Full Description
- Ислом арконларининг иккинчи рукни
- Таҳорат ҳақидаги муқаддима Таҳоратнинг таърифи ва ҳукмлари
- Таҳорат турлари:
- Фойда: Сувнинг турлари
- Нажосат турлари
- Қазойи ҳожат одоблари
- Истинжо ва кесак ишлатиш одоблари
- ТАҲОРАТ
- Таҳоратнинг машруъ эканига далиллар
- Таҳоратнинг фазилати
- Таҳоратнинг фарзлари
- Таҳоратнинг суннатлари
- 1- «Бисмиллаҳ» дейиш
- 2- Мисвок қилиш
- 3- Таҳоратнинг бошида қўлнинг кафт қисмини уч марта ювиш
- 4- Мазмаза қилиш
- 5- Бурунга сув олиш ва қоқиш
- 6- Соқолга хилол қилиш
- 7- Қўл ва оёқ бармоқлари орасига хилол қилиш
- 8- Қулоқларнинг ички ва ташқи тарафларига масҳ тортиш
- 9- Уч марта ювиш
- 10- Ўнгдан бошлаш
- 11- Юз, чиғаноқ ва тўпиқлардаги нурларни кўпайтириш
- 12- Таҳоратни олиб бўлгач (қуйидаги дуони ўқиш)
- Таҳоратнинг макруҳлари
- Таҳорат қилиш шакли
- Таҳоратни бузадиган нарсалар
- 2- Суянган ёки узанган ҳолатда идрокни кетказган чуқур уйқу
- 3- Олатни кафт ёки бармоқлар билан тўсиқсиз ушлаш
- 4- Беҳушлик, шуурсизлик, телбалик ёхуд оз ёки кўп дори-дармон ёки банг моддаларини истеъмол қилиш оқибатида юзага келган мастлик (бундай пайтда одамнинг суянмай ёки суяниб ўтиришининг фарқи йўқ).
- 5- Аёл кишини шаҳват билан ушлаш
- 6- Муртадлик
- 7- Туя гўштини тановул қилиш
- Қайси ибодатлар учун таҳорат қилиш зарурдир?
- 1- Намоз
- 2- Тавоф
- 3- Қуръонни ушлаш
- Узрли одамнинг таҳорати
- Беморнинг таҳорат олиш шакли
- Ғусл
- Ғуслнинг машруълиги
- Ғусл қилишни фарз қилган нарсалар
- Ғусл қилиш мустаҳаб бўлган ишлар
- Ғуслнинг фарзлари
- Ғуслнинг суннатлари
- Ғуслнинг макруҳлари
- Ғусл қандай қилинади?
- Жунуб одамга ҳаром бўлган нарсалар
- Намоз
- Намознинг ҳукми
- Намознинг фазилати
- Намоз ўқимасликдан огоҳлантириш
- Намознинг шартлари
- Биринчи шарт: мусулмонлик
- «Мушриклар ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Уларнинг қилган амаллари беҳуда кетар, ўзлари эса дўзахда абадий қолгувчидирлар» (Тавба: 17).
- Иккинчи шарт: оқиллик
- Учинчи шарт: балоғат ёшига етиш
- Тўртинчи шарт: катта ва кичик ҳадаслардан пок бўлиш
- «Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқлари-гача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларин-гиз, чўмилингиз!» (Моида: 6).
- Бешинчи шарт: бадан, кийим ва (намоз ўқиладиган) жойнинг поклиги
- Олтинчи шарт: намоз вақтининг кириши
- Еттинчи шарт: авратни ёпиш
- Саккизинчи шарт: ният
- Тўққизинчи шарт: қиблага юзланиш
- «Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз. Юзингизни Масжид-ал-Ҳаром (Макка) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангизлар, юзларингизни унинг тарафига бурингиз!» (Бақара: 144).
- Намознинг рукнлари
- 1- Ният
- 2- Такбиратул иҳром
- 3- Қодир бўлган одамнинг тик туриши — қиём
- «Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 238).
- 4- Фарз ва нафл намозларнинг ҳар бир ракаатида Фотиҳа сурасини ўқиш
- 5- Рукуъ қилиш
- «Эй мўминлар, рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Парвардигорингизга ибодат қилиб, яхшилик қилингиз, шоядки нажот топсангизлар» (Ҳаж: 77).
- 6- Рукудан кўтарилиш
- 7- Қоматни асо (тик) қилиш
- 8- Сажда қилиш
- 9- Саждадан (бош) кўтариш
- 10- Икки сажда оралиғида ўтириш
- 11- Рукуъ, сажда, қиём ва ўтиришда хотиржам бўлиш
- 12- Охирги ташаҳҳуд ва унда ўтириш
- 13- Салом бериш
- 14- Рукнларни тартиб билан қилиш
- Намознинг вожиблари
- Намознинг суннатлари
- Намозда мубоҳ бўлган
нарсалар
- 1 — Имомга луқма бериш
- 2 — Тасбиҳ айтиш ва қарсак чалиш
- 3 — Илон ва чаён каби (зарарли) ҳашарот-ларни ўлдириш
- 4 — Олдидан ўтаётган одамни қўл билан тўсиш
- 5 — Гапирган ёки салом берган одамга ишора қилиш
- 6 — Болакайни кўтариш ва унинг намоз-хонга осилиши
- 7 — Эҳтиёж туғилса озгина юриш
- 8 — Оз ҳаракатлар
- Намознинг макруҳлари
- 1 — Осмонга қараш
- 2 — Қўлларни белга қўйиш
- 3 — Ҳожат бўлмаган бир пайтда бош ёки кўзни буриш
- 4 — Беҳуда нарсалар
- 5 — Сочни турмаклаш, кийим ва енгларни шимариш
- 6 — Сажда қилинадиган ердаги тош ва тупроқларни бир мартадан ортиқ сиди-риш
- 7 — Қўлларни кийим ичига киритиш ва оғизни кийим билан тўсиш
- 8 — Овқат ҳозир бўлганида намоз ўқиш
- 9 — Қазои ҳожатга эҳтиёж бўлганида ва қалбни безовта қиладиган нарсалар содир бўлганида намоз ўқиш
- 10 — Уйқу босиб турганида намоз ўқиш
- Намозни бекор қиладиган амаллар
- Саҳв саждаси
- Салом бергандан кейин икки ердагина саҳв саждаси қилинади:
- Салом беришдан илгари саҳв саждасини икки жойда қилинади:
- Намоз қандай ўқилади?
- Жамоат намози
- Жума намози
- Жума намозининг ҳукми
- Жума кунининг фазилати
- Жума кунининг мустаҳаб ва одоблари
- 1 — Ғусл қилиш, ўзига оро бериш, хушбўйланиш ва мисвок ишлатиш.
- 2 — Жума куни масжидга эртароқ бориш
- 3 — Имом (минбарга) чиқмаган бўлса мас-жидда нафл намози ўқиш
- 4 — Ўтирган одамларнинг елкаларидан ошиш ва улар орасини айириш макруҳдир
- 5 — (Хутба асносида) гапириш, (саждагоҳ-даги) тошларни сидириш ва шунга ўхшаш нарсаларни қилмаслик
- 6 — Жума намози учун азон айтилган пайтда олди-сотди қилмаслик
- 7 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жума кечаси ва кундузида кўплаб салавот айтиш
- 8 — Каҳф сурасини ўқишнинг мустаҳаб-лиги
- 9 — Ижобат лаҳзасини қасд қилиб дуо қилишга берилиш
- Жума намози фарзлигининг шартлари
- Жума намозининг раво бўлишининг шарт-лари
- А — Жума намозининг қишлоқ ёки шаҳар-да ўқилиши
- Б — Икки хутбани ўз ичига олиши ва улар-ни мудом қилиш
- Жума намозининг ўқилиш шакли
- Жума намозидан илгари ёки кейин нафл намозлар ўқиш
- Фарз намозлари билан бирга ўқиладиган давомий суннат намозлар
- Витр намози
- Бемор одамнинг намози
Ислом арконларининг иккинчи рукни
الركن الثاني من أركان الإسلام
رسالة مقتبسة من كتاب المختصر في شرح أركان الإسلام
Таҳорат ҳақидаги муқаддима Таҳоратнинг таърифи ва ҳукмлари
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Таҳорат — кир ва нажосатлардан тозаланиш ва покланишдир. У — мусулмон одам учун, (қуйидаги оятлар ва ҳадисга кўра) фарздир:
﴿ وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ ﴾
«Либосларингизни пок тутинг!» (Муддассир: 4);
﴿ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا ﴾
«Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!» (Моида: 6).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Намоз таҳоратсиз қабул қилинмайди» (Имом Муслим ривояти);
«Поклик — иймоннинг ёртисидир!» (Имом Муслим ривояти).
Таҳорат турлари:
1- Ички-ботиний — маънавий поклик
Ботиний-маънавий поклик — қалбни ширк, шак, шубҳа ва бутун турлари ва шакллари билан офатлардан тозалашдир. Бу тозалаш — Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ихлос қўйиш, унга таважжуҳ этилар экан садоқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш, нафсни гуноҳ ва мухолифлик осорларидан поклаш — самимий ва садоқатли тавба билан бўлади.
2- Ташқи-зоҳирий поклик
Бу — нажосат ва ғусл омилларидан покланиш, демакдир.
А) Нажосатлардан покланиш — бадан, кийим, ер ва бошқа жойлардаги нажосатларни сув воситасида кетказишдир.
Б) Ғусл омилларидан покланиш эса, таҳорат, ғусл ва таяммум қилишдир.
Нималар билан покланилади?
Покланиш икки нарса билан бўлади:
1- Мутлақ сув.
Мутлақ сув — ўзининг яратилиш ҳолатида бўлиб, унинг таркибига аралашган нажас ва пок нарсалар таъсир этмаган сувдир. Унга ёмғир, қудуқ, булоқ, ирмоқ, дарё, эриган қор ва денгизнинг шўр сувлари киради. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَنْزَلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً طَهُورًا ﴾
«Биз осмондан пок сув ёғдирдик» (Фурқон: 48).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Сув — бирон нарса яроқсиз қила олмайдиган даражада покдир» (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ ҳадис).
2- Пок тупроқ.
Пок тупроқ — Ернинг уст қисмидаги тупроқ ёки қум ёхуд тош ёда шўрҳок тупроқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда:
«Ер Менга покловчи ва саждагоҳ қилинди», деганлар (Имом Муслим ривояти).
Сув бўлмаган ёки бирон касаллик каби сувни ишлатиш имкони бўлмаган вақтларда, Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлига кўра, пок тупроқ покловчи вазифасини бажаради:
﴿ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا ﴾
«Сув топа олмасангиз покиза тупроқ билан таяммум қилингиз!» (Нисо: 43).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Гарчи ўн йил мобайнида сувни топа олмаса ҳам, покиза тупроқ — мусулмоннинг таҳорат сувидир. Агар сувни топса баданини ювсин!» (Имом Аҳмад, Термизий ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ ҳадис).
Фойда: Сувнинг турлари
1- Мутлақ сув
Биз мутлақ сув ҳақида ҳозиргина маълумот бердик. Унинг ҳукми эса покловчидир. Яъни, унинг ўзи пок ва бошқа нарсаларни поклай олади. Унинг турларини ҳам айтиб ўтдик.
2- Истеъмол қилинган (ишлатилган) сув
Истеъмол қилинган (ишлатилган) сув деганда, таҳорат ёки ғусл қилаётган одамнинг танасидан оқиб тушган сув назарда тутилади. Унинг ҳукми, асли пок бўлганига қараб, мутлақ сув каби покловчидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «қўлида қолган қолдиқ сув билан бошига масҳ тортгани» ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривояти. Ҳасан ҳадис).
3- Совун ва шунга ўхшаш пок нарсалар аралашган сув
Унинг ҳукми, модомики, ўз мутлақлигини сақлар экан, покловчидир. Агар мутлақ сувлик даража-сидан ва “мутлақ сув» номидан чиқар экан, унинг ҳукми — пок, бироқ, бошқаларни покловчи эмасдир.
4- Нажосат тушган сув
Нажосат тушган сувнинг икки ҳолати бор:
Биринчи ҳолат: нажосат, сувнинг таъми ёки ранги ёки ҳидини ўзгартиради. Бундай ҳолатда бу сув билан покланиш, уламолар ижмоси билан жоиз эмасдир. Аллоҳ уламоларни раҳмат қилсин!
Иккинчи ҳолат: сув ўз мутлақлигида қолиб, мазкур уч сифатидан биронтаси ҳам ўзгармайди. Бундай сувнинг ҳукми, оз ёки кўп бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига биноан, пок ва покловчидир: «Сув — бирон нарса ифлос қила олмайдиган даражада покловчидир» (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ ҳадис).
Нажосат турлари
«Нажосатлар» — “нажосат» сўзининг кўплиги-дир. У, одамнинг икки чиқарув узвларидан чиққан ахлат, сийдик, мазий ва вадий каби нарсалардир. Шунингдек, гўшти ҳаром бўлган ҳайвонларнинг тезаклари, сийдиклари ва таппиларидир. Шунингдек, кўп чиққан қонлар, йиринглар, қусуқлар, лош турлари ва парчалари ҳам нажосат ҳисобланади. Ўлган ҳайвонларнинг ошланган терилари бундан мустаснодир. Чунки улар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига кўра, ошлаш билан пок бўлади: «Ошланган ҳар қандай тери — покдир» (Имом Муслим ривояти).
Қазойи ҳожат одоблари
Қазойи ҳожатнинг одоблари бўлиб, уларни қуйидагича хулосалаш мумкин;
1- Одамларнинг кўзларидан йироқ, хилват жойни қидириш.
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «қазойи ҳожатни хоҳласалар одамлар кўрмайдиган жойларга кетганлари» нақл қилинган (Абу Довуд ва Термизий ривояти. Саҳиҳ ҳадис).
2- Аллоҳнинг исми ёзилган бирон нарсани ўзи билан бирга олмаслик. Агар йўқолишидан қўрқса бирга олиши мумкин.
3- Қазойи ҳожат онида гапирмаслик.
4- Қиблани эъзозлаш ва катта ёки кичик ҳожат пайтида олди ёки орқаси билан қиблага юзланмаслик. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Катта ёки кичик ҳожат асносида қиблага олдингиз ёки орқангизни қилманглар!» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
5- Қазойи ҳожат учун одамлар сояланадиган кўланкалар, йўллар, суҳбатлашадиган жойлар, сувлар, мевали дарахтларни танламаслик. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларнинг лаънатини жалб қилувчи икки нарсадан сақланинглар!» дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, у икки лаънатловчи нарса нима?» деб савол берганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Одамларнинг йўллари ва (дам оладиган) кўланка жойларида қазойи ҳожатини чиқарган одам», деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
6- Ҳожатхонага чап оёқ билан кириш ва ундан ўнг оёқ билан чиқиш. Бу — покиза жойларни нопок жойлардан айри тутиш учундир. Зеро, масжидга кириб-чиқиш бунинг аксидир.
7- Ҳожатхонага киришдан аввал: «Бисмиллаҳ, Аллоҳумма, инний аъузу бика минал-хубуси вал-хобааис» (Аллоҳнинг номи билан (кираяпман). Аллоҳим, мен Сендан эркак ва урғочи жинлардан паноҳ сўрайман!) дейиш (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ҳожатхонага киришдан аввал «Бисмиллаҳ» (Аллоҳнинг номи билан (кираяпман)) дейишнинг далили, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир:
«Бировингиз ҳожатхонага кирганида одам фарзандининг аврати билан жинлар орасидаги парда — кишининг «Бисмиллаҳ» дейишидир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
Аллоҳнинг исми ва мазкур дуони бирга айтиш ҳақида ҳам ривоят мавжуд (Саид ибн Мансур «Сунан»).
8- Авратни шаръан амр қилинганидек ёпиш учун кийимларни ердан кўтариладиган даражада кўтармаслик.
9- Қазойи ҳожатдан ва ҳожатхонадан чиққандан сўнгра: «Ғуфронак!» (Аллоҳим, Сени қазойи ҳожат билан ўтган вақт ичида зикр қила олмаганим учун мағфиратингдан умидворман!) дейиш.
Истинжо ва кесак ишлатиш одоблари
(Истинжо — олд ва орқа чиқариш йўлларини чиққан ахлат ва сийдикдан сув, кесак ва бошқа нарсалар воситасида тозалашдир. Кесак ёки тош билан тозалашни (араб тилида) «истижмор» ёки «истиброъ», деб аталади).
1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига биноан, суяк ва тезак билан истинжо ва истижмор қилмаслик:
«Тезак ва суяк билан истинжо қилмангиз! Чунки улар, жин биродарларингизнинг озуқасидир» (Термизий ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ ҳадис. Унинг асли Имом Муслим ривоятидадир).
2- Озиқ-овқат каби ҳурмати ёки фойдаси бўлган нарсаларни кесак ерида ишлатмаслик.
