Full Description
"Ла илаҳа иллоллоҳ" шаҳодат калимасини
амалга ошириш
﴿ تطبيق كلمة التوحيد: لا إله إلا الله ﴾
[Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]
АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2011 - 1432
﴿ تطبيق كلمة التوحيد: لا إله إلا الله ﴾
« باللغة الأوزبكية »
عبد القيوم بن عبد الغفار خان
مراجعة: شمس الدين درغامي
2011 - 1432
بسم الله الرحمن الرحيم
Бисмиллаҳир раҳманир роҳим
"Ла илаҳа иллоллоҳ" шаҳодат калимасини
амалга ошириш
"Ла илаҳа иллоллоҳ" иймон арконларининг дастлабкиси, ақиданинг асл-асоси ҳамда иймон билан куфр ўртасини ажратувчи улуғ калимадир. Мусулмончиликнинг аввалги белгиси бўлмиш шаҳодат калимасини амалга ошириш нафақат уни тилда айтишни, балки уни тилда айтиш билан бирга тақозосига амал қилишни ҳам талаб қилади. Унинг тақозосига амал қилиш эса ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги дастлабки фарздир. Шаҳодат калимасини қуруқ тилда айтиш билан кифояланиш, бамисоли боши оғриётган кишининг бош оғриғини тўхтадиган дори номини такрор-такрор айтиб, лекин уни истеъмол қилишдан бош тортишига ўхшайди. Боши оғриган кишига дорини эслаш наф бермайди. Худди шундай шаҳодат калимасини тилида айтиб, амалда тилда айтган нарсага тамоман зид ширкий амалларни қилиш, бу улуғ калиманинг маъносини англамаслик ва ундан фойдаланмаганликка очиқ далилдир.
Шаҳодат калимасининг маъносини тушунмасдан талаффуз қилган киши мусулмонликка мусулмон ҳисобланадикуя, бироқ унинг маъносини тушиниб, ҳаловатини тотган ҳақиқий мўмин саналмайди.
Шу боис, кези келганда, ҳақиқий мўмин – мусулмон ким?-деган саволга жавоб беришни мақул кўрдик.
Ҳақиқий мўмин-мусулмон: "Ла илаҳа иллоллоҳ" шаҳодат калимаси қалбининг тўридан жой олиб, аъзоларида балқиган иймон нурини тоат-ибодатлари исботлаган, ҳеч бир ибодатида Оллоҳга ширк келтирмасдан ҳидоят сари шаҳдам қадам ташлаган кишидир. Зеро шаҳодат калимасини ҳаётга татбиқ қилиш ҳар бир мўминдан бу калиманинг моҳиятини беҳуда қилиб қўядиган ҳар қандай сўзу феъллардан четланишни тақозо этади. Бинобарин калима-и шаҳодатни маҳкам тутмоқ ва ҳою ҳавасини унга тобеъ қилмоқ ҳар бир мўминнинг дастлабки вазифадир.
Мусулмон киши шаҳодат калимасини ҳаётда амалга ошириш учун нималар қилиши керак?
Мўмин киши шаҳодат калимасини ҳаётга татбиқ қилиши учун авваломбор нафсини ширк, бидъат ва хурофатларга ўхшаш Исломга ёт амаллардан покламоғи даркор. Зотан бидъатлардан холи, пок бўлиш ва Росулуллоҳ суннатига мувофиқ бажарилган ибодатлар холис ибодат ҳисобланади.
"Ла илаҳа иллоллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ" шаҳодат калимаси қалб, тил ва аъзолар амалларининг барчасида Оллоҳга бирон нарса ёки кимсани ширк келтирмаслик ила амалга ошади.
Қалб ибодатидаги ширкка: нарса ёки шахсларни Оллоҳдан кўра кўпроқ яхши кўриш ва уларга таваккул қилишларга ўхшаш амаллар киради.
Тил ибодатидаги ширкка: ё пирим, ё Али каби халқимиз орасида форслардан келиб, кенг тарқалган ширкий сўзлар мисолдир.
Амалий ширкка эса: қабрлардан мадад сўраш, жонлиқларни бирон шайх ёки пайғамбар номини айтиб сўйишлар мисол бўлади.
Оллоҳга чин дилдан иймон келтириб, барча амалларида риёдан йироқ бўлган ҳолда ибодатни холис Унинг буйруқ ва қайтариқлари асосида бажарган зотлар, исми жисмига мос ҳақиқий ҳидоят топгувчилардир. Оллоҳ таоло азиз китоби Қуръонда: {Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар – ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар} -деб хабар беради.(Анъом 82).
{Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм билан аралаштирмаган зотлар...} -оятини эшитган кўпчилик саҳобалар жаноб Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келишиб: эй Росулоллоҳ: нафсига зулм қилмайдиган бирон киши борми ўзи?- деб мурожаат қилган эканлар. Шунда у зот: (ўз иймонларини зулм билан аралаштирмаганлар)- оятидаги "Зулм"дан мурод– ширкдир. Ахир Луқмоннинг ўғлига айтган насиҳатини эшитмаганмисизлар?! У зот ўғлига: Эй ўғилгинам, Оллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк катта зулмдир-деган эдику, деб жавоб берадилар.(Луқмон 13).
Демак, икки дунё саодатини истаган ҳар бир мусулмон "Ла илаҳа иллоллоҳ" шаҳодат калимасининг маъносини тушуниб етишга интилади. Ибодатларида Оллоҳга бирон нарса ёки кимсани ширк келтириб қўймасликка ҳаракат қилади. Дарҳақиқат бу улуғ калима ҳақиқий иймон келтирган зотлар учун охират азобидан омонлик, бу дунёда ягона ҳидоят йўлидир.
* * *