафини унутишади. Аллоҳ субҳана-ҳу ва таоло Ўз шариатини фақат ўзига манфаат борлиги учун ҳоким қиладиган, бу нарсани ибодат деб қилмай-диган одамларни айблаб айтади: «Қачон улар Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорлансалар, баногоҳ улардан бир гуруҳи (пайғамбар ҳузурига келишдан) юз ўгиргувчидир. Агар ҳақиқат улар (тараф)да бўлса, (пайғамбар олди-ларига) бўйин эгиб келурлар.» (Нур: 48-49).
Демак, улар фақат ўз ҳавои нафсларига қараб иш тутишади ва нафсларига ёқмаган нарсадан юз ўгиришади. Чунки, улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳукм сўраб келишни Аллоҳга ибодат деб билишмайди.
Аллоҳ нозил қилгандан бошқа нарса билан ҳукм қиладиган одамнинг ҳукми:
Аллоҳ таоло деди: «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44). Ояти карима маъносига кўра, Аллоҳ нозил қилгандан бошқа нарса билан ҳукм қилиш куфрдир. Бу куфр гоҳо диндан чиқарувчи катта куфр бўлса, гоҳо диндан чиқармайдиган кичик куфр бўлади. Бу ҳокимнинг (ҳукм қилувчининг) ҳолига қараб бўлади. У агар Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилиш вожиб эмас деб эътиқод қилса ва у билан ҳукм қилиш-қилмасликда ўзини ихтиёрли деб билса, ёки Аллоҳнинг ҳукмини паст кўрса ва инсонлар тарафидан тузилган қонун ва тузумларни ундан яхшироқ деб билса, ёки уни ҳозирги замонга яроқли эмас деса ёки Аллоҳ нозил қилгандан бошқа нарса билан ҳукм қилиш билан кофир ва мунофиқларнинг кўнглини олишни истаса, бу катта куфрдир. Агар Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилиш вожиб деб эътиқод қилса ва кўрилаётган масалада Аллоҳнинг ҳукми нима эканини билса, шундан сўнг ўзининг гуноҳкор бўлишини эътироф қилиб туриб, Аллоҳнинг ҳукмида юз ўгирса, у осий ва кичик куфр эгаси бўлади. Агар Аллоҳнинг ҳукмини билишга уринса, бунга куч-ғайрат сарфласа, бироқ уни билмаса ва хато қилса, у хатокор бўлади, хатоси кечирилган ва қилган ижтиҳоди учун битта ажрга эга бўлган бўлади (Қаранг: «Таҳовия шарҳи»: 363-364-саҳифалар).
Бу бир хос масаладаги ҳукм ҳақида эди. Аммо умумий масалалардаги ҳукм бундан фарқлидир. Шайхулислом Ибн Таймия ёзади:
«Ҳоким агар диндор бўлса, лекин илмсиз равишда ҳукм қилса, дўзах аҳлидан бўлади. Агар олим бўлса, лекин ўзи билган ҳақнинг зидди билан ҳукм қилса, дўзах аҳлидан бўлади. Агар адолатсиз ва илмсиз равишда ҳукм қилса, дўзах аҳлидан бўлишга лойиқроқ бўлади. Бу бирон шахсий масаладаги ҳукм ҳақидаги гап эди. Аммо агар мусулмонларнинг динида умумий ҳукм қилса ва ҳақни ботил, ботилни ҳақ деса, суннатни бидъатга, бидъатни суннатга, маъруфни мункарга, мункарни маъруфга айлантирса, Аллоҳ ва Расули буюрган нарсадан қайтарса ва Аллоҳ ва Расули қайтарган нарсага буюрса, бу бутунлай бошқа бир турки, унда Аллоҳ таоло ўзи ҳукм қилади» (Мажмуъул фатово: 35/388).
Яна ёзади: «Шаксиз, ким Аллоҳ пайғамбарига нозил қилган нарса билан ҳукм қилиш вожиб деб эътиқод қилмаса, кофир бўлади. Ким одамлар ўртасида ҳукм қилишда Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашмасдан, балки ўзи адолат деб кўрган нарса билан ҳукм қилишни ҳалол санаса, у ҳам кофирдир. Дунёдаги ҳар бир уммат-халқ адолат билан ҳукм қилишга буюради. Гоҳида уларнинг динидаги адолат каттаконлари адолат деб кўрган нарса бўлади. Балки Исломга мансуб бўлган амирлардан кўплари ҳам Аллоҳ нозил қилмаган, ўзларининг ота-боболаридан қолган одатлари билан ҳукм қилишади ва Китобу Суннат бўйича эмас, балки мана шу урф-одатлари бўйича ҳукм қилишни муносиб кўришади, бу эса куфрдир» (Минҳожус-суннатин-набавия).
Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх айтади: «Агар Аллоҳдан бошқанинг ҳукми билан ҳукм қилса-ю, аслида Аллоҳнинг ҳукмигина ҳақ эканини ва ўзининг бу билан гуноҳкор бўлаётганини эътиқод қилса, ундан содир бўлаётган бу иш фақат бир-икки марта содир бўлаётган бўлса, мана шуни кичик куфр дейилади. Аммо тартиб билан ва давомий равишда Аллоҳдан бошқанинг ҳукми билан ҳукм қила туриб: «Биз хато қиляпмиз, шариатнинг ҳукми адолатлироқ» деб айтса ҳам, бу барибир диндан чиқарувчи катта куфр бўлаве-ради».
Бу сўзлардан маълум бўладики, онда-сонда содир бўладиган жузъий ҳукм билан барча ҳукмларда ёки кўп ҳукмларда асос саналадиган умумий ҳукм ўртасида катта фарқ бор ва бу диндан чиқарадиган куфр саналади. Зотан, ким шариати исломияни четга суриб, унинг ўрнига инсонлар тарафидан тузилган қонун-ларни ўринбосар деб билса, бу дегани қонун шариатдан кўра яхшироқ ва ҳаётга яроқлироқ дегани бўлади. Бу эса шак-шубҳасиз, диндан чиқарадиган ва тавҳидга зид келадиган катта куфрдир.
