Full Description
Хар кимки, вафо килса, вафо топгусидир!
«Эхсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти факат яхшиликдир» (ар-Рохмон сураси: 60) |
Бисмиллахир рохманир рохим
Аллох таолога бехад хамду санолар, У Зотнинг танлаб олган росули, пайгамбаримиз хазрати Мухаммад ва ахли байтлари, сахобалари хамда уларга гўзал суратда эргашган зотларга бехисоб дуруду салавотлар бўлсин!
Кейин...
Аллох таоло Одам алайхиссалом ва унинг зурриётини барча яратган нарсалари ичида азизу мукаррам килиб яратди. Улар киёмат кунигача, Аллох таолога ибодат килиб, яшаб туришлари учун уларга ушбу заминни маскан килиб берди. Уларга мана шу заминда бехисоб неъматлар ато этиб, агар таъбир жойиз бўлса, уларни ушбу заминнинг хўжайини килиб кўйди. У буюк Зотнинг уларга кўрсатган яна бир мархамати; уларни ахлоксиз, хайвонлар каби яшашлари учун ўз холларича ташлаб кўймади, балки, ўз мархамати билан ўзларининг ичларидан покиза инсонларни танлаб олиб, уларга парвардигорларини танитиш, Унинг ёлгиз Ўзига ибодат килишни ўргатиш ва гўзал хулкларни таълим бериш учун пайгамбар килиб юборди. Ана ўша пайгамбарлардан энг улуги, энг хурматлиси, бекиёс гўзал хулклиси бизларнинг пайгамбаримиз Мухаммад мустафо соллаллоху алайхи ва салламдирлар. У зот соллаллоху алайхи ва саллам хакларида Аллох таоло Калам сурасининг тўртинчи оятида: «Албатта Сиз улуг хулк устидадирсиз» — деб, мархамат килди. Мана шу улуг хулк устида бўлган пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам: ″Мен улуг хулкларни адогига етказиб, баркамол килмок учун юборилдим″ — деб, мархамат килдилар. Ха, у зот соллаллоху алайхи ва саллам ўз асхобларига, улар эса, тобиинларга ва улар кейингиларга мана шу гўзал хулкларни комил равишда таълим бериб кетишди. Анашу улуг хулкларни ўзида касб этмокчи бўлган хар бир мусулмон пайгамбаримиз, сахобалар, тобиинлар ва салаф уламоларимизни сийрат – тарихларини ўкиб таълим олса, – Аллох насиб этган бўлса – у хам, ўша гўзал хулклар сохиби бўлгувсидир.
Хурматли ўкувчи биз кўйидаги сатрларда пайгамбаримизнинг гўзал ахлокларини ўргатадиган мактабларда таълим олган, улуг, салаф уламоларимиздан бирлари – 442-хижрий санада тугулган, етти ёшидаёк Куръони Каримни ёд олган, умрини исломий илм ва унинг таълимига багишлаб, 535-хижрий санада тўксон уч ёшида вафот этган, мухаддис олим, кози Абу Бакр Мухаммад ибн Абдулбокийнинг хаётида вокеъ бўлган ва уни ўз тили билан сўзлаб берган, улуг хулклардан омонатдорлик, вафо, хайрлик ишни хеч кандай мукобилсиз адо этиб, унинг мукофотини охиратга захира килиб колдиришдек гўзал хулкка намуна бўладиган бир вокеъани баён килмокчимиз. Умид киламизки; ушбу вокеа сиз хам, мана шундай улуг хулкларни касб этишингизда сизга албатта кўмакчи бўлгай.
У зот хикоя килиб айтади:
«Маккада – уни Аллох муборак этиб сакласин! – мужовир бўлиб турган кунларимнинг бирида ейишга хеч нарса топа олмай, оч колдим. Бу очликдан мени халос этгудек бирор егулик кидириб кўчага чикдим. Кўчада ипак матодан ишланган, огзини хам ипак билан боглаб кўйилган бир хамён топиб олдим. Уни манзилимга олиб келиб очиб карасам, ичида бир шода марварид бор экан. Хаётимда бундайин чиройли, бундайин тоза марваридни кўрмаганман. Кайтиб кўчага чикдим. Кўчада кўлига беш юз динор пулни ушлаб олиб: ″Хамёнимни топиб берган кишига мана шу беш юз динорни мукофот килиб бераман″ — деб турган бир кишини кўрдим. Фикр килдим: ″Мен хозир оч колган, бир мухтож кишиман хамёнини кайтиб берсаму, мана шу беш юз динор тиллони олиб, тирикчилигимга сарф килсаммикин?″. Кейин, у кишини манзилимга бошлаб келдим. У менга хамённи, унинг огзи боглан богични хамда унинг ичидаги марваридни тўгри сифатлаб берганидан сўнг, омонатни унинг кўлига тутказдим. У менга ваъда килган беш юз динорни бермокчи бўлган эди, мен унга: ″Йўк, ушбу омонатни хеч кандай мукофотсиз ўз эгасига топшириш менинг бурчимдир″ — деб, хар канча илтимос килса хам, уни кабул килмадим. У киши мен мукофотни кабул килмаслигимни билгач, хаккимга дуо килиб, йўлига равона бўлди.