3- Ўнг қўли билан артмаслик ёки истинжо қилмаслик ёхуд жинсий аъзосини ушламаслик. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бировингиз кичик ҳожатини чиқарар экан, ўнг қўли билан олатини ушламасин! Ҳожатхонада ўнг қўли билан артмасин!» деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
4- Кесакни тоқ ишлатиш. Масалан, учта кесак ишлатиш. Агар тоза бўлмаса бешта ишлатиш ва ҳоказо. Чунки, Салмон разияллоҳу анҳу шундай деган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга катта ва кичик ҳожат асносида қиблага юзланишни, ўнг қўл билан истинжо қилишни, истинжода учтадан кам кесак ишлатишни ёки тезак ва суяк билан истинжо қилишни таъқиқладилар» (Имом Муслим ривояти).
5- (Қазойи ҳожатдан сўнгра) кесак ва сув билан истинжо қилинмоқчи бўлса, авввало кесак ишлатилиб, сўнгра сув билан ювилади. Улардан биттасини ишлатса ҳам бўлаверади. Бироқ, сув яхши поклайди.
ТАҲОРАТ
Таҳоратнинг машруъ эканига далиллар
Таҳоратнинг машруълиги учта далил билан собит бўлган.
Биринчи далил: Қуръон Карим.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ ﴾
«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқ-ларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6).
Иккинчи далил: Покиза суннат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Таҳорати бузилгач янги таҳорат олмагунича, Аллоҳ, бирингизнинг намозини қабул қилмайди», дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Учинчи далил: Ижмоъ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидан то кунимизгача таҳоратнинг машруъ эканига мусулмонлар ижмоъ қилганлар. Шунинг учун ҳам, таҳоратнинг диндан экани барчага маълумдир.
Таҳоратнинг фазилати
Таҳоратнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган бўлиб, биз, уларнинг баъзиларини келтириш билан кифояланамиз.
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларни Аллоҳ таоло хатоларни ўчириб, даражаларни кўтарадиган нарсага йўллайми?» дедилар. Саҳобалар: Ҳа, ё Расулуллоҳ!, дейишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Машаққатли кунларда таҳоратни мукаммал қилиш, масжидларга кўп одим отиш, намоздан кейинги намозни кутишдир. Мана шугина сизлар учун риботдир! Мана шугина сизлар учун риботдир! Мана шугина сизлар учун риботдир!» дедилар (Имом Муслим ривояти).
(Рибот: Аллоҳ йўлида жанг майдонига чиқиш ва қўриқчиликдир. Тинмай таҳорат ва ибодат қилиш Аллоҳ йўлидаги жиҳод ва қўриқчиликка тенгдир).
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб юзини ювса, унинг юзидан нигоҳ натижасида қилган хатолар сув билан ёки сувнинг охирги томчиси билан чиқиб кетади. Агар қўлларини ювса, қўллари ушлаш натижасида қилган барча хатолар сув билан ёки сувнинг охирги томчиси билан чиқиб кетади. Агар оёқларини ювса, оёқлари юриши билан қилган барча хатолар сув билан ёки сувнинг охирги томчиси билан чиқиб кетади. Охири (банда) гуноҳлардан топ-тоза бўлиб чиқади» (Имом Муслим ривояти).
Таҳоратнинг фарзлари
1- Ният.
Ният — кўнгилнинг Аллоҳнинг амрига итоат, Аллоҳнинг ризосига талабгор бўлиб, таҳорат қилишга азм қилишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Дарҳақиқат, амаллар ниятлар биландир» (Муттафақун алайҳ).
2- Юзни (бўйига) пешонанинг юқори қисмидан жағнинг пастигача, (энига эса) қулоқдан қулоққача ювиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ ﴾
«... юзларингизни ювингиз!» (Моида: 6).
3- Қўлларни чиғаноққача ювиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ ﴾
«... ва қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз» (Моида: 6).
4- Пешонанинг (соч чиққан қисмидан) то энса(нинг таги)гача масҳ тортиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ ﴾
«... ва бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз)» (Моида: 6).
5- Оёқларни ошиқлар билан бирга ювиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ ﴾
«... ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6).
6- Ювиладиган аъзолар ўртасида тартибга риоя қилиш. Яъни, аввало юзни, кейин икки қўлни ювиш, кейин бошга масҳ тортиш, охирида эса икки оёқни ювиш. Чунки, ояти каримада буларнинг барчаси тартиб билан уқтирилган.
7- (Мазкур аъзоларни) пайдар-пай ювиш. Яъни, таҳоратни орага танаффус киритмай қилиш. Чунки ибодатни қилишга киришилгандан кейин узиб қўйиш, таъқиқланган. Аллоҳ таоло ҳам:
﴿ وَلَا تُبْطِلُوا أَعْمَالَكُمْ ﴾
«... ва амалларингизни бекор қилманглар!» деган (Муҳаммад: 33).
Аъзоларни ювиш асносида орага қисқа (узилиш) замонлар(и)нинг кириб қолишининг зарари йўқдир.
Таҳоратнинг суннатлари
1- «Бисмиллаҳ» дейиш
Таҳоратни бошлашдан илгари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинганига кўра, «Бисмиллаҳ» (Аллоҳнинг номи билан бошлаяпман) дейиш: «Аллоҳнинг номини тилга олмаган одамнинг таҳорати, йўқдир» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари).
2- Мисвок қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Умматимга оғир бўлмаса эди, ҳар таҳорат учун мисвок қилишга буюрган бўлардим» (Муттафақун алайҳ).
3- Таҳоратнинг бошида қўлнинг кафт қисмини уч марта ювиш
Чунки, Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу таҳорат олганида кафтларига сув қуйиб уч марта ювгани ва таҳоратни олиб бўлгач: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, менинг таҳоратимдек таҳорат олганларини кўрганман», дегани нақл қилинган (Муттафақун алайҳ).
4- Мазмаза қилиш
Мазмама — сувни оғиз бўшлиғи ичида айлантириб, ташқарига чиқаришдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Таҳорат олсанг, мазмаза қил!» деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ривояти).
5- Бурунга сув олиш ва қоқиш
Бурунга сув олиш — бурунга сув тортиш, қоқиш — бурундаги сувни нафасни қаттиқ чиқариш билан қоқиш, демакдир.
6- Соқолга хилол қилиш
Далили, Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳу соқолига хилол қилганганида таажжубланган одамларга қарата: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соқолига хилол қилганини кўрганим учун, соқолимга хилол қилмоқдаман», деди (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд ва Термизий ҳадиси).
7- Қўл ва оёқ бармоқлари орасига хилол қилиш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Таҳорат олаётганингда қўл ва оёқ бармоқ-ларинг орасига хилол қил!» деганлар (Ҳасан ҳадис. Термизий ривояти).
8- Қулоқларнинг ички ва ташқи тарафларига масҳ тортиш
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қулоқларининг ички ва ташқи тарафларига масҳ қилганлар.
9- Уч марта ювиш
Аъзоларни бир марта ювиш фарз бўлиб, уч марта ювиш — суннатдир.
10- Ўнгдан бошлаш
Икки қўл ва оёқларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлига кўра, ўнгидан бошлаш:
«Кийим киймоқчи ва таҳорат олмоқчи бўлсан-гизлар, ўнгдан бошланглар!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари).
Оиша разияллоҳу анҳу анҳо айтди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пойабзалларини кийишда, (соч ва соқолларини) тарашда ва таҳорат олишда ўнг тарафдан бошлашни ёқтирар эдилар» (Муттафақун алайҳ).
11- Юз, чиғаноқ ва тўпиқлардаги нурларни кўпайтириш
Юзнинг нурини кўпайтириш — юзнинг ювилиши фарз бўлган қисмидан пешонанинг бир оз устига чиқариб ювиш. Чиғаноқ ва тўпиқлар нурини кўпайтириш эса, уларни ювилиш фарз бўлган қисмидан бир оз тепароққача ювиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Умматим Қиёмат кунида олган таҳорати сабабли юзлари, чиғаноқлари ва тўпиқлари порлаб келади. Ичингида порлаган жойларини кўпайтир-моқчи бўлган одам, кўпайтирсин!» (Муттафақун алайҳ).
12- Таҳоратни олиб бўлгач (қуйидаги дуони ўқиш)
(( أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ. اللَّهُمَّ اجْعَلْنِى مِنَ التَّوَّابِينَ، وَاجْعَلْنِى مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ ))
«Мен: «Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея гувоҳлик бераман. Эй Аллоҳ, мени тавбакорлардан ва покланувчилардан қил!» дейиш.
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Бировингиз таҳорат қилса, қилганда ҳам мукаммал қилса, сўнгра: «Мен: «Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея гувоҳлик бераман, деса, унга жаннатнинг саккизта дарвозаси очилади ва уларнинг хоҳлаганидан (жаннатга) киради» (Имом Муслим ва Термизий ривоятлари. Термизий раҳимаҳуллоҳ ривоятида: «Мени тавбакорлардан ва покланувчилардан қил!» жумласини илова қилди ва бу илова саҳиҳдир).
Таҳоратнинг макруҳлари
1- Таҳоратнинг бир ёки ундан кўра кўпроқ суннатларини қилмаслик
Чунки бундай қилиш, таҳоратнинг нуқсони ва савобларнинг озайишига сабабдир.
2- Нопок жойда таҳорат олиш
Нопок жойда таҳорат олинганида, нажосатлар (бадан ёки кийимларга) сачраши мумкин.
3- Сувни исроф қилиш
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир мудд (сув) билан таҳорат қил!» деганлар (Имом Муслим ривояти). (1 мудд тақрибан 628-786 мл.дир).
Исроф қилиш, ҳар бир ишда таъқиқланган.
4- Уч мартадан ортиқча ювиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«(Ҳар бир аъзони) уч мартадан ювиб таҳорат ол! Таҳорат мана шудир. Ким бунга қўшимча қилса ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
5- Таҳорат олаётган одамнинг сувни юзига уриши
Бу — таҳорат одобларига зид ҳамда буни қилган одам, ўзига яқин одам оламдан ўтган пайтда юзларини шапалоқлаган одамга ўхшаб қолади.
Таҳорат қилиш шакли
Таҳорат қилмоқчи бўлган одам қуйидаги ишларни қилади:
Аллоҳнинг номини тилга олиб, таҳорат қилишни ният қилиб, кафтларига сув қуйиб, уч марта ювади. Сўнгра, имкони бўлса бир сиқим сувга ҳам мазмаза (оғизга сув олиб чайиш), ҳам бурунга сув олиб, чиқаради ва буни уч марта такрорлайди. Бундай қилиш афзалдир. Буни қила олмаса, мазмаза билан бурунга сув олишнинг орасини ажратиб, алоҳида-алоҳида сув олиб уч мартадан қилади. Сўнгра, юзини бўйига (пешонанинг) соч чиққан қисмидан то соқолларининг тугаган жойигача, энига эса қулоқдан қулоққача уч марта ювади. Сўнгра, ўнг қўлини бармоқ учларидан то чиғаноғигача, кейин чап қўлини бармоқ учларидан то чиғаноғигача уч марта ювади. Сўнгра, бошига соч чиққан жойидан бошлаб энсасигача, энсасидан масҳ тортишни бошлаган жойигача орқага қайтариб масҳ тортади. Сўнгра, қўлида қолган намлик билан, намлик қолмаган бўлса янги сув билан қулоқларининг ичи ва ташқарисига масҳ тортади. Сўнгра, аввал ўнг оёғини, кейин эса чап оёғини ошиқларига қўшиб уч марта ювади. Сўнгра:
(( أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ. اللَّهُمَّ اجْعَلْنِى مِنَ التَّوَّابِينَ، وَاجْعَلْنِى مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ ))
«Мен: «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», дея гувоҳлик бераман. Аллоҳим, мени тавбакорлардан ва покланувчилардан қил!» дейди.
Таҳоратни бузадиган нарсалар
1- Икки чиқариш йўллари — олд ва орқадан оз ёки кўп ахлат ёки пешоб ёхуд мазий ёда вадий ёки товушсиз ёки товушли елнинг чиқиши. Товушли ва товушсиз еллар «ҳадас» деб аталади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисида ушбу еллар назарда тутилган:
«Аллоҳ, бировингизнинг таҳорати бузилган бўлса, унинг намозини (қайта) таҳорат олмагунича, қабул қилмайди» (Имом Бухорий ривояти).
(Вадий — сийдик ёки қаттиқ қийналиш ортидан келадиган оқ рангдаги қуюқ суюқликдир. Маний (уруғ) келганида эса, ғусл қилиш фарз бўлади).
2- Суянган ёки узанган ҳолатда идрокни кетказган чуқур уйқу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Уйқу — орқанинг иштонбоғидир. Ухлаб қолган кимса таҳорат қилсин!» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). (Суянмаган ҳолатда ерда ўтириб ухлаш, таҳоратни бузмайди).
3- Олатни кафт ёки бармоқлар билан тўсиқсиз ушлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олатини ушлаган кимса таҳорат қилсин!» деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
4- Беҳушлик, шуурсизлик, телбалик ёхуд оз ёки кўп дори-дармон ёки банг моддаларини истеъмол қилиш оқибатида юзага келган мастлик (бундай пайтда одамнинг суянмай ёки суяниб ўтиришининг фарқи йўқ).
Чунки бундай пайтларда ақлнинг кетиши, уйқудан кўра баттарроқ бўлади. Бу ҳолатдаги мусулмон ўзидан товушли ёки товушсиз ел ёки бошқа нарсалар чиққанини била олмайди. Идроки кетган одамнинг таҳорат қилишига, бутун мусулмонлар ижмоъ-қарор қилганлар.
5- Аёл кишини шаҳват билан ушлаш
Олатни ушлаш натижасида таҳорат қилишга буйруқ бўлганидан йўлга чиқиб, (аёл кишини ушлаш билан) шаҳватни қасд қилиш ҳам таҳоратни бузади. Чунки, олатни ушлаш шаҳватни қўзғайди. Сўзимизни Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо-нинг ушбу қавллари қувватлайди: «Эркакнинг хотинни ўпиши ва қўли билан сийпаши — жинсий алоқанинг бир қисми ҳисобланади. Хотинини ёки хотиннинг баданини ўпган одам таҳорат олиши керак» (Ривоятнинг санади саҳиҳ. «Жинсий алоқанинг бир қисми» дейиш билан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг ушбу оятига ишора қилмоқда:
﴿ وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا ﴾
«Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёхуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз)» (Моида: 6). Шаҳват билан ушлашдан мақсад, унинг таҳорат олишни фарз қиладиган жинсий алоқанинг бир қисми бўлишидир. Биз назарда тутган «ушлаш» жинсий алоқадан бошқа нарсадир).
6- Муртадлик
Муртадлик, Аллоҳ сақласин, Исломдан чиқара-диган сўз ёки эътиқод ёхуд шак ва шубҳадир. Ким буларни қилса таҳорати бузилиб, қилган бутун ибодатлари бекор бўлади. Муртад Ислом динига қайта кирганида намоз ўқимоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлларига биноан таҳорат қилиши керак:
﴿ وَمَنْ يَكْفُرْ بِالْإِيمَانِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ ﴾
«Кимки иймонидан қайтса, унинг қилган амали беҳуда кетиши аниқдир» (Моида: 5);
﴿ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُك ﴾
«Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур» (Зумар: 65).
7- Туя гўштини тановул қилиш
Саҳобалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Қўй гўшти(ни тановул қилгач) таҳорат олишимиз керакми?» дея савол берганида: «Хоҳласанг таҳорат ол, хоҳласанг олма», деб жавоб бердилар. Бир одам: «Туя гўшти(ни тановул қилиш)дан таҳорат оламизми?» дея савол бергани-да эса: «Ҳа. Туя гўшти(ни тановул қилингани)дан таҳорат ол!» деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Уламолар жумҳури қарши бўлсаларда, бу кўриш далили энг кучли бўлганидир», деди.
Шуни унутмаслик керакки, саҳобалар, тобеин-лар, улардан кейингилар, ҳаммасининг бошида тўрт рошид халифа разияллоҳу анҳумлар туя гўшти тановулидан сўнгра таҳорат олиш тушунчасида эмаслар. Уларнинг ҳужжати, мазкур ҳадиснинг мансух (бекор қилинган) эканлигидир.
Қайси ибодатлар учун таҳорат қилиш зарурдир?
Таҳорат олиш учта ибодат учун фарздир:
1- Намоз
Фарз ёки нафл (суннат) ёхуд жаноза бўлсин, намозларнинг барчаси учун таҳорат олиш фарздир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ ﴾
«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқлари-гача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6). Яъни, намоз ўқимоқчи бўлсангиз ва сизнинг таҳоратингиз йўқ бўлса, юзингизни, ... ювингиз!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳ таҳоратсиз намозни ва (ўлжадан ўғирлаб қилинган) хиёнаткорона қилинган садақани қабул қилмайди» (Имом Муслим).
2- Тавоф
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Уй (Каъба)ни тавоф қилиш — намоздир. Фақат-гина, Аллоҳ таоло унда гапиришга рухсат берди» (Саҳиҳ ҳадис. Термизий, Ҳоким ва бошқалар ривояти).