Еттинчи бўлим:
Қонун чиқариш, ҳалол қилиш ва ҳаром қилиш ҳаққини даъво қилиш
Бандалар ибодатларида, муомалотларида ва бошқа ишларида унга биноан юрадиган, шунингдек уларнинг ўртасидаги низоларга ажрим чиқариб, хусуматларга барҳам берадиган ҳукмларни чиқариш фақат Аллоҳ таолонинг ҳаққидир: «Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Робби — Аллоҳ буюкдир» (Аъроф: 54). Бандаларига нима нарсалар яроқли бўлишини билувчи ва шунга кўра уларга қонунлар чиқарувчи зот фақат Унинг Ўзидир. Парвардигор бўлганидан уларга қонунлар чиқаради, улар эса банда бўлганликларидан Унинг қонунларини қабул қиладилар, бунда манфаат фақат уларга бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59). «Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳга (қайта-рилур ва У зот ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини ажратиб берур)» (Шуро: 10). Аллоҳ таоло бандаларнинг Ўзидан бошқани қонун чиқарувчи деб қабул қилишларини инкор қилди: «Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари борми?!» (Шуро: 21).
Демак, ким Аллоҳнинг қонунчилигидан бошқа қонунчиликни қабул қилса, Аллоҳ таолога ширк келтирган бўлади. Аллоҳ ва Расули томонидан машруъ қилинмаган ибодатлар барчаси бидъатдир ва ҳар қандай бидъат залолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким бизнинг бу ишимизда (яъни динимизда) ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилинади» (Муттафақун алайҳ). Бир ривоятда: «Ким бизнинг амру фармонимиз бўлмаган бирон ишни қилса, у рад қилинади» (Имом Муслим ривояти). Сиёсатда ва одамлар ўртасида ҳукм юритишда Аллоҳ ва Расули чиқармаган ҳар қандай қонун – тоғутнинг ҳукмидир, жоҳилият ҳукмидир: «Жоҳилият ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўл-ган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» (Моида: 50).
Шунингдек, ҳалол қилиш ва ҳаром қилиш ҳаққи ҳам фақат Аллоҳга тегишли бўлиб, бирон кимса бу ҳақларда У зотга шерик бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрик-ларни) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга бўйинсунсангиз-лар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолур-сизлар» (Анъом: 121).
Аллоҳ субҳанаҳу Ўзи ҳаром қилган нарсаларни ҳалол санайдиган шайтонларга ва уларнинг дўстларига итоат қилишни Ўзига ширк келтириш деб атади. Худди шу каби, кимда-ким олимларга ва амирларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилишларида ё Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилишларида итоат қилса, уларни ўзига илоҳ тутган бўлади. Аллоҳ таоло айтгани-дек: «Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг олимларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Роб (илоҳ) қилиб олдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга буюрилган эдилар. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. У зот уларнинг ширкларидан покдир» (Тавба: 31).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур оятни Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳуга ўқиб берганларида у: «Ё Расулуллоҳ, биз уларга ибодат қилмас эдик-ку» деди. У зот: «Сизларга Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиб беришса ҳалол санардин-гиз, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром дейишса ҳаром санардингиз, шундай эмасмми, ахир?!» дедилар. «Ҳа, шундай» деганида: «Мана шу уларга ибодат қилиш-дир», дедилар (Термизий, Ибн Жарир ва бошқалар ривояти).
Ҳалол қилиш ва ҳаром санашда Аллоҳ қолиб, уларга итоат қилиш – уларга ибодат ва ширк бўлди. Бу эса «Бир Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ» деб гувоҳлик берувчи тавҳидга зид бўлган катта ширкдир. Зеро, бу шаҳодат маъносига кўра ҳалол қилиш ва ҳаром қилиш фақат Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Агар олимларга ва обидларга Аллоҳнинг шариатига мухолиф равишда ҳалол қилиш ва ҳаром қилишларида итоат қилган одам ҳақида гап шу бўлса – ваҳоланки, улар илм ва динга яқин бўлишади, баъзан хатолари нотўғри ижтиҳодлари туфайли бўлиб, бунинг учун бир ажрга эга бўлишлари ҳам мумкин – энди кофир ва динсизлар тарафидан яратилиб, мусулмон мамлакатларига юборилаётган, мусулмонлар ўртасида у билан ҳукм қилинаётган қонунлардаги ҳукмларга итоат қилувчи одамлар ҳақида нима дейиш мумкин?!
Саккизинчи бўлим:
Динсиз тоифаларга, жоҳилий партияларга аъзо бўлишнинг ҳукми
1) Коммунистик, секуляр (илмония-дунёвийлик), капиталистик каби динсиз тоифа ва йўлларга аъзо бўлиш Исломдан қайтиб, муртад бўлишдир. Агар бу йўлларга аъзо бўлган одам Исломни даъво қилса, бу катта нифоқ бўлади. Зеро, мунофиқлар зоҳирда Исломга нисбатланиб, аслида кофирлар билан бўлади-лар. Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай дейди:
«Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам иймон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан ҳоли қолганда эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (улар-нинг устидан) кулмоқдамиз, холос», дейишади» (Бақара: 14).
Яна айтади: «Улар (яъни мунофиқлар) сизларга кўз тикиб турадилар. Агар сизларга Аллоҳ томони-дан фатҳу зафар бўлса: «Биз ҳам сизлар билан бир диндамиз-ку», дейдилар. Агар ғалаба кофирларга насиб бўлса: «Биз сизлардан устун бўлган ва сизларни мўминлардан ҳимоя қилган эмасмидик?», дейишади» (Нисо: 141).
Бу алдоқчи мунофиқларнинг иккита юзи бўлади. Бир юзи билан мўминларга боқишса, иккинчи юзи билан кофир дўстларига боқишади. Уларнинг иккита тили бўлади. Биттасини мусулмонлар зоҳирига қараб қабул қилаверадилар, иккинчиси эса уларнинг яширин сирларини фош қилади: «Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам иймон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан ҳоли қолганда эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос», дейишади» (Бақара: 14).