Кўп ўтмай мен хам Маккадан ўз юртимга денгиз оркали, кема билан сафарга чикдим. Йўлда бахтсиз вокеа содир бўлиб, кема халокатга учради. Кемадаги барча кишилар бор-будлари билан бирга денгизга гарк бўлдилар. Аллохнинг мархамати билан кеманинг бир синик бўлагига тирмашиб олиб, факат мен омон колдим. Денгиз мавжи мен тирмашиб олган кема парчасини мусулмонлар яшайдиган бир оролга олиб бориб ташлади. Денгиздан сог-саломат кутулиб, ўша жойдаги бир масжидга бориб тушдим. Орол ахли менинг масжидда куръон ўкиб ўтирганимни кўриб, илм ахлидан эканимни билишди. Сўнгра улар менинг хузуримга куръондан таълим беришим ва ёзувни ўргатишим учун тўп-тўп бўлиб келишди. Деярли оролдаги хамма – ёш болалару катталар келиб, хузуримда таълим олишди.
Кўп ўтмай анча мол-дунё топиб, ўзимни ўнглаб олдим. Шундан кейин, улар мени уйлантириб кўймокчи бўлишди. Менга отасидан анча мол-дунё мерос олган, бир етим кизни таклиф килишди. Мен уйланишга рагбатим йўклигини билдиришимга карамай каттик туриб олишди. Ноилож рози бўлдим. Кизни ясантириб, такинчокларини тактириб хузуримга олиб келишди. Мен кизга назар ташлар эканман, Маккада мен топиб олиб, эгасига топширганим, бир шода марвариднинг айни ўзи, мен аввал кўрган сифатда унинг бўйнида турарди. Мен беихтиёр, у марваридга узок тикилиб караб колдим. Улар: ″Эй шайх, мунча марваридга тикилиб карайсиз, бу ишингиз билан бечора кизга озор бермокдасиз″ — деб, менга итоб кила бошладилар. Шунда мен уларга марварид вокеасини сўзлаб бердим. Улар: ″Аллоху акбар, ла илаха иллаллох″ — деб, шу даражада каттик овоз билан такбиру тахлил айтишдики, хатто овозлари жазира ахлининг барчасига етиб борди. Мен ажабланиб: ″Сизларга нима бўлди ўзи″ — деб, сўрадим. Улар: ″Ўша сиздан марваридни кайтиб олган, марварид сохиби мана шу етим кизнинг отаси эди. У доимо сизни мактаб: ″Мен дунёда у кишидан бошка, бундайин халол, чин мусулмон кишини кўрмаганман, эй Аллох мени у кишига кайта рўбарў килгин, кизимни унга никохлаб берайин″— деб, дуо килиб юрарди, бирок у орзусига етолмай хаётдан ўтди. Мана энди унинг дуоси ижобат бўлиб орзуси ушалмокда″— деб, жавоб беришди. Кейин у билан бирга хаёт кечира бошладим. Аллох таоло менга ундан икки ўгил ато этди. Кўп ўтмай, аввал аёлим, кейинрок эса, икки ўглим хам фавот топишди. Халиги кийматбахо марварид менга мерос бўлиб колди. Мен уни минг динорга сотиб юбордим. Сизлар кўриб турганларинг мана шу бойликларим ўша марвариднинг пулидан колганларидир». (Хоний ал-Хож: Солих кишилар хаётидан минг бир кисса)
Мана азиз ўкувчи ўзингиз шохид бўлганингиздек, мана шундай омонатга вафо килган улуг хулк сохибини Аллох таоло мана шу дунёнинг ўзидаёк яхшилик билан мукофотлаб кўйди. Охиратда эса, бунда-да олийрок, бундан-да яхширок мукофотлар билан мукофотлашида асло шубха йўкдир. Аллох таоло тўгри сўзлагувчи Зотдир. У буюк Зот мархамат килиб айтади: «Эхсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти факат яхшиликдир». (ар-Рохмон сураси: 60)
Сухбатимиз охирида Аллох таолодан хаммаларимизни хам, мана шундай улуг, гўзал хулкларга муваффак айлашини тилаган холимизда, сизлар билан хайрлашамиз.
Абу Мухаммад ИНТ
Мавзу Ислом Нури веб саҳифасида нашр қилинган