3- Қуръонни ушлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қуръонни таҳоратли кишигина ушласин!» дедилар (Ривоят йўллари кўп бўлгани учун саҳиҳ ҳадисдир. Дору Қутний, Ҳоким ва бошқалар ривояти).
Бу — тўрт (мазҳаб муассислари бўлган) фақиҳ уламолар ва бошқаларнинг ижмоъсидир: таҳорати бўлмаган одамнинг Қуръонни ушлаши жоиз эмас. Ушламоқчи бўлса, таҳорат олиши шартдир.
Таҳоратсиз одамнинг Қуръонни ушламай тиловат қилиши, барча уламолар айтганидек, жоиздир. Бинобарин, таҳоратсиз одамнинг Қуръонни муқовасидан, ғилофидан ушлаб кўтариши ёки бирон тўсиқ (латта, қўлқоп) билан ушлаши жоиздир.
Узрли одамнинг таҳорати
Узрли — аксар вақтларда таҳоратни бузадиган нарса келиб турган одамдир. Масалан: пешоби келиб турган ёки ел чиқиб турган одам ёки ҳайз ва нифос кунларидан бошқа пайтларда қон — истиҳоза қони келиб турган хотин-қизлардир. Булар ва булар ҳукмида бўлганларнинг ҳар бир намоз учун таҳорат олишлари мустаҳабдир. Намозларини бошлагач бу узрлари келиб турса ҳам, намозлари раводир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг истиҳоза қони кўраётган Абу Ҳубайш қизи Фотима разияллоҳу анҳога айтган ушбу қавлидир: «Сўнгра, ҳар бир намоз учун таҳорат олинг!» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти). Абу Ҳубайш қизи Фотима разияллоҳу анҳонинг узрига бошқаларнинг узрлари қиёсланаверади.
Беморнинг таҳорат олиш шакли
1- Беморнинг сув билан таҳорат олиши фарздир. У, таҳоратни бузувчи нарсалардан таҳорат, ғуслни бузган нарсалардан эса ғусл қилади.
2- Агар ожизлиги ёки касаллигининг кучайиши ёхуд тузалишининг кечикиши сабабли сув билан таҳорат қила олмаса, таяммум қилади.
3- Таяммум қилиш шакли:
Кафтларни ич қисми билан пок ерга бир марта урилади ва икки кафтни юзга ва бир-бирига силанади. Агар бемор ўзи таяммум қила олмаса, худди ўзи таҳорат қила олмайдиган одамга бошқаси таҳорат қилдирганидек, уни бошқа бирон шахс таяммум қилдиради: шахс қўлларининг кафтларини пок ерга уриб, улар билан беморнинг юзи ва қўлларига таяммум қилдиради.
4- Устида чанг бўлган девор ва унга ўхшаш пок нарсалардан таяммум қилиш жоиздир. Агар девор бўёқ билан бўялган бўлса, устига чанг қўнган бўлсагина таяммум қилиш мумкин.
5- Агар девор ёки устига чанг қўнган нарса бўлмаса, бирон сочиқ ёки идишга тупроқ солиниб, ўшандан таяммум қилинса ҳам бўлади.
6- Агар бемор бир намоз учун таяммум қилган бўлса ва кейинги намозгача таҳорати бузилмаган бўлса, янги таяммум қилмай, ўша таяммуми билан намоз ўқийверади. Ҳар бир намоз учун таяммум қилиш эса, мустаҳабдир.
7- Бемор жисмини нажосатлардан поклаши керак. Агар поклаш имкони бўлмаса қандай ҳолатда бўлса, ўша ҳолатида намоз ўқийверади ва бу намози раводир. Уни қайта (қазосини) ўқимайди.
8- Бемор пок ерда намоз ўқиши керак. Агар нажосат теккан кўрпада ётган бўлса уни ювилади ёки бошқа пок кўрпага ёки устида пок нарса бўлган кўрпага алмаштирилади. Агар алмаштиришга қодир бўлмаса, ўз ҳолатида намоз ўқийверади ва ўқиган намози раводир. Бу намози(нинг қазосини) қайта ўқимайди.
Ғусл
Ғусл — катта таҳоратни бузувчи нарсалардан, улар тўсган ибодатларни қилиш ниятида бутун танага сув етказиш билан қутулиш, демакдир.
Ғуслнинг машруълиги
Ғусл қилиш — Қуръон Карим ва покдомон суннат билан машруъ бўлган.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا ﴾
«Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!» (Моида: 6);
﴿ وَلَا جُنُبًا إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّى تَغْتَسِلُوا ﴾
«Ва яна сафарда бўлмасангиз то чўмилма-гунингизча жунуб ҳолингизда (намозга яқин келманг)» (Нисо: 43).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Агар олат қинга кирса, ғусл қилиш фарз бўлади» (Имом Муслим ривояти).
Ғусл қилишни фарз қилган нарсалар
Қуйидаги ҳолатларда ғусл қилиш фарз бўлади:
1- Жунублик.
Жунублик уйқу ёки уйғоқликда эркак ёки хотиндан манийнинг шаҳват билан чиқиши, гарчи уруғ тўкилмасада жинсий алоқани, яъни, эркак ва аёл таносил аъзоларининг қўшилишини ўз ичига олади. Чунки Аллоҳ таоло:
﴿ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا ﴾
«Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!» (Моида: 6) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки таносил аъзоси учрашса, ғусл қилиш фарз бўлади», деганлар (Имом Муслим ривояти).
2- Ҳайз ва нифос (туғруқ) қонларининг тўхташи
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللَّهُ ﴾
«Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланин-гиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашман-гиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз!» (Бақара: 222).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳубайш қизи Фотима разияллоҳу анҳога:
«Агар ҳайз қони келса намоз ўқиманг. (Қон) тўхтаса ғусл қилиб, намоз ўқинг!» дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Нифос (туғруқ) қони ҳам, саҳобалар ижмоси билан, ҳайз қонининг ҳукмидадир.
3- Ўлим
Мусулмон одам оламдан ўтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганликлари учун, уни ювиш фарздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган қизлари Зайнаб разияллоҳу анҳони ювишга амр қилдилар. Бу, икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида ривоят қилинган.
4- Кофирнинг мусулмон бўлиши
Ислом динини қабул қилган одамнинг ғусл қилиши фарздир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қайс ибн Осим ва Сумома Ҳанафийларни Исломни қабул қилганларида ғусл қилишга буюрганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ ҳадис. Бунинг асли икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонидадир. Уни Имом Аҳмад, Байҳақий ва Абдурраззоқ ривоят қилишган).
Ғусл қилиш мустаҳаб бўлган ишлар
Қуйидаги ҳолатларда ғусл қилиш мустаҳабдир:
1- Жума (намози)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Жума ғусли балоғат ёшига етган ҳар бир кимса учун вожибдир», дедилар (Муттафақун алайҳ).
2- Ўликни ювиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ўлик ювган одам ғусл қилсин, у (тобут)ни кўтарган одам эса таҳорат олсин!» дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
3- Эҳром боғлаш
Умра ёки ҳаж учун эҳром боғламоқчи бўлган одамнинг ғусл қилиши суннатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳунинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эҳроми учун ечингани ва ғусл қилганини» кўргани ривоят қилинган (Ҳасан ҳадис. Термизий, Доримий, Дору Қутний ва бошқалар ривояти).
4- Маккага кириш ва Арафотда туриш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилар эдилар. Маккага кириш асносида ғусл қилишнинг далили эса, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан қолган осордир. «У Маккага келганида Зий Туво деган жойда тунар, эрталаб тургач ғусл қилар, Маккага кундуз куни кирар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай қилганини эслатар эди» (Имом Муслим ривояти).
Арафотда туриш учун ғусл қилишнинг далили ҳам, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан қолган осордир: «У эҳром кийишдан илгари, Маккага кириш ва Арафага ўтар кечаси Арафотда туриш учун ғусл қилар эди» (Имом Молик «Муваттоъ»да келтирган бўлсада, бу осорнинг асли Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларидадир).
5- Икки ҳайит
Уламолар икки ҳайит учун ғусл қилишни мустаҳаб ҳисоблаганлар. Аслида эса бу ҳақда биронта ҳам саҳиҳ ҳадис нақл қилинмаган. Ҳайит кунлари учун ғусл қилиш ҳақида келган ҳадислар заиф бўлсада, саҳобалардан кучли санад билан осорлар ривоят қилинган.
Ғуслнинг фарзлари
1- Ният.
Ният — катта ҳадасни кетказиш ва ғусл қилишга қалбнинг азмидир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар бир кимсага қилган нияти бўлади», деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
2- Бутун баданга сувни имкони борича ишқаб, ишқаш имкони бўлмаганида эса сув етганига ишонч ҳосил қилингунича етказиш.
3- Туклар, жумладан, бошдаги сочлар ва бошқа қалин тукларни хилол қилиш.
Ғуслнинг суннатлари
1- Басмала айтиш.
Басмала айтиш, муҳим ишларнинг ҳар бирида машруъдир.
2- Аввало, икки қўлни ошиқлари билан уч марта ювиш.
3- Таносил аъзоларини ювиб, ифлос нарсалар-ни кетказишдан бошлаш.
4- Ғуслдан илгари намозга олинганидек таҳорат олиш.
Фақат, ғусл учун таҳорат олган одам ғуслини тугатгунича икки оёқларини ювмайди. Бунинг далили, Оиша разияллоҳу анҳодан нақл қилинган ривоятдир:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунубликдан ғусл қилсалар, қўлларини ювиш билан бошлар, сўнгра ўнг қўли билан чап қўлига сув қуйиб таносил аъзоларини ювар, кейин намозга олганидек таҳорат қилар эдилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ғуслнинг макруҳлари
1- Исроф.
(Ғусл қилар экан) сувни исроф қилиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир соъ, яъни, тўрт мудд билан ғусл қилар эдилар (Имом Муслим ривояти) (Бир соъ тўрт муддир).
2- Нажосат бўлган жойда ғусл қилиш, нажосат билан кирланишдан хавфсиралади.
3- Девор ёки бошқа бирон парда бўлмаган ерда ғусл қилиш.
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ азза ва жалла ҳаё ва пардаланишни суйган — ҳаёли ва пардалидир. Бировингиз ғусл қилса пардалансин!» деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва насоий ривояти).
4- Турғун сувда ғусл қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бировингиз жунуб ҳолида турғун сув ичида чўмилмасин!» (Имом Муслим ривояти).
Ғусл қандай қилинади?
(Ғусл қилмоқчи бўлган одам) ғусли билан катта ҳадасни кетказиш нияти билан «Бисмиллаҳ!» (Аллоҳнинг номи билан!) дейди. Сўнгра қўл кафтларини уч марта ювиб, истинжо қилади. Истинжода таносил аъзоси ва унинг атрофига теккан ифлос нарсаларни ювади. Сўнгра, таҳорат олади. Таҳоратда оёқларини ювишни ғуслдан кейинга кечиктириши мумкин. Сўнгра, бошига сув қуйиб, сочларини таглари билан ишқалайди. (Эркаклар шундай қиладилар. Аёлларнинг эса бошларига уч ҳовуч сув қуйиб, соч ўримларини ечмай, ишқалаш-лари етарлидир. Чунки, Умму Салама разияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, мен соч ўримларини қаттиқ боғлаган аёлман. Жунублик ғусли учун уларни ечишим керакми?" деб савол берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, бошингизга уч ҳовуч сув қуйишингиз кифоядир», деб жавоб берганлар» (Имом Муслим ривояти)).
Сўнгра, бошини қулоқлари билан бирга уч марта ювиб, баданининг ўнг томонига сув қуйиб, бошдан оёқ ювади. Сўнгра, баданининг чап томонига сув қуяди ва ювиш асносида киндик, қўлтиқ ичи ва бошқа (сув кириши) қийин жойларни яхшилаб ювади. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунубликдан ғусл қилмоқчи бўлсалар қўлларидан бошлар ва уларни ювиб, ўнг қўли билан чап қўлига сув қуяр ва таносил аъзоларини ювар, сўнгра, намозга олганларидек таҳорат олар эдилар. Кейин сочларига сув етказар ва бошига уч ҳовуч сув қуяр, сўнгра баданининг бошқа жойларига сув қуйиб, икки оёқларини ювар эдилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Жунуб одамга ҳаром бўлган нарсалар
1- Намоз.
Аллоҳ таолониннг қуйидаги қавлига кўра жунуб одамнинг фарз ёки нафл намозларни ўқиши жоиз эмас:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَقْرَبُوا الصَّلَاةَ وَأَنْتُمْ سُكَارَى حَتَّى تَعْلَمُوا مَا تَقُولُونَ وَلَا جُنُبًا إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّى تَغْتَسِلُوا ﴾
«Эй мўминлар, токи гапираётган гапларингизни билишингиз учун маст ҳолингизда намозга яқин келманглар. Ва яна сафарда бўлмасангиз то чўмилмагунингизча жунуб ҳолингизда (намозга яқин келманг)» (Нисо: 43).
2- Қуръонни ушлаш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қуръонни пок одамларгина ушлайди», дедилар (Бу, ривоят санадлари кўп бўлгани боис саҳиҳ ҳадисдир. Дору Қутний, Ҳоким ва бошқалар ривояти).
3- Қуръон ўқиш.
Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга жунуб ҳолатларидан бошқа барча замонларида Қуръон ўқиб берар эдилар» (Бу ҳадис гувоҳлари билан ҳасандир. Уни Имом Аҳмад, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган).
4- Масжид ичида туриш.
Фақат, мажбур бўлган одамнинг масжид ичидан юриб ўтиб кетишининг, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига кўра зарари йўқдир:
﴿ وَلَا جُنُبًا إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّى تَغْتَسِلُوا ﴾
«Ва яна то чўмилмагунингизча жунуб ҳолингизда (намозга яқин келманг)» (Нисо: 43).
иккинчи рукн — НАМОЗ
Намоз
Намознинг ҳукми
Намоз — ҳар бир мўмин ва мўминага адо этиши керак бўлган фарздир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг талайгина оятларида бизларни намозни тўкис адо этишга буюриб, деди:
﴿ فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا ﴾
«... намозни тўкис адо этингиз! Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103);
﴿ حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى ﴾
«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар!» (Бақара: 238).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни Исломнинг беш рукни ичидан иккинчиси қилиб, шундай дедилар: «Ислом беш нарса асосига асосланган: «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадур расулуллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир) дея гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, Уй (Каъба)ни ҳаж қилиш ва рамазон (ойи) рўзасини тутиш» (Муттафақун алайҳ).
Намозни тарк қилган одам кофир бўлиб, шариат қонунларига кўра қатл қилинади. Намоз ўқишга дангаса бўлган одамлар эса, қатъий равишда фосиқдирлар.
Намознинг фазилати
Намознинг фазилати муаззам ва савоблари кўп бўлиб, у ҳақда келган ҳадислар саноқсиз бўлсада, уларнинг айримларини келтириш билан кифояланамиз:
1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Амалларнинг энг афзали қайси?, дея савол берилганида: «Ўз вақтида ўқилган намоз», деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).
2- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингизнинг дарвозаси олдидан дарё оқиб ўтса ва у, у ерда ҳар куни беш марта чўмилса кири қоладими?» деб сўрадилар. Саҳобалар: “Биронта ҳам кири қолмайди", дейишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўша — беш вақт намознинг мисолидир. Аллоҳ таоло улар билан гуноҳларни ўчиради», дедилар (Муттафақун алайҳ).
3- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қайси бир мусулмон намоз вақти киргач таҳоратини, хушуъсини ва рукуъсини чиройли қилса, модомики катта гуноҳларга қўл урмаган бўлса, намоз унинг аввалги гуноҳларига каффарот бўлади. Бу, умр бўйи давом этади» (Имом Муслим ривояти).
4- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ишнинг боши — Ислом, устуни — намоз, ўркачининг чўққиси эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий ва бошқалар ривояти).
Намоз ўқимасликдан огоҳлантириш
Намоз ўқимаслик ва уни вақтидан кечиктириш ҳақида огоҳлантирувчи оят ва ҳадислар ворид бўлган. Шулардан:
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا ﴾
«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар» (Марям: 59);
﴿ فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ ﴾
«Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимса-лар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгай!» (Моъун: 4, 5).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Киши билан ширк ва куфр орасида намозни тарк қилиш бордир» (Имом Муслим ривояти);
«Биз билан улар орасидаги аҳд — намоз ўқишдир. Ким намозни тарк қилса кофир бўлибди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад Термизий ва Насоий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида намозни тилга олдилар ва шундай дедилар:
«Ким намозларни ўз вақтида ўқиса, (бу) намозлар унга нур, ҳужжат ва Қиёмат кунида нажот бўлади. Ким намозларни ўз вақтида ўқимаса (бу) намозлар унга нур, ҳужжат ва Қиёмат кунида нажот бўлмайди. Ва бу одам Қиёмат куни Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф билан бирга бўлади» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Табароний ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Намознинг шартлари
Намознинг шартлари, намозни бошлашдан олдинги талаблардир. Ният, саккизинчи шарт бўлиб, унинг намозни бошлаш учун биринчи такбирга боғлаб қилиниши афзалдир. Намозхон мазкур шартларни бажо келтириши фарз бўлиб, улардан биронтаси жойига келмаса намоз бекор бўлади.