Китобу Суннатдан – унинг аҳлини масхаралаб ва ҳақир санаб – юз ўгиришди, кўпайгани сари ёмонлик ва мутакаббирликни зиёда қиладиган илмлари билан мағрурланиб, Аллоҳу Расулининг ҳукмига бўйсуниш-дан бош тортишди. Аллоҳу Расулининг сўзларини маҳкам ушлаган кишиларни кўришса, уларнинг устла-ридан кулишларини кўрасиз: «Аллоҳ уларнинг усти-дан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юриш-ларини давомли қилади» (Бақара: 15). Зеро Аллоҳ таоло мўминлар сафига қўшилишга буюрган: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!» (Тавба: 119).
Бу динсиз йўллар бир-бирига қирпичоқ йўллардир, чунки улар ботилга асосланган. Масалан, шуюийлар (коммунистлар) Яратувчи субҳанаҳу ва таолонинг борлигини инкор қилишади ва самовий динларга қарши курашишади. Ким ўз ақлига ақидасиз яшашни раво кўрса, бирламчи ақлий ҳақиқатларни инкор қилса, у ақлини ишлатмайдиган беақл бўлади. Илмонийлар (дунёвийлик тарафдорлари) динларни инкор қилишади ва бу ҳаётда фақат ҳайвонларча яшашдан бошқа ғояси бўлмаган моддийликка (материалистик фалсафага) суянишади. Капиталистларнинг эса ҳалолдан бўлади-ми, ҳаромдан бўладими, қайси томондан бўлса ҳам мол-дунё жамғаришдан бошқа ғам-ташвиши бўлмайди. Уларда камбағалларга нисбатан меҳр-шафқат деган нарса бўлмайди. Иқтисодлари рибо асосига қурилган. Рибо эса Аллоҳ ва Расулига қарши кураш, давлат ва шахсларнинг емирилиши, қашшоқ халқларнинг қонла-рини сўриш, демакдир. Заррача иймони бор одам у ёқда турсин, қайси ақли расо инсон бундай ақлсиз, динсиз, ҳаётда интиладиган ва унинг йўлида курашадиган бирор ғояси бўлмаган бу тузумларда яшашга рози бўлади?! Аслида бу тузумлар мусулмонлар диёрига уларнинг кўпидан саҳиҳ дин кўтарилгани, йўлсизлик устида тарбияланиб, қарамликда яшашгани боисгина кириб келган.
2) Жоҳилий, миллий, ирқий партия ва тоифаларга аъзо бўлиш ҳам куфрдир, Ислом динидан қайтиб, муртад бўлишдир. Чунки, Ислом миллий-ирқий таассубларни, жоҳилий наъраларни рад этади. Аллоҳ таоло айтади: «Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизлар-ни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз (дўст-биродар бўлишингиз) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир» (Ҳужурот: 13).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким асабийяга (миллатчилик, тарафкашликка) чақир-са, у биздан эмас. Ким асабийя учун жанг қилса, у биздан эмас. Ким асабийя учун ғазабланса, у биздан эмас» (Имом Муслим ривояти).
Яна дедилар: «Албатта Аллоҳ сизлардан жоҳилият таассубчилигини ва ота-боболар билан мақтанишни кетказди. Энди киши фақат тақводор мўмин ёки бадбахт фожир бўлади. Инсонлар Одам фарзандла-ридир, Одам эса тупроқдан яралган. Арабнинг ажам устида ҳеч қандай афзаллиги йўқ, фақат тақво билангина (афзал бўлиши мумкин)» (Термизий ва бошқалар ривояти).
Бундай тоифачиликлар мусулмонларни бўлиб ташлайди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бирликка, яхшилик ва тақво устида ўзаро ёрдамлашишга буюрган, бўлиниш ва ихтилофга берилишдан қайтарган. Аллоҳ таоло айтади: «Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръ-онга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳ-нинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилла-рингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» (Оли Имрон: 103).
Аллоҳ таоло бизлардан фақат битта ҳизб-жамоа бўлишимизни истайди. Нажотга эришувчи бу ҳизб – Аллоҳнинг ҳизбидир.
«Бироқ, Европанинг сиёсий ва маданий истилосига учраганидан сўнг ислом олами ушбу қон-қариндошлик, жинсий ва миллий-ирқий таассубчиликларга бўйсуна бошлади, уларни илмий асосланган масала, муқаррар ҳақиқат, қочиб қутулиш имконсиз бўлган воқелик деб ишона бошлади, мусулмон халқлар Ислом таг томири билан йўқотиб ташлаган таассубчиликни яна қайта тирилтиришга, унинг расм-русумларини тиклашга, исломдан олдинги даврлардаги миллий-ирқий анъана-лари билан фахрланишга ғайритабиий бир интилиш билан интила бошлади. Ваҳоланки, айни шу нарсани Ислом жоҳилият деб номлаган, Аллоҳ таоло мусул-монларга ундан қутулиш неъматини инъом қилган ва бу неъматнинг шукрини адо этишга ундаган эди.
Табиийки, аслида мўмин киши узоқ ё яқин даврлар илгари ўтган жоҳилиятни фақатгина нафрат, ёмон кўриш, жирканиш ва сесканиш билан эслайди. Қамоқ азобларига дучор бўлиб, ундан эндигина қутулиб чиққан одам маҳбуслик даврида чеккан азоб-уқубатлар ва тортган хўрликларини титроқларсиз эслай оладими ахир?! Узоқ вақт оғир дард тортиб, ҳаётдан бутунлай умиди узилган одам касаллигидан тузалиб кетгач, ўтган кунларини ранги ўзгармай, кўнгли бузилмай эслай оладими ахир?!» (Абул Ҳасан ан-Надвий, «Риддатун ва ла Аба Бакр лаҳа» рисоласидан).
Бу тоифачиликлар Аллоҳнинг шариатидан юз ўгир-ган, Унинг динидан тонган кимсалар учун Аллоҳ юборган азоб деб билмоқ лозим. Аллоҳ таоло айтгани-дек: «Айтинг: У сизларга устингиздан ё оёқларингиз остидан азоб юборишга, ёки сизларни гуруҳ-гуруҳ қилиб аралаштириб юбориб (жангу жадалларда) айримларингизга айримларингизнинг зарарини тотдириб қўйишга қодир бўлган зотдир» (Анъом: 65).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Модомики, раҳбарлари Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм қилмас экан, Аллоҳ уларни бир-бирларига азоб тоттирадиган қилиб қўяди» (Ибн Можа ривояти).
