Бу материал ... таржима қилинган
Full Description
Ислом арконлари
"Мухтасар ал-фиқҳ ал-исломий" китобидан иқтибос
﴿أركان الإسلام﴾
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
] Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي [
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Шамсуддин Ҳакимзода
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2009 - 1430
﴿أركان الإسلام﴾
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية »
محمد بن إبراهيم بن عبد الله التويجري
ترجمة: شمس الدين حكيم زادة
تحرير: شمس الدين درغامي
2009 - 1430
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Исломнинг арконлари
● Исломнинг арконлари бешдир:
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Ислом беш нарсанинг устига қурилгандир: “ла илаҳа илаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ" деб гувоҳлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, рамазон рўзасини тутиш ва Байт(уллоҳ)га ҳаж қилиш"[1]
●“Ла илаҳа иллаллоҳ" деб гувоҳлик беришнинг маъноси.
Бу тоййиба калимасини айтиш билан банда тили ва қалби билан улуғ Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқлигини, Ундан ўзга барча маъбудларнинг илоҳлиги бва уларга ибодат қилиш ботиллигини эътироф қилган бўлади. Бу калима икки қисмдан: инкор ва исботдан иборатдир. Яъни банда “ла илаҳа" калимаси билан Аллоҳдан бошқа барча маъбудларнинг илоҳлиини инкор қилади ва “иллаллоҳ" калимаси билан илоҳликни ва ибодатни ёлғиз Аллоҳга исбот қилади.
● “Муҳаммадун расулуллоҳ" деб гувоҳлик беришнинг маъноси
Бу калимани айтиш эса инсоннинг бўйнига Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга тўлиқ итоатни вожиб қилади. Бу калимани айтган ҳар бир банда пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган барча ишларни бажариши, қайтарган барча наҳийларидан қайтиши, хабар берган барча хабарларини тасдиқлаши ва фақат у зот (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрсатган тариқадагина ибодат қилиши лозим.
[1] Муттафақун алайҳ. Бухорий: 8, Муслим: 16.