У шартлар қуйидагичадир:
Биринчи шарт: мусулмонлик
Кофирнинг ўқиган намози раво ҳам, қабул ҳам бўлмайди. Унинг бутун амаллари шу ҳукмдадир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ مَا كَانَ لِلْمُشْرِكِينَ أَنْ يَعْمُرُوا مَسَاجِدَ اللَّهِ شَاهِدِينَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ بِالْكُفْرِ أُولَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ وَفِي النَّارِ هُمْ خَالِدُونَ ﴾
«Мушриклар ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Уларнинг қилган амаллари беҳуда кетар, ўзлари эса дўзахда абадий қолгувчидирлар» (Тавба: 17).
Иккинчи шарт: оқиллик
Намоз ўқиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига кўра, телба-ақлсизга фарз эмасдир. «Қалам тўрт кишидан кўтарилган: уйқудаги одамдан уйғонгунича, гўдакдан балоғат ёшига етгунича ва жиннидан ақли расо бўлгунича» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Учинчи шарт: балоғат ёшига етиш
Балоғат ёшига етмаган болага, ҳозиргина айтиб ўтилган ҳадисда баён қилинганидек, намоз ўқиш фарз эмас. Бироқ уни етти ёшидан бошлаб намоз ўқишга буюрилади ва у, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига биноан намоз ўқийди:
«Болани етти ёшга етганида намоз ўқишга буюринглар. Ўн ёшга етганида намоз ўқимаса, уринглар!» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Тўртинчи шарт: катта ва кичик ҳадаслардан пок бўлиш
Кичик ҳадас — бетаҳоратлик, катта ҳадас эса беғуслликдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا ﴾
«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқлари-гача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларин-гиз, чўмилингиз!» (Моида: 6).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Аллоҳ намозни таҳоратсиз қабул қилмас» деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бешинчи шарт: бадан, кийим ва (намоз ўқиладиган) жойнинг поклиги
Бадан поклигига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг истиҳоза қони кўраётган аёлга айтган ушбу: «Баданингиздан қонларни ювинг ва намоз ўқинг!» ҳадиси далилдир (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Кийимнинг поклигига эса Аллоҳ таолонинг ушбу:
﴿ وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ ﴾
«Кийимларингин покла!» ояти далилдир (Муддассир: 4).
Намоз ўқиладиган жойнинг поклигига далил эса, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадисидир: «Аъробий ўрнидан туриб, масжидга сия бошлади. Одамлар уни уриш учун ўринларидан турдилар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унга тегманглар ва пешоби устига бир пақир ёки челак сув қуйинглар! Сизлар қийинлаштирувчи қилиб эмас, осонлаштирувчи қилиб жўнатилгансиз-лар», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Олтинчи шарт: намоз вақтининг кириши
Намозни ўқиш, вақти кирсагина фарз бўлади. Намоз вақти кирмай ўқилган намоз раво бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло:
﴿ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا ﴾
«Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинлан-ган фарз бўлди» (Нисо: 103) яъни, муайян вақтда (ўқилади), деган. Чунки Жибрийл алайҳиссалом келиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга намоз вақтларини ўргатган: намоз вақтининг бошланиши ва охирги вақтларида имом бўлиб намоз ўқиган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Бу икки вақт оралиғида (намоз) вақт(и) бор» деган (Саҳиҳ ҳадис. Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти).
Еттинчи шарт: авратни ёпиш
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
﴿ يَا بَنِي آدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ ﴾
«Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни тоза либосда бўлингиз)» (Аъроф: 31).
Кийим зийнати — авратни ёпган кийимлардир. Илм аҳллари авратни ёпиш намознинг соғлом бўлиш шартларидан бири ва авратини ёпишга қодир бўла туриб яланғоч намоз ўқиган одамнинг намози фосид эканига ижмоъ қилганлар.
Саккизинчи шарт: ният
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир:
«Дарҳақиқат, амаллар ниятга кўрадир. Ҳар бир кишига қилган нияти(га кўра савоб берилажак)дир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Тўққизинчи шарт: қиблага юзланиш
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
﴿ قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاءِ فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنْتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ ﴾
«Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз. Юзингизни Масжид-ал-Ҳаром (Макка) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангизлар, юзларингизни унинг тарафига бурингиз!» (Бақара: 144).
Намознинг рукнлари
Намознинг рукн ва фарзлари бўлиб, улардан биронтаси бажо келтирилмаса, намоз бекор бўлади. Улар қуйидагилардир:
1- Ният
Ният, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Амаллар ниятга кўрадир» ҳадисига биноан, муайян намозни адо этиш учун қатъий истакда бўлишдир (Муттафақун алайҳ). Ниятни намозни бошлаш учун биринчи такбирга қўлни кўтариш билан бирга ёки ундан бир оз аввал қилиш, афзалдир.
2- Такбиратул иҳром
(Намозни дунёвий ишларни қилишни таъқиқ-лайдиган) «Аллоҳу акбар!» (Аллоҳ ҳар нарсадан буюкдир!) жумласини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлларига биноан, талаффуз қилиш: «Намознинг калити — таҳорат, (дунёвий ишларни) ҳаром қилгувчиси — такбир, (дунёвий ишларни) ҳалол қилгувчиси эса — салом беришдир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
3- Қодир бўлган одамнинг тик туриши — қиём
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ ﴾
«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 238).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳуга:
«Тик туриб намоз ўқи! Агар кучинг етмаса, ўтириб ўқи! Бунга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи!» дедилар (Имом Бухорий ривояти).
4- Фарз ва нафл намозларнинг ҳар бир ракаатида Фотиҳа сурасини ўқиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Фотиҳа сурасини ўқимаган одамнинг намози, бекордир» (Имом Бухорий ривояти).
5- Рукуъ қилиш
Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига кўра рукуънинг фарз эканига ижмоъ қилинган.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ارْكَعُوا وَاسْجُدُوا وَاعْبُدُوا رَبَّكُمْ وَافْعَلُوا الْخَيْرَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ﴾
«Эй мўминлар, рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Парвардигорингизга ибодат қилиб, яхшилик қилингиз, шоядки нажот топсангизлар» (Ҳаж: 77).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса намозида хато қилган одамга:
«... Сўнгра хотиржам бўлгунча рукуъ қил!» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
6- Рукудан кўтарилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозида хато қилган одамга:
«... Сўнгра расо (тик) тургунча рукуъдан (бошингни) кўтар!» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
7- Қоматни асо (тик) қилиш
Бунинг далили ҳозиргина қаламга олинган ва қуйидаги ҳадисга кўрадир:
«Аллоҳ рукуъси ва саждаси орасида қоматини тик қилмаган одамнинг намозига қарамайди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ривояти).
8- Сажда қилиш
Юқорида ҳозиргина қаламга олинган оят ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозида хато қилган одамга:
«Сўнгра хотиржам бўладиган даражада сажда қил!» деган ҳадис, бунинг далилидир.
9- Саждадан (бош) кўтариш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозида хато қилган одамга:
«Сўнгра хотиржам ўтиргунча (саждадан бошингни) кўтар!» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
10- Икки сажда оралиғида ўтириш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Аллоҳ рукуъси ва саждаси орасида қоматини тик қилмаган одамнинг намозига қарамайди» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ривояти).
11- Рукуъ, сажда, қиём ва ўтиришда хотиржам бўлиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозида хато қилган одамга:
« ... хотиржам бўлгунингча», дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу қавлларини мазкур одамга рукуъ, сажда ва ўтиришда тилга олдилар ва тик туришда эса расо бўлишни айтдилар.
Хотиржамликнинг асли эса, рукуъ ва сажда қилган ҳамда ўтирган одамнинг аъзолари ўз жойига келиб бир марта «Субҳона Роббиял азийм» жумласини талаффуз қилиш учун кетган вақт мобайнида туришдир. Ундан ортиқ туриш эса, суннатдир.
12- Охирги ташаҳҳуд ва унда ўтириш
Охирги ташаҳҳуднинг далили Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг ушбу қавлидир:
«Биз намозда ташаҳҳуд фарз бўлишидан илгари салом беришдан аввал: Аллоҳга саломлар бўлсин! Жибрийл ва Микоилга саломлар бўлсин!, дер эдик. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Ундай деманглар. Чунки, Аллоҳ таолонинг ўзи Саломдир. Сизлар шундай денглар:
((التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ، وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلاَمُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلاَمُ عَلَيْنَا، وَعَلَى عَبَّادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ))
«Олқишлар, дуолар ва бутун хуш нарсалар Аллоҳга бўлсин! Эй Пайғамбар, сизга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси ёғилсин! Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига саломлар бўлсин! Мен: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳамммад Аллоҳнинг элчиси ва расулидир», дея гувоҳлик бераман» (Саҳиҳ ҳадис. Насоий, Дору Қутний ва Байҳақий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бировингиз (намозда ўтирса): Аттаҳийёту лиллаҳи вассолаваату ваттоййибаат, десин» (Саҳиҳ ҳадис. Бу ҳадиснинг асли Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятларидадир. Абу Довуд ва бошқалар ривояти).
Сўнгги ташаҳҳуд учун ўтириш — рукндир. Чунки, охирги ташаҳҳудни ўқиш — рукндир.
13- Салом бериш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Намознинг калити таҳорат, (дунёвий ишларни) ҳаром қилувчиси такбир ва (дунёвий ишларни) ҳалол қилгувчиси салом беришдир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
14- Рукнларни тартиб билан қилиш
Масалан, Фотиҳа сурасини такбир таҳримадан аввал ўқилмайди, саждани рукуъдан илгари қилинмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Менинг намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқингиз!» деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Агар намозхон намознинг Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган фарзлари тартибига риоя қилмай, улардан кейингисини олдин, олдингисини кейин қилса, намози бекор бўлади.
Намознинг вожиблари
Намознинг вожиблари — намоз ичида мавжуд бўлган, бироқ қасддан тарк қилинса намоз бузиладиган, қасддан тарк қилмаса саҳв саждаси қилиниши керак бўлган амаллардир. Улар қуйидагилардир:
1 — Ҳар кўтарилиш, эгилиш, туриш ва ўтириш оралиғидаги такбир — такбир интиқолиялар. Фақатгина, рукуъдан бошни кўтарилаётган пайтда такбир айтилмайди. Чунки Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар йиқилиш, (бошни) кўтариш, туриш ва ўтиришда такбир айтганларини кўрганман», деган (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти).
2 — Рукуъда бир марта «Субҳаана роббиял азийм» (Азаматли Раббимни мушриклар тавсиф-лаётган ва Зотига нолойиқ сифатлардан поклайман) дейиш.
Чунки, Ҳузайфа разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутиб:
«Рукуъсида «Субҳаана роббиял азийм» (Азаматли Раббимни мушриклар тавсифлаётган Зотига нолойиқ сифатлардан поклайман), саждасида эса: «Субҳаана роббиял аълаа» (Олий Раббимни мушриклар тавсифлаётган ва Зотига нолойиқ сифатлардан поклайман), дер эдилар», деган.
3 — Саждада бир марта «Субҳаана роббиял аълаа» (Олий Раббимни мушриклар тавсифлаётган ва Зотига нолойиқ сифатлардан поклайман), дейиш
Бунинг далили ҳозиргина нақл қилинган Ҳузайфа разияллоҳу анҳунинг ҳадисидир.
4 — Танҳо ёки имом бўлиб намоз ўқиётган одамнинг рукуъда бир марта «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган одамни эшитади) дейиши
Бунинг далили Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисдир:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан қоматларини кўтаргач: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган одамни эшитади), дер ва ғоз турганида: «Роббана, лакал ҳамд» (Раббимиз Сенга ҳамд бўлсин!), дер эдилар» (Муттафақун алайҳ).
5 — Имом, муқтадий ёки танҳо намозхоннинг: «Роббана, лакал ҳамд» (Раббимиз Сенга ҳамд бўлсин!) дейиши
Бунинг далили юқоридаги ҳадис ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари ҳамдир: «Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган одамни эшитади) деса: «Аллоҳумма, Роббана, ва лакал ҳамд» (Эй Аллоҳ — Раббимиз Сенга ҳамд бўлсин!) денглар» (Муттафақун алайҳ).
6 — Икки сажда оралиғида дуо қилиш
Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиган ушбу дуолардир:
«Аллоҳуммағ-фирлий, варҳамний, ва ъаафиний, ваҳдиний, варзуқний» (Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳмат қил ва менга офият бер! Мени ҳидоят айла ва ризқлантир!) (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд ва Термизий ривояти);
«Роббиғ-фирлий, Роббиғ-фирлий» (Раббим, мени мағфират айла! Раббим, мени мағфират айла!) (Саҳиҳ ҳадис. Ибн Можа, Ҳоким ва бошқалар рвиояти).
7 — Биринчи ташаҳҳуд
8 — Биринчи ташаҳҳуд учун ўтириш
Бунинг далили Руфоа ибн Рофеъ ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисидир:
«Намозингга турсанг, Аллоҳни улуғла, сўнгра, билганингча Қуръон ўқи! Намоз ўртасида ўтирсанг, хотиржам бўл(иб ўтир): чап оёғингни тўшак қил ва ташаҳҳудни ўқи!» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд ва Байҳақий ривояти).
Намознинг суннатлари
Намознинг, савобларини олиш учун намозхон риоя қилиши керак бўлган суннатлари бор. Улар қуйидагичадир:
1 — Қўлларни қуйидаги ҳолатларда елка ёки қулоқлар рўпарасига қадар кўтариш:
а) такбир таҳримада (биринчи такбирда);
б) рукуъ қилаётганда;
в) рукуъдан кўтарилаётганда;
г) иккинчи ракаатдан учинчи ракаатга тураётганда.
Бунинг далили Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилган ушбу ҳадисдир:
«Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турсалар, қўлларини елкасига баробар бўлгунча кўтарар ва такбир айтар эдилар. Рукуъ қилмоқчи бўлсалар ҳам шундай қилар (такбир айтар) эдилар. Бошларини рукуъдан кўтармоқчи бўлсалар ҳам шундай қилар (такбир айтар) эдилар» (Муттафақун алайҳ).
Иккинчи ракаатдан учинчи ракаатга туришнинг далили эса, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо иккинчи ракаатдан турар экан қўлларини кўтарар ва бу ҳаракатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатлар эди (Мавқуф ҳадис. Имом Бухорий ривояти. Ҳофиз ибн Ҳажар: Бу ҳадиснинг ҳукми марфуъдир, деган).
2 — Ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб (боғлаб), кўкрак устига ёки остига, киндик устига қўйиш
Бунинг далили Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳунинг «Одамлар (яъни саҳобалар) намозда ўнг қўлларини чап билаклари устига қўйишларига буюриларди», деган қавлидир (Мавқуф ҳадис. Имом Бухорий ривояти. Ҳофиз ибн Ҳажар: Бу ҳадиснинг ҳукми марфуъдир, деган).
Воил ибн Ҳажар разияллоҳу анҳу айтди:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқидим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўлларини чап қўллари устига боғлаб, кўксиларига қўйдилар» (Саҳиҳ ҳадис. Ибн Хузайма ривояти).
3 — Таважжуҳ қилиш ёки кириш дуоси
Кириш дуоси шудир: «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука, ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук» (Эй Аллоҳ, Сени, Сенинг мақтовларинг билан, (мушриклар сифатлаётган ва Зотингга нолойиқ сифатлардан) поклайман. Сенинг исминг ва шарафинг олий бўлди. Ва Сендан бошқа илоҳ йўқдир) (Бу ҳадисни Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Умар разияллоҳу анҳуга мавқуф ўлароқ нисбатлади. Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти эса марфуъдир. Ҳадиснинг ўзи эса саҳиҳдир).
4 — Биринчи ракаатда «аъузу» ва ҳар бир ракаатда басмалани хуфёна айтиш
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
﴿ فَإِذَا قَرَأْتَ الْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ ﴾
«(Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган — малъун шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин!» (Наҳл: 98).
5 — Фотиҳа сурасини ўқиб бўлгач, «Аамийн!» дейиш
Имом бўлиб ёки иқтидо қилиб ёхуд танҳо намоз ўқиган одамнинг Фотиҳа сураси тугагач, «Аамийн!» дейиши суннатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Имом:
﴿ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ ﴾
«Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан» (Фотиҳа: 8, 7) дегач: Аамийн!, денглар. Кимнинг бу сўзи фаришталарнинг (Аамийн!, деган) сўзига тўғри келиб қолса, унинг аввал қилган гуноҳлари кечирилади» (Шу маънодаги Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
﴿ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ ﴾
оятини ўқигач товушларини узатиб: Аамийн!, дер эдилар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Термизий раҳимаҳумаллоҳлар Воил ибн Ҳажардан ривоят қилдилар).