Ҳизб ва тоифаларга таассуб қилиш худди яҳуд-ларда бўлганидек, бошқаларда бўлган ҳақдан юз ўгиришга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай дейди: Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтиринг», дейилса, «Биз ўзимизга нозил қилинган нарсага иймон келтирамиз», дейдилар. Ва ундан кейин келган ўзларидаги нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи ҳақ (китоб)га кофир бўладилар» (Бақара: 91).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган ҳақдан ота-боболарининг йўлига таассуб қилиб юз ўгирган жоҳилият аҳлининг ҳолати ҳам айни шундай бўлган эди: «Қачон (мушрикларга): «Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунинг, дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейишади» (Бақара: 170).
Бу тоифачилар ўз тоифаларини Аллоҳ бутун баша-риятга марҳамат қилиб берган Исломнинг ўрнига қўйишни истайдилар.
Тўққизинчи бўлим:
Ҳаётга моддийлик назари билан қараш ва бу назариянинг зарарлари
Ҳаётга нисбатан икки хил қараш – моддий қараш ва соғлом қараш мавжуд бўлиб, ҳар икки қарашнинг ўзига хос таъсирлари бор.
а) Ҳаётга моддийлик назари билан қараш маъноси:
Ҳаётга моддий назар билан қарашда инсоннинг фикр юритиши фақат нақд нафс хоҳишларига эришишгагина кифояланган ва ҳаракатлари шу доира ичигагина чекланган бўлади. Фикрлаши бунинг ортидан келувчи оқибатларга етиб бормайди, бу оқибатлар учун амал қилмайди, у ҳақда қайғурмайди. Билмайдики, Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини охират учун экинзор қилган, дунёни амал ҳовлиси, охиратни эса жазо-мукофот ҳовлиси қилган. Ким дунёсини солиҳ амаллар билан ғанимат билса, ҳар икки ҳовлининг фойдасини қўлга киритган бўлади, ким дунёсини зое қилса, охиратини ҳам зое қилган бўлади: «У дунёю охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир» (Ҳаж: 11).
Аллоҳ таоло бу дунёни бекорга яратмади, балки уни улкан ҳикмат учун яратди. Аллоҳ таоло айтади: «У сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир» (Мулк: 2).
«Албатта, Биз (бандаларимиздан) қайсилари чиройлироқ амалларни қилишларини синамоқ учун Ер устидаги бор нарсани унга зийнат — безак қилиб қўйдик» (Каҳф: 7).
Аллоҳ субҳанаҳу бу ҳаётда ҳисоби фақат Ўзига маълум бўлган даражада кўп дунё матоларини ва кўзга кўриниб турувчи зийнатларни – мол-дунё, фарзандлар, обрў-эътибор, ҳукмронлик ва бошқа лаззатбахш нарсаларни яратиб қўйди.
Одамлар ичида айрим – тўғрироғи кўпчилик – кишилар борки, қарашлари бу матоларнинг фақат ташқи тарафига чекланган, нафсларини шулар билан қондирадилар, уларнинг ички тарафига назар солмай-дилар, уларга эришиш, жамғариш ва улар билан лаззат топиш билан банд бўлиб, улар ортидан келувчи охират ҳаёти учун амал қилишдан ғафлатдалар. Ва ҳатто шу дунё ҳаётидан бошқа ҳаёт бўлишини инкор қиладилар. Аллоҳ таоло айтганидек: «Ҳаёт фақат дунёдаги ҳаёти-миздир. Биз ҳеч қайта тирилгувчи эмасмиз, деб айтадилар» (Анъом: 29).
Аллоҳ таоло ҳаётга бундай назар билан қарайдиган кишиларга ваъид - азоб хабарини беради: «Албатта, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган, ҳаёти дунёнинг ўзигагина рози бўлиб, фақат ўша билан хотирлари жам бўлган кимсалар ҳамда Бизнинг оятларимиздан ғофил қолган кимсалар — ана ўшаларнинг жойлари, касб қилиб ўтган гуноҳлари сабабли — дўзахдир» (Юнус: 7-8).
Яна айтади: «Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч кандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир» (Ҳуд: 15-16).
Бу азоб хабари ва бу таҳдид мазкур қараш тараф-дорларининг барчасини: мунофиқлар ва риёкорлар каби охират амалини қилиб туриб, бу билан дунё ҳаётини истайдиган кишилар бўладими, жоҳилият аҳли ва капиталист, коммунист, илмоний динсизлар каби бузғунчи йўлларни тутган, қайта тирилиш ва ҳисоб-китобга ишонмайдиган кофирлар бўладими, фарқсиз, барча-барчасини ўз ичига олади. Зеро, улар ҳаётнинг қадрини билмадилар, уларнинг дунёга бўлган қарашлари ҳайвонларнинг қарашидан фарқ қилмайди. Балки улар ҳайвонлардан ҳам адашганроқ, чунки ақлларини ишлатмадилар, куч-тоқатларини фоний ва йўқ бўлиб кетувчи нарсаларга сарфладилар, вақтла-рини зое қилдилар. Ўзларини кутиб турган, бир кун келиб иложсиз албатта унга борадиган оқибатлари учун амал қилмадилар. Ҳайвонларни эса бирон-бир оқибат кутиб тургани йўқ, уларнинг бу ҳақда фикр юритадиган ақллари ҳам йўқ. Аллоҳ таоло айтади: «Ёки сиз улар-нинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё анг-лай оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!» (Фурқон: 44).
Аллоҳ таоло бу қараш эгаларини билимсизлик билан сифатлади: «Лекин кўп одамлар билмаслар. Улар охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида фақат ҳаёти дунёнинг зоҳиринигина билурлар» (Рум: 6-7).
