Бу материал ... таржима қилинган
Full Description
Ислом
"Мухтасар ал-фиқҳ ал-исломий" китобидан иқтибос
﴿الإسلام﴾
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
] Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي [
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Шамсуддин Ҳакимзода
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2009 - 1430
﴿الإسلام﴾
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية »
محمد بن إبراهيم بن عبد الله التويجري
ترجمة: شمس الدين حكيم زادة
تحرير: شمس الدين درغامي
2009 - 1430
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Ислом
Инсониятнинг исломга муҳтожлиги
Инсоният учун на бу дунёда ва на охиратда саодит йўқ илло, Ислом билангина бахтли бўла олар. Инсониятнинг исломга муҳтожлиги емоқ-ичмоққа ва ҳавога бўлган муҳтожлигидан ҳам буюкроқдир. Чунки, инсонга фойда келтириб, зиёндан сақлайдиган қонунлар фақат исломдагина мужассамдир.
Ислом дини уч босқичдан иборат бўлиб, улар:
1) Ислом,
2) Иймон
3) Эҳсондир. Бу босқичлардан ҳар бирининг арконлари бор.
Ислом, иймон ва эҳсоннинг орасидаги фарқ.
1) Ислом ва иймон бири-бирига яқинлаштирилган вақтда, исломдан мақсад: унинг беш арконидан иборат ташқи (зоҳирий)амаллар бўлса, иймондан мақсад: унинг олти рукнидан иборат ички (ботиний) амаллардир. Аммо, агар иккаласидан бири якка ҳолда келадиган бўлса, у ҳолда бири иккинчисига маънода ва ҳукмда муштарак бўлаверади.
2) Эҳсон доираси эса, ислом ва иймон доирасидан кенгроқ ва маъноси умумроқдир. Чунки, у иймонни ўз ичига олади. Банда эҳсон мартабасига иймон ҳақиқатига эришгандан кейингина ета олади. Шунингдек, эҳсон ўз аҳли ва тоифаси жиҳатидан ҳам иймондан хосроқ ва шомилроқдир. Зеро, барча муҳсинлар мўмин бўлгани ҳолда, барча мўминлар муҳсин бўлавермайдилар.
3) Иймон эса, исломдан умумийроқ маъно касб этади. Чунки, у исломни ўз ичига олади. Зероки, банда исломни ҳақ-рост рўёбга чиқаргандан кейингина иймон мартабасига етади. Иймон ўз аҳли жиҳатидан ҳам исломдан хосроқдир. Яъни, ҳар бир муъмин мусулмон бўлгани ҳолда, ҳар бир мусулмон мўмин бўлавермайди.
Исломнинг маъноси.
Ислом – бу истислом, яъни, ягона Аллоҳга ибодат қилиш билан бўйин эгишдир. Бу нарса (истислом) ширк ва ширк аҳлидан тамомий юз ўгириш ва Аллоҳга том маънода бўйин эгиш билан барпо бўлади. Демак, ким ягона Аллоҳга бўйин эгса – ана шу одам мусулмондир, ким Аллоҳдан бошқага бўйин эгса – у мушрикдир, ким (на Аллоҳга ва на бошқа илоҳга) бўйин эгишдан бош тортса – у (ўзига бино қўйган) мутакаббир кофирдир.