6 — Фотиҳа сурасидан кейин қироат қилиш
Бу қироат бомдод намозининг ҳар икки ракаатида, пешин, аср, шом ва хуфтон намоз-ларининг биринчи икки ракаатида битта сура ёки (камида) бир ёхуд икки оят ўқиш, демакдир. Чунки, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозининг биринчи икки ракаатида Фотиҳа ва иккита сурани, кейинги икки ракаатда эса Фотиҳа сурасинигина ўқир ва гоҳида оятларни эшиттириб қўяр эдилар» (Муттафақун алайҳ).
7 — Жаҳрия намозларда қироатни товуш чиқариб, товуш чиқарилмаслиги керак бўлган намозларда товуш чиқармасдан қироат қилиш
Намозхон шом ва хуфтон намозининг биринчи икки ракаатида ҳамда бомдод намозининг икки ракаатида қироатни товушини чиқариб — жаҳрия қилади. Бошқа намозларда эса хуфёна қироат қилади. Биз бу намозлардан, фарз намозларни назарда тутмоқдамиз. Бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қавл ва амал ўлароқ нақл қилинган. Нафл намозларда эса, масалан, кундузи ўқиладиган намозларда товуш чиқарилмай ўқилиши, кечалари эса товуш чиқариб — жаҳрия ўқилиши, суннатдир. Агар тунда товуш чиқариб ўқиш бировларга зарар берадиган бўлса, товуш чиқармай ўқиш мустаҳабдир.
8 — Қироатни бомдод намозида узун, пешин, аср ва хуфтон намозларида ўртача, шом намозида эса қисқа қилиш
Сулаймон ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ ривоят қилди: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Мен Мадинадаги фалончи имом каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозига ўхшаш намоз ўқиган бирон кимсани кўрмадим», деди. Мен ўша имомга иқтидо қилиб намоз ўқидим. У пешин намозининг биринчи икки ракаатида узун, кейинги икки ракаатида эса қисқа қироат қиларди. Аср намозини енгил ўқир, шом намозининг биринчи икки ракаатида қисқа сураларни, хуфтон намозининг биринчи икки ракаатида эса ўртача узунликдаги сураларни, бомдод намозида эса узун сураларни қироат қилди» (Бу ерда назарда тутилган бўлимлар, Қуръони Карим тартибидаги «Қоф» сурасидан Қуръоннинг охиригача ёзилган сураларни ўз ичига олади. Бу бўлимдаги «узун суралар» «Қоф» сурасидан «Амма ятасааалувн» сурасигача бўлган суралардир. «Ўртача узунликдаги суралар» эса, «Амма ятасааалувн» сурасидан «Зуҳо» сурасигача, қисқа суралар эса «Зуҳо» сурасидан Қуръоннинг энг охирги сураси орасидаги суралардир).
9 — (Иккинчи ташаҳҳудда) Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганидек ўтириш. Яъни, оёқни тўшак қилиш.
Илк ташаҳҳудда оёқни тўшак қилиб ўтирилади. Иккинчи ташаҳҳудда эса чап думба билан ерга ўтирилади. Бунинг далили Абу Ҳумайд Соидий разияллоҳу анҳунинг саҳобалар ҳузурида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозини таърифлар экан айтган ушбу сўзидир:
«... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккинчи ракаатда ўтирмоқчи бўлсалар, чап оёғига ўтирар ва ўнг оёқларини тиклар эдилар. (Тўрт ракаатли намозларда эса) орқалари билан ўтирар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Бундан оёқни тўшак қилиш ва орқа билан ўтириш қандай экани маълум бўлмоқда.
Оёқни тўшак қилиш: чап оёқнинг кафтига ўтириб, ўнг оёқни тиклашдир.
Орқа билан ўтириш эса, чап оёқни ўнг оёқ болдир суяги тагида ўтказиб, думба билан ерга ўтириб, ўнг оёқни тиклашдир.
Диққат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташаҳҳудга ўтирганлари маҳал чап қўлларини чап тиззалари, ўнг қўлларини ўнг тиззалари устига қўяр ва кўрсаткич бармоқлари билан ишора қилар эдилар (Имом Муслим ривояти). «Кўзлари эса кўрсаткич бармоғидан нарига боқмас эди» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ривояти).
10 — Саждада дуо қилиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир:
«Унутмангларки, менга рукуъ ва саждада Қуръон ўқиш таъқиқланди. Бас, рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса кўп дуо қилишга ҳаракат қилинглар. Чунки, (саждадаги) дуо ижобат қилинишга лойиқроқдир» (Имом Муслим ривояти).
11 — Охирги ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш
Ташаҳҳудни «Аттаҳийяту .... ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ»гача ўқиб бўлгач, намозхон:
((اللَّهُمَّ، صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ،كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ فِى الْعَالَمِينَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ))
«Эй Аллоҳ, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига худди Иброҳим ва Иброҳимнинг оиласига ёғдирганингдек салавот ёғдир. Эй Аллоҳ, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига худди Ибоҳим ва Иброҳимнинг оиласига оламлар ичра барака ёғдирганингдек барака ёғдир! Дарҳақиқат, Сен — ҳамдларга лойиқ буюк Зотсан» (Имом Муслим ривояти. Унинг ривоятида «Иброҳим оиласига салавот ёғдирганингдек ... Иброҳим оиласига барака ёғдирганингдек», дейилган. Иловалар эса, бошқа саҳиҳ ривоятлардан келтирилди»).
12 — Охирги ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилгандан сўнгра дуо қилиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлларидан нақл қилинган осордир: «Бировингиз намозидан фориғ бўлса, тўрт нарсани тиласин. Тўрт нарсадан сўнгра хоҳлаганича дуо қилсин: «Эй Аллоҳ, мен Сенга жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт, ўлим ва Масиҳи Дажжол фитналаридан сиғинаман» (Саҳиҳ ҳадис. Байҳақий ривояти. Бу ҳадиснинг асли Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»идадир. Унда: «Бировингиз охирги ташаҳ-ҳуддан фориғ бўлса, Аллоҳга тўрт нарсадан сиғинсин ...!» дейилган).
13 — Намозхоннинг чап томонга салом бериши
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «ўнг ва чап томонларга салом берганлари ва салом берганларида (орқа тарафда ўтирган одамга) юзларининг оқлиги кўрингани» собит бўлган (Имом Муслим ривояти).
14 — Саломдан кейинги зикр ва дуолар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саломдан сўнгра айтиш мустаҳаб бўлган қатор зикр ва дуолар ворид бўлган. Биз улардан баъзиларини саралаб келтирамиз:
а) Савбон разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини тугатиб бўлгач, уч марта истиғфор айтар» (яъни, уч марта: Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, дер) сўнгра,
((اللَّهُمَّ، أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ))
«Эй Аллоҳ, Сен — Саломсан ва салом Сендан-дир! Эй улуғлик ва эҳтиром эгаси, Сен буюк бўлдинг!» дердилар (Имом Муслим ривояти).
б) Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу ривоят қилди: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлимдан ушлаб: «Эй Муоз! Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мен сени яхши кўраман ва ҳар бир намоз сўнггида:
(( اللَّهُمَّ، أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ ، وَشُكْرِكَ، وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ ))
«Эй Аллоҳ, менга Сени эслашим, Сенга шукрона келтиришим ва Сенга чиройли ибодат қилишимга ёрдамчи бўл!» дегин, дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд , Ҳоким ва бошқалар ривояти).
в) Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳу ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир фарз намоз охирида шундай дер эдилар:
((لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ ))
«Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамду санолар Унингдир ва У, ҳар бир нарсага Қодирдир. Эй Аллоҳ, Сен ато этган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани ато этгувчи йўқдир! Шарафли инсонларга Сен(инг ҳузуринг)да шарафлари фойда бермайди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
г) Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким ҳар бир намоздан сўнгра Аллоҳга ўттиз уч марта тасбеҳ, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта такбир айтса ва жами тўқсон тўққизта бўлиб, уни:
((لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ))
«Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Эгадорлик ва ҳамду санолар Унингдир ва У, ҳар бир нарсага Қодирдир», дея юзта қилса, хатолари денгиз кўпикларича кўп бўлсада кечирилади» (Имом Муслим ривояти).
д) Абу Умома разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир намоздан сўнгра Оятул курсийни ўқиган одамнинг жаннатга киришига ўлишигина тўсиқдир», дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Насоий, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
е) Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу ўқитувчи ўқувчиларга ўргатганидек, ўз фарзанд-ларига ушбу жумлаларни ўргатар ва дер эди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан сўнгра паноҳ сўраб шундай дер эдилар:
(( اللَّهُمَّ، إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُرَدَّ إِلَى أَرْذَلِ الْعُمُرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الدُّنْيَا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ ))
«Эй Аллоҳ, мен Сенга бахиллик, қўрқоқлик, хор умрга қайтарилиш, дунё фитнаси ва қабр азобидан сиғинаман!» (Имом Бухорий ривояти).
Намозда мубоҳ бўлган нарсалар
Намозхоннинг намозда қуйидаги нарсалар-ни қилиши мубоҳ (рухсатли)дир:
1 — Имомга луқма бериш
Агар имом бирон оятни унутса, иқтидо қилган одам унга луқма бериб, оятни эслатиши мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу-мо ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам намозлардан бирини ўқиб, қироат қилдилар. Қироат асносида адашдилар ва намозни тугатиб бўлгач отамга: «Намозда сиз биз билан бирга эдингизми?» — дедилар. Отам: Ҳа, — деб жавоб берганларида: «Менга луқма беришингизга нима монеъ бўлди?!» — дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Ҳоким ва Ибн Ҳиббон ривояти).
2 — Тасбиҳ айтиш ва қарсак чалиш
Агар имом хато қилса огоҳлантириш, аъмо одамга йўл кўрсатиш каби ҳолатларда тасбиҳ айтиш ёки қарсак чалишнинг зарари йўқдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам: «Ким (имом бўлиб) намозида бирон нар-сани унутса, (иқтидо қилган одам) тасбиҳ айт-син! Қарсак чалиш хотинлар учундир!» — деди-лар (Муттафақун алайҳ).
3 — Илон ва чаён каби (зарарли) ҳашарот-ларни ўлдириш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида шундай деганлар: «Намозда икки қора нарса: илон ва чаённи ўлдиринглар!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
4 — Олдидан ўтаётган одамни қўл билан тўсиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир: «Биро-вингиз одамлардан тўсиб турадиган бирон нарсага қараб намоз ўқиётган бўлса ва бирон киши унинг олдидан ўтмоқчи бўлса, қўли билан тўссин! Агар бўйин эгмаса у билан урушсин! Чунки, у — Шайтондир!» (Муттафақун алайҳ).
5 — Гапирган ёки салом берган одамга ишора қилиш
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам Мустолақ қабиласига кетар эканлар мени (бир иш учун) жўнатдилар. Қайтиб келганимда туя устида намоз ўқиётган эканлар. Мен ҳам у Зотга гапира бошлаган эдим, қўллари билан (яхши дегандек) ишора қилдилар. Сўнгра, яна гапирсам, яна ўшандай ишора қилдилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (намозларида) қироат қилаётганларини эши-тар эканман, гўё яхши дегандек бошларини қимирлатиб қўйдилар. Намозларини тугатгач: «Мен сени жўнатган ишни нима қилдинг? Сен-га жавоб беришимга намоз ўқишим монеъ бўлди», — дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо Суҳайб разияллоҳу анҳунинг бу ҳадис ҳақида: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг бармоқлари билан ишора қилганини биламан», — деганини нақл қилди (Саҳиҳ ҳа-дис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
Мазкур ҳадислардан ишоралар қўл билан, бош билан имо ёки бармоқлар билан бўлиши тушунилмоқда.
6 — Болакайни кўтариш ва унинг намоз-хонга осилиши
Қатода Ансорий разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг одамларга имом бўлиб намоз ўқиган-ларида Абу Оснинг қизи, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Зайнабнинг қизи Умоманинг Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламнинг елкасида экани-ни кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъ қилар экан уни (ерга) қўяр, саж-дадан кўтарилаётганларида эса уни қайта кўта-риб олар эдилар» (Имом Муслим ривояти).
7 — Эҳтиёж туғилса озгина юриш
Оиша разияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам уй ичида намоз ўқир, эшик берк ёки қулфланган эди. Эшик олдига келиб таққиллаттим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб эшикни очиб, намоз-гоҳларига қайтдилар», — деб эшикнинг қибла тарафда бўлганини таъкидладилар» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқалар ривояти).
8 — Оз ҳаракатлар
Масалан, сафдаги одамни олдинга ёки орқага тортиш ёхуд иқтидо қилган одамни чап томондан ўнг томонга буриб қўйиш, кийимни тузатиш, эҳтиёж бўлса йўталиш, танани қашиш, эснаганда оғизни қўл билан тўсиш каби ҳара-катлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Маймуна холамникида тунадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда кеча намо-зини бошладилар. Мен ҳам Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилиб чап томонларига турдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошимдан ушлаб ўнг томон-ларига ўтказиб қўйдилар» (Муттафақун алайҳ).
Намознинг макруҳлари
1 — Осмонга қараш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Одам-ларга нима бўлдики, намозларида кўзларини осмонга тикишмоқда?! (Ё) улар бу ишларидан тийиладилар ёки уларнинг кўзлари(нинг нури) тортиб олинади!» (Имом Бухорий ривояти. Имом Муслим шу маънода ривоят қилди).
2 — Қўлларни белга қўйиш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «қўлларни белга қўйишни» таъқиқла-ганлар (Муттафақун алайҳ).
3 — Ҳожат бўлмаган бир пайтда бош ёки кўзни буриш
Бунинг далили Оиша разияллоҳу анҳонинг ушбу қавлидир: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан одамнинг намозда ўгири-либ қараши ҳақида сўраганимда: «У — шайтон-нинг банда намозидан зудлик билан олган (улуш)идир», — деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий ва Абу Довуд ривояти. Ҳадис лафзи Абу Довудникидир).
4 — Беҳуда нарсалар
Беҳуда, намоздан чалғитадиган ва намоз-нинг хушусини кетказадиган нарсалар. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг: «Намозда сокин-хотиржам бўлин-гиз!» ҳадисидир (Имом Муслим ривояти).
5 — Сочни турмаклаш, кийим ва енгларни шимариш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Мен етти суяк узра сажда қилишга, кийимларни шимар-маслик ва сочларни турмакламасликка бую-рилдим» (Муттафақун алайҳ).
6 — Сажда қилинадиган ердаги тош ва тупроқларни бир мартадан ортиқ сиди-риш
Муайқиб разияллоҳу анҳу айтди: «Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда (тош ва тупроқларни) сидиришни тилга олар экан: «Сидириш керак бўлса, фақат бир марта (сидиринг)!» — дедилар» (Имом Муслим ри-вояти).
Яна Муайқиб разияллоҳу анҳу ривоят қил-ди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждагоҳидаги тупроқларни текислаётган одамга: «Агар текисламоқчи бўлсанг, фақатги-на, бир марта текисла!» — дедилар (Муттафа-қун алайҳ).
7 — Қўлларни кийим ичига киритиш ва оғизни кийим билан тўсиш
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (намозда) қўлларни кийим ичига киритиш ва (намозхон) одамнинг оғзини (кийим билан) бекитишини таъқиқладилар» (Ҳасан ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти)
(«Қўлларни кийим ичига киритиш»: (араб тилида «садл» деб аталади) Хаттобий раҳима-ҳуллоҳ айтди: «Садл» — кийимни ерга тегади-ган даражада кийиш, — деди. Ибн Асир раҳи-маҳуллоҳ эса уни бундай таърифлади: «Намоз-да таъқиқланган садл» — намозхоннинг кийи-мига ўраниб, қўлларини кийим ичига киритган ҳолда рукуъ ва сажда қилишидир. Бу, яҳу-дийларнинг иши бўлгани учун, мусулмонларга таъқиқланди. Яҳудийлар кўйлаги ёки кийим-лари ичига қўлларини киритиб олишар эди. Ҳатто, «намозда таъқиқланган садл» — лунги-ни бошга ташлаб, унинг икки тарафини елка-ларигача тушурмай, чап ва ўнг томондан осил-тириб олиш, ҳам дейилди)
(«Оғизни кийимлар билан тўсиш» ҳақида Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Унинг маъноси: Арабларнинг саллалари билан оғиз-ларини тўсиб олиш одати бор эди. Мусул-монларга бундай қилиш таъқиқланди. Агар намозхон намозида эснамоқчи бўлса, оғзини қўли билан тўссин! Бундай қилиш ҳадисда ворид бўлган»).