Улар гарчи саноат ва ихтиролар бобида етук билим эгалари бўлган тақдирда ҳам, илм ва билим эгаси деб номланишга нолойиқ жоҳиллардир. Чунки уларнинг билимлари дунё ҳаётининг фақат зоҳирий тарафидан у ёғига ўтолмади. Бу – эгалари олимлик деб аталган бундай шарафли номга эга бўлишга сазовор бўлмай-диган ноқис илмдир. Аслида, бундай юксак унвон Аллоҳни ҳаққи-рост таниган ва Ундан қўрққан зотларга истеъмол қилинади. Аллоҳ таоло айтганидек: «Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдон-ларгина қўрқур» (Фотир: 28).
Ҳаётга моддий қарашга ёрқин намуналардан бири – Аллоҳ таоло Қорун қиссасида зикр қилган воқеа ва унга ато этган беҳисоб хазиналардир: «Сўнг, (Қорун) қав-ми олдига ясан-тусан қилиб чиққан эди, ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар: «Эх, қани эди бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган молу-давлат бўлса эди. Дарҳақиқат у улуғ насиба эгасидир», дедилар» (Қасас: 79).
Унга ўхшашни орзу қилдилар, унга ҳавас билан қарадилар ва моддий қарашларидан келиб чиқиб, уни улуғ насиба эгаси деб сифатладилар. Бу худди ҳозирги даврда кофир давлатларда бўлган иқтисод ва саноатнинг ривожланишига ўхшайдики, иймони заиф бўлган мусулмонлар уларнинг кофир эканларига ва уларни кутиб турган ёмон оқибатларга қарамасдан, уларга оғизларининг суви келиб қарайдилар. Бу хато қараш уларни кофирларни улуғлашга, кўнгилларида уларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром пайдо бўлишига, ёмон ахлоқ-одобларида улардан ўрнак олишга олиб келади. Ваҳоланки, уларга ҳаракатчанликда, куч-қудратга эришишда ва фойдали ихтиро ва саноатларда тақлид қилсалар тўғрироқ бўлар эди.
б) Ҳаётга бўлган иккинчи – тўғри қараш:
Бу қараш эгаси бу дунёда бўлган мол-давлат, салтанат ва моддий қувватларнинг барчасини охират иши учун ёрдамланадиган восита деб қарайди.
Аслида, дунёнинг ўзи ҳеч қандай айбли нарса эмас, мақтов ёки айблов фақатгина банданинг унда қилган амалига қаратилади. Дунё – охиратга ўтиш учун бир йўлак ва кўприкдир, жаннат озуқаси дунёдан олинади, жаннат аҳли эришадиган энг яхши маишат уларнинг бу дунёда эккан уруғларидан ҳосил бўлади.
Дунё – жиҳод, намоз, рўза, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш ҳовлиси, яхшиликлар томон мусобақа-лашиш майдони. Аллоҳ таоло жаннат аҳлига айтади: «Ўтган кунларда (яъни ҳаёти дунёда) қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) пок билиб еб-ичаверинглар» (Ал-Ҳааққа: 24).
Ўнинчи бўлим:
Руқялар ва туморлар
1) Руқялар
Руқялар деб истма, оғриқ каби бирон офатга йўлиққан одамга ўқиб, дам солинадиган дуоларга айтилади. Уни «азойим» деб ҳам номлайдилар. У икки хил бўлади:
Биринчи: Қуръон оятлари ўқиш ёки Аллоҳнинг исм ва сифатлари билан паноҳ сўраш каби ширкдан холи бўлган руқялар. Руқянинг бу тури мубоҳдир. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам руқя қилганлар, руқя қилишга буюрганлар ва унга ижозат берганлар.
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Биз жоҳилиятда руқя қилар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда сўраган эдик: «Ўқийди-ган руқяларингизни менга кўрсатинглар. Модомики, ширк бўлмаса, руқяларнинг зарари йўқ», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Имом Суютий айтади: Уламолар руқя учта шарт жамланганда жоиз бўлишига иттифоқ қилганлар: Аллоҳнинг каломи ёки Аллоҳнинг исм ва сифатлари билан бўлиши; араб тилида ва маъноси тушунарли бўлиши; руқянинг ўзи ҳеч қандай таъсир қилмайди, у фақат Аллоҳнинг тақдири билан таъсир қилади, деб эътиқод қилиш.
Ўқилиш кайфияти: Касалга ўқиб, дам солинади ёки сувга дам солиб, уни беморга ичирилади. Собит ибн Қайс ривоят қилган ҳадисда айтилишича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Батҳондан тупроқ олиб, уни бир қадаҳга солдилар, сўнг унга сув билан дам уриб, унинг устидан қуйдилар» (Абу Довуд ривояти).
Иккинчи: Ширкдан холи бўлмаган, яъни дуо, мадад сўраш, паноҳ тилаш билан Аллоҳдан бошқа-сидан ёрдам сўраладиган руқялар. Жинларнинг исм-лари билан, малоикаларнинг, анбиё ва солиҳларнинг исмлари билан руқя қилиш каби.
Бу – Аллоҳдан бошқага дуо қилиш бўлиб, катта ширк ҳисобланади. Ёки араб тилида бўлмаган ва маъноси тушунарсиз бўлган сўзлар билан руқя қилинганда билмаган ҳолда ширк ва куфр аралашиб қолиш хавфи бўлади. Руқянинг бу тури ман қилинган.
2) Туморлар:
Тумор – болаларнинг, баъзан катта ёшли эркак ва аёлларнинг бўйнига тақиладиган нарса бўлиб, у икки турли бўлади.
Туморнинг биринчи тури:
Туморга Қуръон оятлари ёки Аллоҳнинг исм ва сифатлари битилган бўлади ва шифо талабида тақиб олинади. Уламолар бу хил туморлар тақишнинг ҳукми тўғрисида икки хил фикрга бўлинганлар:
Биринчи фикр: Бундай туморлар тақиш жоиз. Бу Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг сўзидир. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган сўзнинг зоҳири ҳам шу. Абу Жаъфар ал-Боқир ва Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам бир ривоятда шу фикрда бўлганлар ва туморлар тақишдан ман қилувчи ҳадисни ширк аралашган туморларга хос деб таъвил қилганлар.
