×
Аҳли сунна ва вал-жамоа эътиқодига бағишланган китоблар жуда ҳам кўп. Бу мавзуда узундан-узоқ суҳбатлар, дарслар уюштириш мумкин ва зарурдир. Аммо биз ҳозир шароит тақозоси билан қисқароқ сўзлашга ҳаракат қиламиз. Аҳли сунна ва вал-жамоанинг муҳим белгилари сифатида 20та нуқтадан иборат асосий хусусиятларни баён қиламиз.