8 — Овқат ҳозир бўлганида намоз ўқиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир: «Овқат тайёр бўл(иб дастурхонга олиб келин)ганида намоз ўқилмайди» (Имом Муслим ривояти).
9 — Қазои ҳожатга эҳтиёж бўлганида ва қалбни безовта қиладиган нарсалар содир бўлганида намоз ўқиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Овқат тайёр бўл(иб дастурхонга олиб келин)ганида ва икки (катта ва кичик) қазои ҳожат пишиқтирганида намоз ўқилмайди» (Имом Муслим ривояти)
10 — Уйқу босиб турганида намоз ўқиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламнинг ушбу қавлидир: «Бировин-гизни намозда уйқу босса, уйқу кетгунича мизғиб олсин. Чунки, бировингиз уйқусираб намоз ўқиса, истиғфор айтаман деб ўзини ҳақоратлаб қўйиши мумкин» (Муттафақун алайҳ).
(Одам уйқусираган пайтида Аллоҳдан мағ-фират тилагини ифода этиш учун араб тилида «астағфируллоҳ» дея айтиши керак бўлган сўз-нинг «ғайн» ҳарфини талаффуз қилиш жойи — махражи яқин бўлган «айн» ҳарфига айлан-тириб: «астаъфируллоҳ» (Аллоҳдан мени расво қилишини сўрайман) дея ўзини ҳақорат қилиб қўйиши мумкин).
Намозни бекор қиладиган амаллар
Намозни, қуйидаги ишлардан бирини қи-лиш бекор қилади:
1 — Қасддан ейиш ва ичиш
Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламнинг: «Намозда бандлик бор!» деган қавлларидир (Муттафақун алайҳ). Уламо-лар ижмоси шунгадир.
2 — Намозга алоқаси бўлмаган гапни қасддан талаффуз қилиш
Зайд ибн Арқам разияллоҳу анҳу айтди: «Биз намозда гаплашар эдик. Бировимиз на-мозда ёнидаги одам билан гаплашаверар эди. Сўнгра:
﴿ وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ ﴾
«Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринг-лар!» ояти нозил бўлди (Бақара: 238). Бу билан намозда гаплашишимиз таъқиқланди» (Мутта-фақун алайҳ).
Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг ушбу қавллари ҳам далилдир: «Дарҳа-қиқат, бу намозда одамларнинг гаплари жоиз бўлмайди» (Имом Муслим ривояти).
Агар оғиздан чиққан гап намозни тузатиш учун бўлса, масалан, иқтидо қилган одамнинг имомнинг қироатига луқма бериши, имом салом берганидан сўнгра намозни тўкис ўқи-дими ёки бирон ракаати қолгани ёки қолма-гани ҳақида сўраб, қолган бўлса намозини давом эттириб тугатиши каби. Бундай ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиган пайтда рўй берган эди. Зулядайн разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламга: Унутдингизми ёки намоз ракаатлари камайдими? — деб савол берга-нида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулядайн айтган гаплар тўғрими?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: Тўғри, дейишгач Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (намоз-ларини келган жойидан давом эттириб) кейин-ги икки ракаатни ўқидилар ва саҳв саждасини қилдилар (Муттафақун алайҳ).
3 — Юқорида қаламга олинган рукн ёки шартлардан бирини қилмаслик
Намоз асносида ёки намоздан бир оз кейин рукн ва шартларни бажо келтирилмаса, (намоз бекор бўлади). Бунинг далили Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозини хато ўқиган одамга: «Орқангга қайт ва намозни қайта ўқи! Чунки, сен намоз ўқимадинг!» дея айтган қавлидир (Муттафақун алайҳ). Зеро бу одам икки рукн бўлган хотиржамлик ва маро-мига етказишни тарк қилган эди.
4 — Кўп ҳаракат
Намоздаги кўп ҳаракат ибодатга зид, қалб ва аъзоларни бошқа нарсалар билан чалғитиш-дир. Аммо саломга алик олинганини билдириш учун имо қилиш ёки кийимларни тузатиш ёхуд баданни қашламоқ каби оз ҳаракатлар, намоз-ни бекор қилмайди.
5 — Товуш чиқадиган даражада кулиш
Бунга илм аҳлларининг барчаси ижмоъ қилган. Табассумнинг эса намозни бекор қил-маслигига, уламоларнинг аксари ижмоъ қи-лишган.
6 — Намозларни тартибсиз ўқиш
Яъни, шом намозини ўқимай туриб хуфтон намозини ўқиш. Бундай пайтда, шом намози ўқилмагунича хуфтон намози бекор бўлиб қолаверади. Намозларнинг тартиби ворид бўл-гани боис, уларни ўз тартиблари билан ўқиш фарздир.
7 — Ҳаддан ортиқ хатога йўл қўйиш
Масалан, хуфтон намозини саккиз ракаат қилиб ўқиш. Намозхоннинг бундай хатога йўл қўйиши, унинг намознинг руҳи бўлган хушуъга ўта диққатсиз бўлганига очиқ далилдир.
Саҳв саждаси
Саҳв саждаси, янглишлик сабабли намозда йўл қўйилган хатонинг ўрнини тўлдириш учун қилинган икки саждадан иборатдир.
Саҳв саждасининг сабаблари:
Саҳв саждасининг учта сабаби бор:
1) Намоздаги ибодатларга қўшимча қўшиш;
2) Намоздаги вожиблардан биронтасини кам қилиш;
3) Шубҳаланиш.
1 — Намоздаги ибодатларга бирон нарса-ни қўшиш
Бирон мўмин намозида рукуъ ёки сажда ёхуд шунга ўхшаш нарсаларни унутса, намози-ни салом билан тугатгач, иккита сажда қилиб қўяди. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу-дан шундай ривоят қилинди: «Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозини беш ракаат қилиб ўқидилар. У зотга: Намозга (бирон ракаат) қўшилдими?, — деб савол бе-рилганида: «Нима бўлди?»,— деб сўрадилар. Саҳобалар: Намозни беш ракаат қилиб ўқидин-гиз, — дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам салом бергач иккита сажда қилдилар».
Бошқа бир ривоятда эса шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ-ларини буриб, қиблага юзландилар ва иккита сажда қилгач салом бердилар» (Муттафақун алайҳ).
Намозга бирон қўшимча қўшилган бўлса, саҳв саждаси учун намозни тугатишдан илгари салом берилади. Бунинг мисоли қўйидагича-дир: Агар намозхон намози асносида битта саломни янглишлик билан ортиқча берган ва буни бир оз кейин тушуниб етган бўлса, намо-зини тугатиб салом беради ва саҳв учун иккита сажда қилиб, ортидан салом беради. Чунки, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан бирга пешин ёки аср намоз-ларидан бирини ўқир эканлар иккинчи ракаат-да салом бериб қўйдилар. Шошиб турган одамлар масжид эшигидан чиқиб кетдилар ва намоз (ракаатлари) камайибди-да!, — дер эди-лар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ёғочга аччиқлангандек суяниб турар эди-лар. Бир одам ўрнидан туриб: Ё Расулуллоҳ, унутдингизми ёки намоз (ракаатлари) камайти-рилдими?, — деб сўраб қолди. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унутмадим ва намоз (ракаатлари) ҳам камайтирилмади!» — деб жавоб бердилар. Ҳалиги одам: Ундай бўл-са, сиз унутибсиз!, — деди. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам: «Бу айтган гап тўғри-ми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: Ҳа, — дегач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ол-динга ўтиб, намозининг қолган (ракаат)ларини ўқиб, салом бердилар. Сўнгра, икки (саҳв) саж-даси қилиб, салом бердилар» (Муттафақун алайҳ).
2 — (Вожиблардан) биронтасини кам қилиш
Биров намозида унутиб, вожиблардан би-ронтасини кам қилган бўлса, саҳв учун салом-дан илгари икки сажда қилади. Бунинг мисоли: ўртадаги ташаҳҳудни унутса ва уни тик турга-нидан сўнграгина эсласа, ташаҳҳуд учун ўти-ради ва салом беришдан илгари саҳв учун икки сажда қилади.
Чунки, Абдуллоҳ ибн Буҳайна разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: «Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан бирга пешин намозини ўқидилар ва биринчи икки ракаатдан сўнгра ўтирмай, ўринларидан турди-лар. Одамлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам билан бирга турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини тугатгач, одамлар унинг салом беришини кути-шар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирган ҳолатларида такбир айтиб, салом беришдан илгари иккита сажда қилди-лар ва салом бердилар» (Муттафақун алайҳ).
3 — Шубҳаланиш
Шубҳаланишдан мақсад, намозхоннинг ик-ки фикр ўртасида тараддудланиб қолишидир. Яъни, икки амалнинг қайси бири содир бўлгани ҳақида шубҳаланишдир. Шубҳаланиш — бир ишнинг кўп ёки оз бўлгани ҳақида бўлади. Масалан, намозхон намозини уч ёки тўрт ракаат ўқигани ҳақида шубҳаланиб қолади. Бундай шубҳаланишнинг икки ҳолати мавжуд-дир:
Биринчи ҳолат: Икки иш; ё ортиқча қилгани ёки кам қилганининг бири намозхониннг гумо-нига ғолиб келади ва гумони устун келган ишни қилади-да, салом берганидан сўнгра саҳв саждаларини қилади. Чунки, Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай ривоят қил-ган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар бировингиз намозида шубҳа қилиб қолса, тўғрироғини ихтиёр қилсин ва ўшанинг асосида намозини тугатиб, салом берсин-да, икки сажда қилсин!»» (Муттафақун алайҳ).
Иккинчи ҳолат: Намозхонда икки ишнинг ҳеч бири: на камчилик ва на қўшимча қўшгани аниқ бўлмаяпти. Бундай пайтда қаноатли, яъни оз бўлган тарафга кўра амал қилиб, намозини тугатиб, салом беришдан илгари саҳвнинг икки саждасини қилади. Чунки, Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилган: «Бировингиз намозида шубҳа қилиб қолса ва уч ёки тўрт ракаат намоз ўқиганида шак қилса, шакка эътибор бермасин ва кўнгли қаноат қил-ганига амал қилсин ва салом беришдан илгари икки сажда қилсин! Агар ўқиган намозлари беш (ракаат) бўлса, намози жуфт бўлади. Агар тўрт ракаатни тўкис ўқиган бўлса, бу иши шайтонни хорлаш бўлади» (Имом Муслим ривояти).
Айтиб ўтилганларнинг хулосаси шуки, саҳв саждалари гоҳида саломдан илгари ва гоҳида саломдан кейин қилинади.
Салом бергандан кейин икки ердагина саҳв саждаси қилинади:
— (намоздаги ибодатларга) қўшимча қў-шилса;
— икки ишдан бирини афзал кўришда шуб-ҳа бўлса;
Салом беришдан илгари саҳв саждасини икки жойда қилинади:
— (намоздаги ибодатлардан биронтаси) кам қилинса;
— икки ишдан бирини танлашга имкон бер-майдиган шубҳа бўлса.
Саҳв саждасига тааллуқли фойдалар
1 — Намозхон намознинг фарзлари (рукнла-ри)дан биронтасини, масалан, кириш такбири — такбири таҳримани қасддан ёки билмасдан тарк қилган бўлса, унинг ўқиган бу намози бекордир. Агар у такбир таҳримадан бошқа амални қасддан тарк қилган бўлса, намози бекордир. Билмасдан тарк қилган бўлса ва ўша рукннинг келгуси ракаатдаги жойига етганида ўқиган биринчи ракаати бекор бўлиб, келгуси ракаати рукнни ўқимаган ракаат ерига ўтади. Агар иккинчи ракаатда тарк қилинган рукнга ета олмаса, намозхоннинг тарк қилинган фарз (рукн)га туриши ва у билан бирга намознинг бошқа ибодатларини қилиши керак. Мазкур ҳар икки ҳолатда ҳам намозхоннинг саломдан илгари ёки кейин саҳв саждаси қилиши лозим бўлади.
2 — Агар саҳв сажадси саломдан кейин бўл-са, иккинчи марта салом бериш ҳам зарурдир.
3 — Намозхон намознинг вожибларидан биронтасини қасддан тарк қилса, намози бекор бўлади. Агар билмасдан тарк қилган ва ўша жойдан айрилмай туриб эсга олган бўлса, уни ўша онда қилади ва бунинг зарари йўқдир. Агар хатосини ундан кейинги рукнга етмай туриб эсга олса, ортига қайтиб, унутган ишини қилиб намозини охиригача етказиб, салом бериб, саҳв саждаси қилиб, сўнгра (яна) салом беради. Агар кейинги рукнга етганида хато қилганини билса, намозида давом этаверади ва салом беришдан илгари саҳв саждаси қилади. Бу, юқорида эслатиб ўтганимиз ўрта ташаҳҳуд масаласига ўхшайди.
Намоз қандай ўқилади?
1 — Мусулмон одам намоз вақти киргач таҳоратли, авратлари ёпилган, бутун танаси билан қиблага тўғри юзланган ҳолатида тура-ди.
2 — Сўнгра, тилида талаффуз қилмай, ўқи-моқчи бўлган намози учун бутун қалби билан ният қилади.
3 — Сўнгра, «Аллоҳу акбар!» дея такбири таҳрима — кириш такбирини айтади. Айтиш асносида қўлларини елкасига баробар қилиб кўтаради.
4 — Ўнг қўлини чап қўли устига боғлаб, кўк-рагига ёки киндиги устига қўяди.
5 — Сўнгра кириш дуоси (Субҳанакаллоҳум-ма), «аъузу» ва «бисмиллаҳ»ларни айтиб, Фо-тиҳа сурасини ўқиб, «Валаддооллийн»га етиб келганида «Аамийн!» — дейди.
6 — Сўнгра бир сура ёки Қуръондан билган сура ёки оятларни ўқийди.
7 — Сўнгра, қўлларини елкаларига баробар кўтариб: «Аллоҳу акбар!» дея рукуга кетади. Рукуда қўлларини тиззаларига етказади, орқа-сини олдинга узатади, бошини кўтармайди ва эгмайди, қўл бармоқлари тиззани оралари очиқ ҳолда ушлаб туради.
8 — Рукуда уч ёки ундан кўра кўпроқ марта «Субҳаана Роббиял азийм» дейди.
9 — Сўнгра, рукудан бошини «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ!» дея кўтарар экан қўлларини елкаси барабор кўтаради. Тик тургач эса «Роб-бана лакал ҳамд, ҳамдан касиран тоййибан мубааракан фийҳ» (Роббимиз, Сенга кўп, пок ва баракали ҳамдлар бўлсин!), дейди.
10 — Сўнгра, «Аллоҳу акбар!» дея саждага кетади. Етти аъзоси билан сажда қилади: бурун билан пешона, қўлларнинг икки кафти, икки тизза ва оёқ бармоқларининг учлари. Саждада пешона ва бурунни ерга маҳкам босиб, чиға-ноқларни биқиндан узоқ тутиб, билакларни ерга теккизмайди ва бармоқ учларини қиблага юзлантиради.
11 — Саждага бош қўйганида «Субҳаана Роббиял аълаа!» (Олий Роббимни нолойиқ исм ва сифатлардан поклайман)ни уч марта ёки ундан кўра кўпроқ айтади.
12 — Сўнгра «Аллоҳу акбар!» дея саждадан бошини кўтариб, чап оёғини тўшак қилиб, ўнг оёғини тиклаб ўтиради ва: «Роббиғ-фирлий, вар-ҳамний, ва ъаафиний, ваҳ-диний вар-зуқний! » (Роббим, мени мағфират, афв, ҳидоят қил, менга марҳамат айла ва ризқ бер!) — дейди.
13 — Сўнгра, аввалгидек сажда қилади. Сўнгра такбир айтиб иккинчи ракаатга туради. (Иккинчи ракаатда ҳам) биринчи ракаатда қил-ганидек қилади, фақатгина, кириш дуосини ўқимайди. Агар намоз бомдод намози янглиғ икки ракаатли бўлса, ташаҳҳудни ўқиб, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот келтириб, аввал ўнг, кейин чап томонга ўгири-либ: «Ассалааму алайкум ва раҳматуллоҳ» дея салом беради.
14 — Агар намоз икки ракаатли бўлмаса би-ринчи ташаҳҳуднинг охири яъни: «Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳам-мадан ъабдуҳу ва росулуҳ» (Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва элчиси эканига шаҳодат келтираман) дегач такбир айтиб, (кейинги) ракаатга қўлларини елкаси баробаригача кўтариб туради. Ва намо-зининг қолган ракаатларини ҳам юқоридаги тартибда ўқийди. Фақат, Фотиҳа сурасидан сўнгра биронта сура ўқимайди.
15 — (Уч ракаатли намозларнинг учинчи, тўрт ракаатли намозларнинг тўртинчи ракаати-дан сўнгра) таваррук қилиб ўтиради. Таваррук — ўнг оёқни тик қилиб, унинг болдир суяклари тагидан чап оёғини чиқариб, (чап думбаси билан) ерга ўтиришдир. Сўнгра ташаҳҳудни ўқиб, салавотлар келтириб, Аллоҳ таолога тўрт нарса: жаҳаннам ва қабр азоби, ҳаёт, ўлим ва Масиҳуд-Дажжол фитналаридан сиғинади.