Иккинчи фикр: Тақиш мумкин эмас. Бу Ибн Масъуд ва Ибн Аббос, шунингдек Ҳузайфа, Уқба ибн Омир ва Ибн Укайм розияллоҳу анҳум фикрларидир. Тобеинлардан бир жамоаси, жумладан Ибн Масъуд-нинг асҳоблари, бир ривоятда, кўпчилик асҳоблари-нинг сўзларига кўра, имом Аҳмад ҳам шу фикрда бўлганлар. Бу фикрга ҳужжат қилиб Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган: «Руқялар, туморлар ва иситма-совутма қилиш ширкдир» ҳадисини айтадилар. (Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад ривоятлари).
Бу фикр уч жиҳатдан тўғридир:
Ø Ҳадисдаги қайтариқ умумий бўлиб, умумдан бирон нарсани хосланмаган.
Ø Воситани тўсиш бор, чунки бу нарса рухсат берилмаган туморларни тақишга олиб бориши мумкин.
Ø Қуръон оятлари ёзилган нарсани тақиб олган одам у билан иложсиз ҳожатхонага ҳам киради ва бу билан Қуръоннинг хорланишига сабаб бўлади.
Туморнинг иккинчи тури:
Мунчоқ, суяк, чиғаноқ, ип, оёқ кийими, ҳар хил михлар, жин ва шайтонларнинг исмлари, тилсимлар каби Қуръон оятларидан бошқа тақиб олинадиган нарсалар бўлиб, булар қатъан ҳаром ва ширкдир. Чунки, Аллоҳ субҳанаҳудан, У зотнинг исмлари, сифатлари ва оятларидан бошқа нарсаларга боғла-нишдир. Ҳадисда: «Ким бирон нарсага боғланса, ўша нарсага топшириб қўйилади» дейилган (Аҳмад, Термизий ривоятлари). Яъни, Аллоҳ таоло уни ўзи боғланган нарсага топшириб қўяди. Ким Аллоҳга боғланса, Унга илтижо қилса, ишини Унга топширса, Аллоҳ унга кифоя қилади, узоғини яқин, оғирини енгил қилади. Ким Ундан бошқага – махлуқларга, тумор-ларга, дори-дармонларга, қабрларга суянса, Аллоҳ уни мана шу – ундан бирон нарсани беҳожат қилол-майдиган, унга фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга топшириб қўяди-да, натижада ақидасини бой беради, Робби билан бўлган алоқаси узилади ва У зот уни ёрдамсиз қолдиради.
Мусулмон киши ақидасини зарарлантирадиган ва бузадиган нарсалардан муҳофаза қилиши, ножоиз бўлган даволарни қабул қилмаслиги, дарддан халос бўлиш мақсадида турли сафсатабоз ва алдоқчи кимсалар ҳузурига бормаслиги лозим. Чунки, улар унинг қалбини ва ақидасини касаллантирадилар. Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоя қилади.
Баъзи одамда бирон-бир ҳиссий касаллик бўлмаса-да, ваҳмий касалликдан – кўз тегиши ёки ҳасаддан хавф қилиб тумор тақади ёки машинасига, от-уловига, уйи ё дўконининг эшигига тумор осиб қўяди. Бу ишлар ҳаммаси ақиданинг ночорлигидан, Аллоҳга бўлган таваккулининг заифлигидандир. Агар ақида заифлаш-са, у ҳақиқий касалликки, уни тавҳид ва саҳиҳ ақидани ўрганиш орқали даволаш лозим бўлади.
Ўн биринчи бўлим:
Аллоҳдан бошқага қасам ичиш, махлуқни Аллоҳга восита қилиш, Аллоҳни қўйиб, махлуқдан мадад тилаш ҳукми
а) Аллоҳдан бошқага қасам ичиш:
Қасам – хоссатан муаззам (улуғланувчи, таъзим қилинувчи) зотнинг номини зикр қилиш билан ҳукмни таъкидлаш демакдир. Таъзим (улуғланиш) – ёлғиз Аллоҳ таолонинг ҳаққидир, Ундан бошқаси билан қасам ичиш асло жоиз эмас. Уламолар қасам фақатгина Аллоҳ билан ёки Унинг исмлари ёки сифатлари билан бўлишига иттифоқ қилганлар, У зотдан бошқаси билан қасам ичишдан ман қилинишига ижмоъ қилганлар. Аллоҳдан бошқаси билан қасам ичиш ширкдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким Аллоҳдан бошқага қасам ичса, у аниқ кофир бўлибди ёки мушрик бўлибди» (Аҳмад, Термизий, Ҳоким ривоятлари). Аслида у кичик ширк саналади, бироқ унинг номига қасам ичилаётган шахс қасам ичувчининг наздида сиғиниш даражасигача улуғланса, унда бу катта ширкка айланади. Бугунги кунда қабрларга сиғинувчиларнинг ҳолига ўхшашки, улар қабрда ётган улуғларидан Аллоҳдан кўра кўпроқ қўрқадилар. Масалан, улардан бировидан ўзи улуғ санайдиган азиз-авлиё номига қасам ичиш талаб қилинса, ёлғон қасам ичишдан қўрқади, фақат гапи рост бўлсагина қасам ичади. Аммо, Аллоҳ номи билан қасам ичиш талаб қилинса, ёлғон қасам ичишдан ҳам тоймайди.
Қасам ичиш – унинг номига қасам ичилаётган шахсни улуғлаш бўлиб, Алоҳдан бошқа ҳеч ким бунга муносиб эмас. Қасамнинг ҳурматини сақлаш ва кўп қасам ичмаслик лозим. Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасам-хўр... кимсага итоат этманг!» (Қалам: 10).
«Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз» (Моида: 89).
Яъни, фақат зарурат юзасидан, ростлик ва яхшилик ҳолатида қасам ичингиз! Чунки, кўп қасам ичиш ёки ёлғон қасам ичиш Алоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳурматсизлик ва У зотни улуғламасликка далолат қилади. Бу эса тавҳидни нуқсонли қилади. Ҳадис борки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч тоифа одам борки, Аллоҳ уларга гапирмайди, уларни покламайди, уларга аламли азоб бордир», дедилар ва жумладан: «Бир кишики, Аллоҳни ўз матосига айлантириб олган, сотишда ҳам қасам ичади, олишда ҳам қасам ичади», дедилар (Табароний ривояти). Шу қадар қаттиқ огоҳлантиришларидан маълум бўлмоқ-даки, кўп қасам ичиш Аллоҳнинг номини беҳурмат қилишдан сақлаш мақсадида ҳаром қилинган. Шунинг-дек, Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ичиш ҳам ҳаром-дир. Аллоҳ таоло мунофиқларни улар билатуриб ёлғон қасам ичишади, деб сифатлаган.
Хулоса:
Аллоҳдан бошқа билан – масалан, омонатга ё Каъбага ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларига – қасам ичиш ҳаром ва ширкдир.
Аллоҳ номига қасддан ёлғон қасам ичиш ҳаромдир.
Рост бўлса-да, бирор заруратсиз Аллоҳ номига кўп қасам ичиш ҳаром, зеро бу Аллоҳ субҳанаҳу номини беҳурмат қилишдир.
Зарурат тушганда Аллоҳнинг номига рост қасам ичиш жоиз.
б) Тавассул – махлуқни Аллоҳга восита қилиш:
Тавассул – бирон нарсага яқинлашиш ва унга боғланиш маъносида бўлиб, Аллоҳ таолога тоат-ибодатлар билан ва У зотнинг розилигига эргашиш билан яқинлик ҳосил қилинади. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга яқин бўлиш йўлини излангиз ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилингиз, шунда шояд нажот топурсиз!» (Моида: 35).
Тавассул икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисм – шаръий тавассул бўлиб, у ўзи бир неча хил бўлади:
Ø Аллоҳ таолога У зот ўзи буюрганидек, исмлари ва сифатлари билан тавассул қилиш: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар). Унинг исмла-рида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалла-рига яраша жазоланурлар» (Аъроф: 180).
Ø Аллоҳ таолога иймон ва солиҳ амаллар билан тавассул қилиш. Аллоҳ таоло иймон аҳлларининг сўзларини келтириб, шундай дейди: «Эй Робби-миз, албатта биз: «Роббингизга иймон келти-рингиз!» деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳам-мад соллаллоҳу алайҳи ва саллам нидоларини) эшитдигу иймон келтирдик. Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қил, қил-ган ёмонликларимизни (саҳифайи аъмолимиз-дан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир!» (Оли Имрон: 193).
Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда уч киши ғорда эканида катта харсангтош ғор оғзини тўсиб қўйгани, шунда улар Аллоҳга солиҳ амаллари билан тавассул қилган-ларида Аллоҳ уларни ғордан халос қилгани айтил-ган.
Ø Юнус алайҳиссалом қилганидек, Аллоҳга Унинг тавҳиди билан тавассул қилиш: «Сендан ўзга ҳеч ҳақ илоҳ йўқдир, эй пок Парвардигор» (Анбиё: 87).
Ø Айюб алайҳиссалом қилганидек, Аллоҳ таолога ўзининг заиф ва муҳтожлигини изҳор қилиш билан тавассул қилиш: «(Роббим), мени бало ушлади. Ўзинг раҳм-шафқат қилгувчиларнинг раҳмлироғидирсан» (Анбиё: 83).
Ø Ҳаёт бўлган солиҳ кишиларнинг дуолари билан тавассул қилиш. Саҳобалар қурғоқчилик пайтла-рида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб дуо қилишларини сўрардилар. У зотнинг вафотларидан сўнг амаки-лари Аббос розияллоҳу анҳудан дуо талаб қилганлар ва у киши дуо қилганлар (Имом Бухорий ривояти).
Ø Гуноҳни эътироф қилиш билан Аллоҳга тавассул қилиш: (Кейин Аллоҳга илтижо қилиб), деди: «Роббим, дарҳақиқат мен ўз жонимга жабр қилиб қўйдим. Энди Ўзинг мени мағфират қилгин» (Қасас: 16).
Иккинчи қисм – ношаръий тавассул:
Юқорида шаръий тавассулда зикри ўтган турлар-дан бошқа нарсалар билан тавассул қилиш. Чунончи, дунёдан ўтиб кетган кишилардан дуо ва шафоат сўраб тавассул қилиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жоҳ (ҳаққи-ҳурмат)лари билан тавассул қилиш, махлуқларнинг ўзи ёки уларнинг ҳаққи билан тавассул қилиш каби. Бу ҳақда қуйида батафсил баён қилинади:
1) Ўликлардан дуо талаб қилиш жоиз эмас.
Чунки, ўлик одам ҳаётлик пайтида қодир бўлгандек дуо қилишга қодир эмас. Ўликлардан шафоат сўраш мумкин эмас. Умар ибн Хаттоб, Муовия ибн Абу Суфён ва уларнинг ҳузурларида бўлган бошқа саҳобалар ҳам, уларга яхшилик билан эргашган кишилар (тобеинлар) ҳам қурғоқчилик пайтларида Аббос, Язид ибн Асвад каби ҳаёт бўлган кишиларни тавассул қилиб дуо қилардилар, улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари олдида ҳам, қабрларидан бошқа жойда ҳам у зот билан тавассул қилиб, ёмғир сўраб дуо қилмаганлар, балки у зотнинг ўринларига Аббос ва Язид каби кишиларни восита қилганлар. Умар розияллоҳу анҳу дуо қилиб айтар-дилар: «Эй Роббимиз! Биз Сенга пайғамбаримизни восита қилиб сўрардик, шунда Сен бизга ёмғир ёғдирардинг. Мана энди пайғамбаримизнинг амакила-рини восита қилиб сўраймиз, бизларга ёмғир ёғдиргин». Улар шаръий йўсинда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам билан тавассул қилиш имкони қолмагани учун ҳам шундай қилганлар. Йўқса, агар жоиз бўлса эди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига бориб, у зотни восита қилишга бемалол имконлари бор эди. Бундай қилмаганликлари ўликларни на дуолари билан, на шафоатлари билан восита қилишнинг жоиз эмаслигига далил бўлади. Агар у зоти шарифдан вафотларидан кейин ҳам худди тирикликларида бўлганидек дуо ва шафоат сўраш бир хилда мумкин бўлса эди, у зотни қўйиб бошқаларга асло мурожаат қилмаган бўлардилар.
2) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаққи-ҳурматларини ёки бошқа бировнинг ҳаққи-ҳурматини восита қилиш жоиз эмас.
«Агар Аллоҳдан сўрасангизлар, менинг жоҳим (ҳурматим)ни восита қилиб сўранглар, чунки Аллоҳнинг ҳузурида менинг жоҳим буюкдир» ҳадиси ёлғон ҳадисдир. У мусулмонлар эътимод қиладиган бирон китобда келмаган, ҳадис илми олимларидан биронтаси зикр қилмаган. Модомики, бир ишнинг далили саҳиҳ бўлмас экан, уни қилиш жоиз бўлмайди. Чунки, ибодатлар фақат саҳиҳ ва очиқ далиллар билангина собит бўлади.
3) Махлуқотларнинг зоти билан тавассул қилиш жоиз эмас.
Чунки, «Фалончининг зоти билан» дейилганда «билан» калимаси агар қасам учун бўлса, Аллоҳга ўша фалончи билан қасам ичган бўлади. Агар махлуққа махлуқ билан қасам ичиш жоиз эмас ва ҳадисда айтилганидек ширк бўлар экан, холиқ азза ва жаллага махлуқ билан қасам ичиш қандай жоиз бўлсин?!
Агар «билан» сабаб маъносида бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махлуқ билан сўрашни сабаб қилмаган ва бандаларига машруъ қилмаган.
4) Махлуқнинг ҳаққи билан тавассул қилиш икки сабабдан жоиз эмас:
Биринчи: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зимма-сига бирон кимсанинг ҳаққи вожиб эмас. Балки аксинча, махлуққа бу билан фазлу марҳамат кўрсата-диган зот Аллоҳ субҳанаҳунинг Ўзидир. Аллоҳ таоло айтади: «Иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган» (Рум: 47).
Итоат қилувчи банданинг мукофотга ҳақдор (сазовор) бўлиши Аллоҳ тарафидан фазлу марҳамат ва инъом қилиш туфайли бўлган ҳақдорликдир. Бу бир махлуқнинг бошқа бир махлуқ устида бўлган ҳақдор-лигига ўхшаган яхшиликка яхшилик қабилидаги сазо-ворлик эмас.
Иккинчи: Аллоҳ таоло бандасига марҳамат қилган бу ҳақ унинг ўзига хос ва бошқага алоқаси йўқ бўлган ҳақдир. Агар унга лойиқ бўлмаган одам ўша билан тавассул қилса, ўзига алоқаси йўқ бегона нарса билан тавассул қилган бўлади ва бу унга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Энди, «Сендан барча сўровчиларнинг ҳаққи билан сўрайман» деган сўзлар бўлган ҳадис собит (саҳиҳ) бўлмаган ҳадисдир. Чунки, унинг иснодида Атийя ал-Авфий бор, у баъзи муҳаддисларнинг сўзларига кўра, заифлигига иттифоқ қилинган ҳадисдир. Шундай экан, бу каби заиф ҳадислар ақида ишларидан бўлган ушбу муҳим масалада ҳужжат қилинмайди. Қолаверса, бу ҳадисда муайян бир шахснинг ҳаққи билан тавассул қилиш эмас, балки умуман сўровчиларнинг ҳаққи билан тавассул қилиш айтилмоқда. Сўровчиларнинг ҳаққи эса ижобатдир, Аллоҳнинг ваъдаси шундай.
Бу улар учун Аллоҳ ўзига ўзи вожиб қилган ҳақдир, У зотга буни ҳеч ким вожиб қилган эмас. Демак, бу У зотга махлуқнинг ҳаққи билан эмас, балки Ўзининг содиқ ваъдаси бўйича қилинган тавассулдир.
в) Махлуқ билан истионат ва истиғоса қилиш ҳукми:
Истионат – бирор ишда ёрдам ва мадад сўрашдир.
Истиғоса – машаққат ва қийинчиликни кетказишни сўрашдир.
Махлуқ билан истиғоса ва истионат қилиш икки хил:
Биринчи: Махлуқдан у қодир бўлган ишларда ёрдам ва мадад сўраш жоиз.
Аллоҳ таоло айтади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз!» (Моида: 2).
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом қиссасида айтади: «(Бас, Мусонинг) гуруҳидан бўлган киши ундан душман томондан бўлган кимсага қарши ёрдам сўради» (Қасас: 15).
Шунингдек, уруш ва шу кабиларда одам ўзининг ёру дўстларидан ёрдам олиши ҳам махлуқ қодир бўладиган ишлардандир.
Иккинчи: Ёлғиз Аллоҳнинг ўзигина қодир бўла-диган ишларда махлуқдан ёрдам ва мадад сўраш. Ўликлардан ёрдам сўраш ёки тириклардан касалларга шифо бериш, мусибатларни аритиш ва зарарни даф қилиш каби Аллоҳдан бошқаси қодир бўлмайдиган ишларда мадад сўраш каби. Бу хил мадад сўрашлар ножоиз ва катта ширкдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида бир мунофиқ мўминларга озор етказиб юрарди. Баъзилар: «Юринг-лар, бу мунофиқнинг ёмонлигидан Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан мадад сўрайлик» дейишганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мададни мендан сўралмайди, мададни фақат Аллоҳдан сўра-лади», дедилар (Табароний ривояти). У зот тавҳидни ҳимоя қилиш ва ширкка олиб борувчи йўлларни тўсиш учун ҳамда Роббиларига нисбатан одоб ва тавозеъда турганларидан, шунингдек умматни сўз ва феъллардаги ширк воситаларидан огоҳлантириш мақсадида ҳаёт-ликларида ўзлари қодир бўлган ишларда ҳам мазкур калиманинг ўзларига нисбатан ишлатилишини ёқтир-мадилар. Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида қодир бўлган ишларидаки шундай бўлса, вафотларидан кейин Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қодир бўлмайдиган ишларда қандай у кишидан ёрдам ва мадад сўраш жоиз бўлсин?!
Агар бу нарса у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларидаки жоиз бўлмас экан, бошқаларнинг ҳаққида албатта жоиз бўлмайди.