16 — Сўнгра, ўнг, кейин эса чап томонга ўгирилиб товушли оҳангда: «Ассалааму алай-кум ва раҳматуллоҳ» дея салом беради.
Жамоат намози
Жамоат намозининг ҳукми
Жамоат намози ҳар бир мўминга вожиб бўлиб, узр бўлсагина уни тарк қилишга рухсат этилади. Унинг вожиб эканлигига талайгина ҳадислар далолат қилади:
1 — Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг олдиларига кўзи аъмо киши келди ва: Ё Расулуллоҳ, менинг масжидга олиб келади-ган йўлбошловчим йўқ, — деб уйида намоз ўқишга рухсат беришларини сўради. Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рухсат бер-дилар ва одам орқасига ўгирилиб кета бошла-ганида чақирдилар ва: «Намозга чақириқни эшитасанми?» — дедилар. У одам: Ҳа, — дегач: «Унда (азонга) ижобат қил!» — дедилар Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам» (Мутта-фақун алайҳ).
2 — Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам айтдилар: «Мунофиқларга намозларнинг энг оғир келгани бомдод ва хуфтон намоз-ларидир. У иккисидаги савобларни билсалар эди, эмаклаб бўлсада келар эдилар. Мен намоз ўқишга буюрсам ва иқомат-такбир айтилса. Бир одамга одамларга (имом бўлиб) намоз ўқишга буюрсам, сўнгра, бир боғдан ўтин кўтарган одамларни ўзим билан олиб бориб, намозга келмаган одамларнинг уйларини устларидан ёқиб юборсам» (Муттафақун алайҳ).
3 — Абу Дардо разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қишлоқ ёки саҳрода уч киши бўлиб, ўртала-рида намозни (бирга) ўқимасалар, шайтон уларга ҳукмрон бўлиб олади. Шунинг учун, жамоатдан айрилмангиз! Чунки, бўри ҳам четдаги қўйни ейди» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривояти).
4 — Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Азонни эшитиб (масжидга) келма-ган одамнинг узри бўлмаса, (ўқиган) намози намоз эмасдир», — дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
5 — Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтди: «Ким эртага Аллоҳ таолога мусулмон ўлароқ дуч келишни хоҳласа, бу намозларни азон айтилган жойда (масжид)да вақтида адо этсин. Чунки, Аллоҳ таоло Пайғамбарингиз сол-лаллоҳу алайҳи ва салламга ҳидоят йўлларини ўргатди. Дарҳақиқат, намозлар ҳидоят йўлла-ридир. Агар (жамоатдан) кеч қолган одам син-гари уйларингизда намоз ўқисангиз, Пайғам-барингизнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қил-сангиз, адашасизлар, бизнинг замонамизда (жамоат) намозлар(и)га иккиюзламачилиги маълум бўлган мунофиқларгина келишмас эди. Ҳатто (бемор) одамни икки киши томонидан қўлтиқлаб олиб келинар ва сафга тургизилар эди».
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг Имом Муслим келтирган ривоятида: «Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ҳидоят йўлларини ўргатар, улар — азон айтилган мас-жидлардаги намоз эди», дейилган (Имом Муслим ривояти).
Жамоат намозининг фазилати
Жамоат намозининг фазилати катта ва савоблари кўпдир. Бунга далолат қилган талай-гина ҳадислар ривоят қилинган:
1 — Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам айтдилар: «Жамоат билан ўқилган намоз, танҳо ўқилган намоздан йигирма беш даража афзалдир» (Муттафақун алайҳ).
2 — Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар: «Эркак кишининг жамоат билан ўқиган намози уйи ва бозорида ўқиган намозидан (савоби) йигирма қанчаям даража ортиқдир. Чунки бировингиз таҳорат олар экан таҳора-тини чиройли қилса, сўнгра масжид сари уни намозгина оёққа тургизса, у фақатгина намозни қасд қилса, масжидга кириб боргунича босган ҳар бир қадами билан бир даражаси юксалади, битта хатоси ўчирилади. Масжидга киргач уни намозгина масжид ичида ушлаб турса, у намоз ичида тургандек вазиятда бўлади. Бировингиз, намоз ўқиган жойида(н жилмай) ўтирган ва (бировга) озор бермаган ҳамда таҳорати бузил-маган бўлса, фаришталар: Аллоҳим, уни мағфи-рат қил ва унинг тавбаларини қабул айла!» — дейишади (Муттафақун алайҳ).
Жамоат намозининг намозда имом билан бирга бир кишининг иштирок этиши билан амалга ошиши
Жамоат намози, имом билан бирга бир кишининг иштирок этиши билан амалга ошади, агарда у болакай ёки аёл бўлса ҳам. Жамоат намозида намозхонлар сони қанчалар кўп бўлса, Аллоҳ таолога шунчалар суюкли бўлади.
— Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтди: «Мен Маймуна холамнинг уйида туна-дим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, таҳажжуд намозини бош-ладилар. Мен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чап томонларига туриб, бирга намоз ўқий бошладим. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам бошимдан ушлаб, ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар» (Муттафа-қун алайҳ).
— Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра разиял-лоҳу анҳумолар ривоят қилишди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тунда уйғониб, рафиқасини ҳам уйғотган ва икковлон икки ракаат намоз ўқишган бўлса, улар Аллоҳ-ни кўп зикр қилган эркагу аёллар қаторида ёзиладилар» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ҳоким ривояти).
— Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам саҳобалари билан намозни тугат-ганларидан сўнгра масжидга кириб, намоз ўқий бошлади. Буни кўрган Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу одамга садақа қилмоқчи бўлган киши, у билан бирга намоз ўқисин!» — дедилар. Саҳобалар ичидан бир киши ўрнидан туриб, у(нга иқтидо қилиш) билан бирга намоз ўқиди (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
— Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ривоят қилди: «Кишининг бошқа бир киши билан бирга ўқиган намозининг савоби, ёлғиз ўқиган намози(нинг савоби)дан анчагина кўпдир. Унинг икки киши билан бирга ўқиган намози(нинг савоби) бир киши билан бирга ўқиган намози(нинг савоби)дан анчагина кўпдир. Одамлар сони қанчалар кўп бўлса, бу — Аллоҳ учун суюклироқдир» (Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Хотин-қизларниг жамоат намозларига қатнашишлари ва намозларини хонадон-ларида қилишларининг фазилати
Хотин-қизларнинг масжидларга чиқишлари ва жамоатда ҳозир бўлишларининг жоизлигига битта шарт бордир. У ҳам бўлса: уларнинг эркакларнинг шаҳватларини қўзғайдиган ва фитнага чорлайдиган пардоз ва хушбўйланиш-дан сақланишларидир. Чунки Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Аллоҳнинг чўриларини масжидлардан ман қилманглар ва улар хушбўйланмай чиқсин-лар!» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти);
«Ўзини хушбўйлаган ҳар қандай аёл биз билан бирга хуфтон намозида иштирок этма-син!» (Имом Муслим ривояти);
«Хушбўйланиб масжидга чиққан аёлнинг намози чўмилмагунича қабул бўлмайди!» (Саҳиҳ ҳадис. Ибн Можа ривояти);
«Хотин-қизларингизга масжидга чиқишни таъқиқламангиз! Ҳолбуки, хонадонлари улар учун (масжиддан кўра) яхшироқдир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким ривояти);
«Хотин-қизларнинг уйи ичида ўқиган намо-зи хонасида ўқиган намозидан кўра яхшироқ-дир. Унинг хобхонасида ўқиган намози уйи ичида ўқиган намозидан кўра афзалроқдир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ҳоким ривояти);
«Хотин-қизлар саждагоҳининг энг афзали — уйларининг тўридир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти).
Жума намози
Жума намозининг ҳукми
Жума намози эркаклар учун фарз бўлиб, икки ракаатдан иборатдир. Унинг фарз эканига қуйидаги нарсалар далил бўлади:
1 — Аллоҳ таолонинг ушбу ояти:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ ﴾
«Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сот-дини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсан-гизлар мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига — Жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» (Жумъа: 9).
2 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам айтдилар: «Одамлар ё жума намозларини тарк қилишдан воз кечадилар ёки Аллоҳ улар-нинг қалбларини муҳрлаб, ғофиллардан бўлиб қоладилар» (Имом Муслим ривояти).
3 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам айтдилар: «Мен бир кишига буюрсам одамларга имом бўлиб намоз ўқиса, сўнгра жума (намози)га келмаган кишиларни уйлари билан ёқиб юборсам!» (Имом Муслим ривоя-ти).
4 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам айтдилар: «Жума (намози) — ҳар бир му-сулмонга жамоат билан фарздир. Фақатгина, тўрт киши мустаснодир: қул, аёл, гўдак ёки бемор» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ҳоким ривояти).
5 — Ижмоъ.
Уламолар жума намозининг фарз эканига ижмоъ қилганлар.
Жума кунининг фазилати
Жума куни — муборак ва улуғ айём бўлиб, кунларнинг подшоси ва энг фазилатлисидир. Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Қуёш балққан кун-ларнинг энг яхшироғи — жума кунидир. Бу кунда Одам (алайҳиссалом) яратилган, (жан-натдан) Ерга туширилган, унинг тавбаси қабул қилинган ва у, шу куни вафот этган. Бу кунда Қиёмат қоим бўлади. ... Жума кунида бир соат борки, унга намоз ўқиётган мусулмон банда бирон эҳтиёжини тилаши тўғри келиб қолса, Аллоҳ у (эҳтиёжи)ни унга беради» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва бошқа-лар ривояти).
Жума кунининг мустаҳаб ва одоблари
1 — Ғусл қилиш, ўзига оро бериш, хушбўйланиш ва мисвок ишлатиш.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Жума куни ғусл қилиш балоғат ёшига етган ҳар бир кишига вожибдир» (Муттафақун алайҳ);
«Жума кунги ғусл, мисвок қилиш ва имко-ниятига қараб хўшбўйланиш балоғат ёшига етган ҳар бир киши учун вожибдир» (Муттафа-қун алайҳ);
«Бировингизга, имкониятини топа олса, иш кийимларидан ташқари жума куни учун (яна) иккита кийим қилиб қўйишининг зарари йўқ-дир» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти);
«Жума куни ғусл қилиш, мисвок ишлатиш ва агар бўлса, хонадонидаги атирлардан суриш, ҳар бир мусулмоннинг ҳаққидир» (Саҳиҳ ҳадис. Баззор ривояти).
2 — Жума куни масжидга эртароқ бориш
Яъни, жума намозини ўқиш учун масжидга вақти киришидан илгари, эртароқ бориш. Чун-ки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Жума куни жунубликдан ғусл олгандек ғусл олиб, биринчи соатда (мас-жидга) келган одам гўё туя қурбонлик қилибди. Иккинчи соатда келган одам эса гўё сигир қурбонлик қилибди. Учинчи соатда келган одам гўё шохдор қўчқор қурбонлик қилибди. Тўртинчи соатда борган одам гўё товуқ қур-бонлик қилибди. Бешинчи соатда борган одам гўё тухум қурбонлик қилибди. Имом (минбар-га) чиққач фаришталар ҳозир бўлиб, зикр (хутба)ни тинглашади» (Муттафақун алайҳ).
3 — Имом (минбарга) чиқмаган бўлса мас-жидда нафл намози ўқиш
Агар имом минбарга чиққан бўлса фақат-гина таҳийятул масжид намозинигина ўқиш мумкин. Уни имом хутба ўқиётган пайтда ҳам енгилгина ўқиш лозим. Чунки, Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Киши жума куни ғусл қилса, қодир бўл-ганича покланса, ёғлар ва хонадонидаги атир-лардан сурса, сўнгра масжидга бориб, икки киши орасини ёриб ўтмаса ва тақдир қилин-ганича намоз ўқиса, сўнгра (хутбада) гапираёт-ган имомга қулоқ солса ва модомики катта гуноҳлардан йироқ бўлса, унинг бу жумадан кейинги жумагача қилган (кичик) гуноҳлари мағфират қилинади» (Имом Бухорий ривояти);
«Жума куни бировингиз масжидга келгани-да имом хутба ўқиётган бўлса, икки ракаат енгил намоз ўқисин!» (Муттафақун алайҳ);
4 — Ўтирган одамларнинг елкаларидан ошиш ва улар орасини айириш макруҳдир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг елкасидан ошиб ўтаётган одамни кўргач: «Ўтиринг! Ҳам кеч қолдингиз ва ҳам одамларга озор бердингиз!» — дедилар (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривояти).
Юқорида айтиб ўтилган ҳадисда ҳам бу таъкидланган: «... икки киши орасини айирмаса ... бу жумадан кейинги жумагача қилган (кичик) гуноҳлари мағфират қилинади» (Имом Бухорий ривояти).
5 — (Хутба асносида) гапириш, (саждагоҳ-даги) тошларни сидириш ва шунга ўхшаш нарсаларни қилмаслик
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Жума куни имом хутба ўқиётган пайтда биродарингга: «Жим бўл!» — десанг, беҳуда нарсани гапирибсан!» (Муттафақун алайҳ);
«Таҳорат олган ва таҳоратини чиройли қилган, сўнгра жума (намози)га келиб (хутбага) қулоқ солиб жим ўтирган одамнинг бу жума билан (нариги) жума ўртасидаги ва (яна) уч кунлик гуноҳлари мағфират қилинади. (Сажда-гоҳдаги) тошларни сидирган киши, беҳуда иш қилибди» (Имом Муслим ривояти).
6 — Жума намози учун азон айтилган пайтда олди-сотди қилмаслик
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ ﴾
«Эй мўминлар, қачон жума кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига — жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» (Жумъа: 9).
7 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жума кечаси ва кундузида кўплаб салавот айтиш
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга жума куни салавотни кўп айтинглар! Чунки, ким менга жума куни сала-вот айтса, унинг салавоти менга кўрсатилади», — деганлар (Ҳоким ривояти. Байҳақий «Шуъа-бул иймаан»да келтирди).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Менга жума куни ва кечаси сала-вотни кўп айтинглар! Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади» (Ҳасан ҳадис. Байҳақий ривояти).
8 — Каҳф сурасини ўқишнинг мустаҳаб-лиги
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жума куни ким Каҳф сурасини ўқиса, у сура унга икки жума орасини ёритиб туради» (Саҳиҳ ҳадис. Ҳоким ва Байҳақий ри-вояти).
9 — Ижобат лаҳзасини қасд қилиб дуо қилишга берилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жума куни шундай соат борки, мусулмон банда у онда намоз қилар экан Аллоҳдан тилакда бўлса, Аллоҳ унга у (тила-ги)ни беради» (Имом Муслим ривяоти).
Бу соат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига кўра, жума кунининг охирги соатларидир: «Жума куни ўн икки соат-дир. Ундан бир соат борки, мусулмон банда у пайтда Аллоҳдан бирон нарсани тиласа, Аллоҳ унга тилагини беради. У соатни охирги соатда — асрдан кейин қидиринг!» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Насоий ривояти).
10 — Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар: «Қуёш балққан кунларнинг энг яхширо-ғи — жума кунидир. У кунда Одам (алайҳис-салом) яратилди ва у куни (жаннатдан Ер юзига) туширилди. У куни тавбаси қабул қилин-ди ва у куни вафот этди. У куни Қиёмат қоим бўлади. Инсон ва жинлардан бошқа барча жонивор жума кунида Қиёмат қоим бўли-шидан қўрқиб, қуёшнинг балқишини жимгина кутиб туради. У куни бир вақт борки, мусулмон банда унда намоз ўқир экан Аллоҳдан эҳтиё-жини тиласа, Аллоҳ у эҳтиёжини беради».
Каъб разияллоҳу анҳу: Ҳар йили (шундай) бир кун борми? — деган эди, мен: Йўқ, ҳар жума куни, — дедим. Каъб разияллоҳу анҳу Тавротни ўқиди ва: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғри айтибдилар, — деди. Сўнгра мен Абдуллоҳ ибн Салом билан учрашдим ва унга Каъб разияллоҳу анҳу билан ўтказган суҳбатимни айтдим. Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу: Мен у қайси вақт эканини биламан, — деб қолди. Мен: Уни менга айтиб бера олмайсизми?, — десам: У — жума куни-нинг охирги соатидир, — деди. — У, жума куни-нинг қайси охирги соати? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон бан-да унга намозда туриб тўғри келиб қолса», деяптилар ва (сиз айтган аср намозидан кейинги) соатда намоз ўқиб бўлмайди-ку?! — дедим мен. Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу: (Ахир) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир ерда намозни кутиб ўтирса, у, намоз ўқигунича намоз ичидадир!» демаган-лар-ми?!, — деди. Мен: Тўғри, — десам, у: Бу — ўшада!, — деб қўйди (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти).
Бир ривоятда: Бу вақт, имомнинг минбарга ўтириб, намозни ўқиб тугатиши оралиғидаги вақтдир, дейилган.
Жума намози фарзлигининг шартлари
Жума намози эркак, ҳур, балоғат ёшига етган, соғлом ва ўз турар-жойида яшаётган ҳар бир мусулмонга фарздир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жума (намози) ҳар бир мусулмон эркак учун жамоат билан ўқиши фарз бўлган ҳақдир. Фақатгина тўрт нафар (инсон) бундан мустаснодир: қул ёки аёл ёхуд гўдак ёда бемор», — деганлар (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Ҳоким ривояти).
Мусофирга жума намозини ўқиши фарз эмасдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ва жиҳод учун сафарбар бўлганлари, бироқ бу аснода жума намозини ўқиганликлари нақл қилинмаган. Осорларда эса амирулмўминин Умар ибн Хаттоб разиял-лоҳу анҳунинг сафар кийимларини кийган ва: Бугун жума бўлмаса эди, сафарга чиққан бўлар эдим, — деган одамга: «(Сафарингга) чиқавер! Жума (куни) сафарга монеъ бўла олмайди!» — деганлари нақл қилинган (Имом Шофиий «Муснади»да, Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний эса «Талхисул-Хабийр»да келтиришган)
(Диққат: айрим уламолар бегона шаҳарда муқим бўлган одамга жума намозини ўқиш фарздир, — дейишган).
Жума намозининг раво бўлишининг шарт-лари
Жума намозининг раво бўлиши учун баъзи шартлар бор. Улар:
А — Жума намозининг қишлоқ ёки шаҳар-да ўқилиши
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида жума намозини шаҳар ва қишлоқлардагина ўқилган. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам саҳройиларни жума намози ўқишга буюрмадилар ва ўзларининг чиққан сафарлари асносида жума намози ўқи-ганликлари ривоят қилинмади.
Б — Икки хутбани ўз ичига олиши ва улар-ни мудом қилиш
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккита хутба қилганлар. Ҳолбуки, хутба — Аллоҳнинг зикри, мусулмонларга эслатма ва насиҳатларни ўз ичига олгани боис, жума намозининг энг катта фойдаларидан биридир.
Жума намозининг ўқилиш шакли
Жума намозининг ўқилиш шакли шундан иборат:
Имом қуёшнинг заволидан сўнгра минбарга чиқиб, намозхонларга салом бериб ўтиради. Ўша онда муаззин пешин намозига айтганидек азон айтади. Азон айтиб бўлингач имом ўрни-дан туриб, одамларга хутба қилади. У хутба-сини Аллоҳ таолога ҳамду сано, қули ва расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтиш билан бошлаб, одамларга мавъиза қилиб, баланд товуш билан (Аллоҳни) эслатади: Аллоҳнинг амрларига бую-риб, таъқиқларини эслатиб, (жаннатга) рағбат-лантириб, (жаҳаннамдан) қўрқитади. Аллоҳ-нинг мукофотлари ва азобларидан огоҳлан-тириб, енгилгина ўтиради. Сўнгра, хутбасини давом эттириш учун ўрнидан туриб, Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтади. Хутбасини товушнинг аввалги пардасида давом эттиради. Унинг бу товуши аскарларни огоҳлантираётган оҳангдаги товуш мисоли бўлади. Имом узоқ давом этмаган хутбадан сўнгра минбардан тушгач, муаззин такбир (иқомат) айтади. Имом одамлар билан бирга товушини чиқариб икки ракаат намоз ўқийди. Биринчи ракаатда шира-ли товушда Фотиҳа ва Аъло сураларини, иккин-чи ракаатда эса (Фотиҳа сураси билан бирга) Ғошия сурасини ёхуд биринчи ракаатда Жумъа, иккинчи ракаатда эса Мунофиқун сураларини зам қилиб ўқийди. (Фотиҳа сураси билан бирга) бошқа сураларни ўқиса ҳам жоиздир.
Жума намозидан илгари ёки кейин нафл намозлар ўқиш
Имом минбарга чиққунича, жума намози-дан илгари нафл намозларни ўқиш суннатдир. Имом минбарга чиққанидан кейин эса, мас-жидга янги кириб келган одамнинг таҳийятул масжид намозини ўқиши машруъдир. Далил-ларини юқорида келтирганимиздек, бу намоз-ни имом хутба қилаётган бўлса ҳам енгилгина ўқиб олиш жоиздир.
Жума намози(нинг фарзи)дан кейин, Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавлига кўра, тўрт ёки икки ракаат намоз ўқиш суннат-дир: «Бировингиз жума намозидан кейин на-моз ўқимоқчи бўлса, тўрт ракаат ўқисин!» (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни уйларида икки ракаат намоз ўқир эдилар», — деди (Муттафақун алайҳ).
Айрим уламолар бу ҳадисга амал қилиб: Намозхон жума намозидан сўнгра масжидда нафл намози ўқимоқчи бўлса тўрт ракаат, уйида намоз ўқимоқчи бўлса, икки ракаат на-моз ўқийди, — дедилар.
Фарз намозлари билан бирга ўқиладиган давомий суннат намозлар
Нафл намозлари муаззам ҳикмат ва мўл сирлари бўлгани учун машруъ қилинди. Ҳаса-нотларнинг кўпайиши ва даражаларнинг кўта-рилиши шулар жумласидандир. Бундан ташқа-ри, бу намозлар фарз қилинган намозларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиб, тўл-диради. Бу намозларнинг бошқа ибодатларда бўлмаган улкан фазилатлари ва кўп манзилат-лари бор. Булардан бошқа ҳикматлари ҳам кўп.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг хизматкори бўлган Рабийъа ибн Каъб Асламий разияллоҳу анҳу шундай деди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга тунар ва унинг таҳорат суви ва бошқа эҳтиёжларини муҳайё қилар эдим. У зот мендан: «Мендан (муҳтож бўлган нарсангизни) сўранг!» — дедилар. Мен: Сиз билан бирга жаннатда бўлишни сўрайман!, — дедим. Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бошқа тилак йўқми?» — деб сўрадилар. Мен: Шугина!, — деб жавоб берганимда: «Ундай бўлса, менга ўзингиз учун кўп сажда қилиш билан кўмак беринг!» — дедилар (Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Банданинг Қиёмат куни илк сарҳисоб қили-надиган ибодати — намоздир. Намози дуруст бўлса (жаҳаннам оловидан) қутулиб, нажот топади. Агар (намози) бузуқ бўлса умиди пуч бўлиб, зиён кўради. Агар фарз намозида кам-чилик бўлса, Аллоҳ таоло: «Қарангларчи, бан-дамнинг ўқиган нафл намозлари бормикин?!», — дейди. Ўша нафллар билан фарз намознинг камчиликлари тўлдирилади. Сўнгра, бошқа амаллари ҳам шу ҳолда бўлади» (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти).
Нафл намоз турлари
Нафл намозлар мутлақ ва чекланган нафл намоз турларига бўлинади.
Мутлақ нафл намозлари «намоз ўқиш» ниятигагина чекланса, чекланган нафл намоз-ларни фарз намозлар билан бирга ўқиш маш-рудир. Бу намозларга «равотиб суннатлар» дейилади. Чекланган нафл намозлари бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларининг суннатларидир. Биз қуйида мазкур суннатлар ҳақида бир оз тўхталиб ўтамиз.
Фарз намозлари билан бирга ўқиладиган равотиб суннатларнинг фазилати
Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳо айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бирон му-сулмон банда ҳар куни фарз намозларидан ташқари ўн икки ракаат намоз ўқир экан, Аллоҳ унга жаннатда қаср қуради» (Имом Муслим ривояти).
Равотиб суннатлар, уларнинг оз ва кўп-лиги ҳамда улар орасидаги намозлар- нинг очиқламаси
1 — Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳо айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг шундай деганларини эшитганман: «Бир кеча ва кундузда ўн икки ракаат намоз ўқиган одамга жаннатда қаср қурилади: пешиндан илгари тўрт, кейин эса икки ракаат, шомдан кейин икки, хуфтондан кейин икки ва бомдод намозидан олдин икки ракаат» (Ҳасан саҳиҳ ҳадис. Термизий ривояти. Имом Муслим бу ҳадисни қисқартириб нақл қилган).
Бу ҳадисда илгари келтирилган Имом Муслим ривоятида мухтасар шаклда ривоят қилинган ўн икки ракаатнинг тафсилоти бор-дир.
2 — Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга пешиндан илгари икки, кейин икки, жумадан кейин икки, шомдан кейин икки ва хуфтондан кейин икки ракаат (суннат намозлари) ўқидим» (Муттафақун алайҳ).
3 — Абдуллоҳ ибн Муғаффал разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар икки азон орасида намоз бор! Ҳар икки азон орасида намоз бор! Ҳар икки азон орасида намоз бор!» дея такрорладилар ва учинчисидан кейин: «Ким хоҳласа», — дедилар (Муттафақун алайҳ).
4 — Умму Ҳабиба разияллоҳу анҳо айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ пешиндан аввалги ва кейин-ги тўрт ракаатни давомий ўқиган одамни (куй-диришни) жаҳаннамга ҳаром қилди» (Ҳасан саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Термизий ривояти).
5 — Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу-мо айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Асрдан илгари тўрт ракаат намоз ўқиган кишини Аллоҳ раҳмат қилсин!» — деди-лар (Ҳасан саҳиҳ ҳадис. Абу Довуд ва Доримий ривояти).
Намоз ракаатларининг сони ҳақидаги жадвал
Намозлар | Аввалги суннатлар | Фарзлар | Кейинги суннатлар |
Бомдод | 2 | 2 | — |
Пешин | 2 + 2 | 4 | 2 |
Аср | 2 + 2 | 4 | — |
Шом | 2 | 3 | 2 |
Хуфтон | 2 | 4 | 2 |
Мулоҳаза: Жадвалда кўрсатилган фарз на-мозларидан аввалги ва кейинги равотиб сун-натлар сони, шу мавзуда келган саҳиҳ ҳадислар мажмуасидан олинди.
Витр намози
Юқорида айтиб ўтилган суннат намозларни адо этиш таъкидланган бўлсада, улардан бош-қа, адо этиш мустаҳаб ҳисобланган суннатлар ҳам бор. Витр намози ҳам адо этиш таъкид-ланган — суннати муаккада намозлардан ҳи-собланиб, мусулмон бандага уни тарк қилиш жоиз эмасдир.
Витр намози — мусулмон банда хуфтон на-мози ва тунгги нафл намозлардан сўнгра бир ракаат ўқиган намоздир. Шу бир ракаат намоз-ни «витр» деб аталади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган-лар: «Тунгги намозлар икки ракаатдан ўқилади. Бировингиз тонг кириб қолишидан қўрқса бир ракаат ўқисин ва бу, у ўқиган намозларини тоққа айлантиради» (Имом Бухорий ривояти).
Витр намозидан илгари нима қилиш суннатдир?
Витр намозидан илгари (ози билан) икки ракаатдан, кўпи билан ўн ракаатгача икки ра-каатдан ўқилган намозларни ўқиш суннатдир. Сўнгра витр — бир ракаат намоз ўқийди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар.
Исҳоқ ибн Иброҳим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн уч ракаат билан витр ўқир эдилар, деган гапнинг маъноси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунлари витрнинг бир ракаати билан бирга ўн уч ракаат намоз ўқир эдилар, дегани-дир. Яъни, ўн уч ракаат ичида бир ракаат витр ҳам бор эди. Бу ривоятда тунги намозларни витрга нисбатлаб келтирилди».
Мазкур ўн уч ракаатни икки ракаат-икки ракаатдан ўқилса ҳам бўлаверади. Яъни ҳар икки ракаатни ўқиб ташаҳҳудга ўтириб, салом берилади ва охирида (ўриндан туриб алоҳида) битта ракаатни ташаҳҳуд билан бирга ўқиб, салом берилади.
Бу ўн уч ракаатни икки ташаҳҳуд ва бир салом билан ҳам ўқиса бўлади. Яъни, намоз ракаатларини бир-бирига боғлаб ўн иккинчи ракаатдан сўнгра ўтириб ташаҳҳуд ўқилади-да, салом берилмай охирги ракаат учун турилади ва уни ўқиб бўлингач ташаҳҳудга ўтирилиб, уни ўқиб бўлгач салом берилади.
Бундан ташқари, мазкур ўн уч ракаатни ўн учинчи ракаатдан сўнгра битта ташаҳҳуд ва берилган битта салом билан ҳам ўқилса бўла-ди.
Бу ўқишларнинг барчаси Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган бўлсада, афзали ҳар икки ракаатдан сўнгра салом беришдир. Агар қийналиш, кексалик ва бошқа узрлар сабабли икки раккат билан адо этиш имкони бўлмаса, ракаатларни бир-бирига боғлаб, битта салом билан тугатса ҳам бўлади.
Витр намозининг вақти
Витр намозининг вақти хуфтон намозидан сўнгра то субҳи содиққачадир. Туннинг охирги соатлари, қодир бўлган одамлар учун, бошла-ниш соатларидан кўра яхшироқдир. Агар бун-дай одам ҳам ухлаб қолишдан қўрқса, витр намозини уйқудан илгари ўқиб олса бўла-веради.
Бемор одамнинг намози
1 — Бемор фарз намозларни эгилиб ёки де-вор ёки устунга ёхуд ҳассага суяниб бўлсада, оёққа туриб ўқиши керак.
2 — Агар оёққа туриб ўқишга кучи етмаса, намозни ўтириб ўқийди. Унинг рукуъ ва қиёмни адо этаётганида чордана қуриб, сажда қилаёт-ган пайтда эса чап думбаси билан чап оёғининг кафтига ўтириши афзалдир.
3 — Бемор ўтириб намоз ўқишга қодир бўл-маса ёнбошлаб, қиблага юзланиб намоз ўқий-ди. Ўнг томонини босиб ёнбошлаши, чап томо-нини босиб ёнбошлашидан кўра афзалдир. Агар қиблага юзлана олмаса қайси тарафга йўналса ҳам зарари йўқ ва бу ўқиган намозини қайтариб ўқимайди.
4 — Агар ёнбошлаб намоз ўқишга қодир бўлмаса, оёқларини қиблага узатиб чалқанча ётган ҳолатида намоз ўқийди. Қиблага юзла-ниш учун бошини кўтариши афзалдир. Агар оёқларини қибла тарафга узатиш икмони бўл-маса, қайси томонга узатиб намоз ўқиса ҳам намозини қайтариб ўқимайди.
5 — Бемор, намозида рукуъ ва сажда қили-ши фарздир. Агар қила олмаса боши билан имо қилади. Сажда учун рукудан кўра кўпроқ эги-лади. Агар сажда қилишга кучи етмаса-ю эгила олса, сажда учун эгилиб сажда қилади. Агар сажда қила олса-ю рукуъ қила олмаса, сажда қилиб, рукуда эгилади.
6 — Агар беморнинг рукуъ ва саждада боши билан имо қилишга имкони бўлмаса, танаси-нинг бир тарафи ёки кўзини жуда озроқ, саж-дада эса кўпроқ юмиш билан ишора қилади. Айрим беморларнинг бармоқлари билан ишора қилишлари тўғри эмас. Мен бу ҳақда Қуръони Карим ёки суннатда ҳатто уламолар-нинг қавллари ичида биронта ҳам ҳужжат кўрмадим.
7 — Бемор, боши ёки кўзлари билан ҳам ишора қилишга имкон топа олмаса, кўнгли — қалби билан намоз ўқийверади: рукуъ, сажда, қиём ва қаъда (ўтириш)ларни ният қилади. Зеро ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади.
8 — Бемор ҳар бир намозни ўз вақтида юқорида айтиб ўтилган тафсилотлари билан бирга қодир бўлганича адо этиши, вақтидан кечиктирмаслиги керак. Агар у қийинчилик бўлишига қарамай таҳорат олиб намоз ўқиёт-ганлардан бири бўлса, мусофир сингари намоз-ларни жамлаб ўқиши ҳам мумкин.
9 — Бемор ҳар бир намозни ўз вақтида ўқишга қийналса, пешин билан аср ва шом билан хуфтон намозларини бирлаштириб ўқиса ҳам бўлаверади. Пешин билан аср намозини пешин намозининг вақти кирганида аср намо-зи билан бирга аср намозини эртароқ, ёки аср намозининг вақти кирганида пешин намозини кечиктириб, шом намозининг вақти кирганида хуфтон намозини эртароқ, ёки шом намозини хуфтон намозининг вақти кирганида кечикти-риб ўқиса ҳам бўлаверади. Бомдод намозини эса ундан олдинги ёки кейинги намоз билан бирга жамлаб ўқиш мумкин эмас. Чунки унинг вақти ўзидан аввалги ва кейинги намозлар вақтидан айридир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ أَقِمِ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ وَقُرْآنَ الْفَجْرِ إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا ﴾
«Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (тўкис адо қилинг). Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришта-лари) ҳозир бўладиган намоздир» (Исро: 78).