Full Description
Тавҳид ва иймон
“Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий” китобидан иқтибос
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Абдуллоҳ Солиҳ Насафий
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший
2014 - 1435
التوحيد والإيمان
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية »
محمد بن إبراهيم التويجري
مترجم: عبد الله صالح النسفي
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
2014 - 1435
Тавҳид ва иймон
1. Тавҳид:
— Оллоҳ таолони Унга хос бўлган ва У учун қилиниши вожиб бўлган ишларда якка-ламоқдир.
— Оллоҳ таоло рубубияти, улуҳияти, исм ва сифатларида шериксиз ягонадир, деб эъти-қод қилмоқдир.
Яъни: Оллоҳ таоло ҳар бир нарсанинг Роббиси, Подшоси, ягона Яратувчиси ва борлиқ-даги барча нарсаларнинг Бошқарувчисидир. Унинг ёлғиз Ўзигина шериксиз ҳолда ибодат қилинишга лойиқдир. Ундан бошқа маъбудлар ботилдирлар. Оллоҳ таоло комил сифатлар билан сифатланган ва ҳар қандай айбу нуқсондан покдир, деб иқрор бўлмоқдир.
“Оллоҳдан ўзга (ҳеч қандай) тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. Унинг учун энг гўзал исмлар бордир” (Тоҳа: 8).
Тавҳиднинг моҳияти:
Оллоҳ таоло шериксиз, ягонадир. Унинг зоти, исм-сифатлари ва феълларида ўхшаши йўқдир. Мулк, яратиш ва ҳукм қилиш Унгагина хосдир. Оллоҳ таоло ҳақиқий Молик-Подшоҳ бўлиб, Ундан бошқа ҳар қандай нарса Унинг мулкидир. У ҳақиқий Роб бўлиб, Ундан бошқа ҳар қандай нарса Унга қулдир. У Холиқ-Яратувчи бўлиб, Ундан бошқа ҳар қандай нарса махлуқ-яратилгандир.
Оллоҳ таоло “Ихлос” сурасида шундай дейди:
(Эй Муҳаммад), айтинг: «У — Оллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). Оллоҳ Сомад (яъни барча ҳожатлар билан кўзлангувчи)дир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғил-магандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».
Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло қувватли бўлиб, Ундан бошқа ҳар қандай нарса кучсиздир. Оллоҳ қодир бўлиб, Ундан бошқа ҳар қандай нарса ожиздир. Оллоҳ буюк бўлиб, Ундан бошқа ҳар қандай нарса кичикдир. Оллоҳ беҳожат бўлиб, Ундан бошқа ҳар қандай нарса Унга муҳтождир. Оллоҳ ҳақ бўлиб, Ундан бошқа ҳар қандай маъбуд ботилдир.
“Бунинг боиси Оллоҳнинг Ўзигина Ҳақ (илоҳ) экани, улар (яъни мушриклар Оллоҳни) қўйиб илтижо қилаётган бутлари эса ботил нарса экани ва Оллоҳнинг Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир” (Луқмон: 30).
Оллоҳ таоло ҳар бир нарсада қувватни яратувчи Қувватли, ҳар бир нарсада қудратни яратувчи Қодир, ҳар бир раҳмлида раҳматни яратувчи Раҳмон, барча ризқларни ва ризқла-нувчиларни яратувчи Раззоқдир.
“Мана шу Оллоҳ Парвардигорингиздир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. У ҳамма нарсани яратгувчидир. Бас, Унга бандалик қилингиз! У ҳамма нарсанинг устидаги вакил — муҳофаза қилгувчидир” (Анъом: 102).
Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳақ илоҳ бўлиб, ёлғиз Угина ибодатга ҳақлидир. Ёлғиз Унинг гўзал исмлари ва олий сифатлари бордир.
“(Оллоҳ) осмонлар ва Ернинг илк ярат-гувчисидир. У сизлар учун ўзларингиздан бўлган жуфтларни яратди ва чорва ҳайвон-ларидан ҳам жуфт-жуфт (яратди). У сизларни ўша (жуфтлик воситасида) кўпайтирур. Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир” (Шуро:11).
Оллоҳ таоло хоҳлаган ишини қиладиган ва истаганидай ҳукм чиқарадиган Алийм-Билувчи ва Ҳакийм-Ҳикматли зотдир,
“Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Парварди-гори — Оллоҳ буюкдир” (Аъроф: 54).
Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло шундай зотки, У ҳамма-ҳамма нарсадан олдин бўлган — Аввал, ҳамма-ҳамма нарсадан кейин бўлган — Охир, ҳамма-ҳамма нарсадан устун бўлган — Зоҳир, ҳамма-ҳамма нарсадан яқин бўлган — Ботин, ҳамма-ҳамма нарсаларни билгувчи — Алиймдир. У ягона ва шериги йўқдир,
“Аввал ҳам, Охир ҳам, Зоҳир ҳам, Ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани бил-гувчидир” (Ҳадид: 3).
2. Тавҳиднинг қисмлари
Самовий китоблар келтирган ва пайғамбарлар унга чақирган тавҳид иккига бўлинади:
1- Билиш ва тасдиқ қилиш тавҳиди:
Бу — Оллоҳнинг борлиги ва бирлиги, рубубияти ҳамда исм ва сифатлардаги тавҳиди-дир.
Бунинг маъноси: ҳар бир банда Оллоҳ субҳонаҳу ва таолони ягона, мана шу улкан коинотнинг Холиқи-Яратувчиси, Подшоси ва унинг яккаю ёлғиз Бошқарувчиси; Ўз зоти, исм-сифатлари ва барча феълларида баркамол; ҳар бир нарсани Билгувчи, барча нарсани иҳота қилгувчи, ҳар бир нарсага Қодир, бирор нарса Унинг қудратидан ташқарига чиқа олмайди, деб тан олиши ва аниқ билишидир.
“(Оллоҳ) осмонлар ва Ернинг илк яратгувчисидир. У сизлар учун ўзларингиз-дан бўлган жуфтларни яратди ва чорва ҳайвонларидан ҳам жуфт-жуфт (яратди). У сизларни ўша (жуфтлик воситасида) кўпайти-рур. Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир” (Шуро:11).
2- Талаб ва ниятдаги тавҳид:
Бу — Оллоҳ таолони улуҳиятда ва ибодат-нинг барча турларида яккаламоқдир.
Бунинг маъноси: ҳар бир банда Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло барча махлуқотларининг устида ягона илоҳдир. Намоз, дуо, ёрдам сўраш, таваккул, хавф, умид, қурбонлик ва назр каби ибодатнинг ҳамма турлари ёлғиз Оллоҳгагина қилинади, деб тан олиши ва аниқ билишидир. Кимда-ким бу ибодатларнинг бирор турини Оллоҳдан бошқага қилса, мушрик ва кофирлар жумласига киради.
“Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Оллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар” (Мўминун: 117).
Тавҳидни тан олишнинг ҳукми:
1- Улуҳият тавҳидини аксарият инсонлар инкор қилдилар. Шунинг учун Оллоҳ таоло уларга пайғамбарлар юборди ва китоблар нозил қилди. Пайғамбарлар уларни ёлғиз Оллоҳгагина ибодат қилишга буюрдилар.
“(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз” (Анбиё: 25).
“Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳ-га ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғам-бар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Оллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик туш-ган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар” (Наҳл: 36).
2- Инсонларнинг аксарият қисми Оллоҳ-нинг рубубият тавҳидини ўз фитратларидан келиб чиққан ҳолда иқрор қилдилар. Рубубият тавҳидининг ўзинигина иқрор қилиш, Оллоҳ-нинг азобидан қутулиш учун кифоя қилмайди. Иблис ва Макка мушриклари рубубият тавҳиди-ни иқрор қилар эдилар, шунга қарамасдан, уларнинг бу иқрорлари улуҳият тавҳидини ҳам иқрор қилмагунларича фойда бермади.
Рубубият тавҳиди билан улуҳият тавҳиди бир-бирига муталозимдир (бирисиз иккинчиси бўлмайди).
Ким Оллоҳни ягона Холиқ, бутун борлиқ-нинг Эгаси ва ризқ берувчиси деб иқрор бўлса, улуҳиятни ҳам тасдиқлаб, ибодатларнинг ҳар қандай турига ёлғиз Оллоҳгина ҳақлидир, деб тасдиқ қилмоғи лозим бўлади. Шунингдек, ким улуҳиятни иқрор қилиб, ибодатга Оллоҳдан бошқа ҳеч ким ҳақли эмас деса, рубубиятни ҳам тан олиб, Оллоҳдан бошқа Холиқ, ризқ берувчи Раззоқ ва бутун борлиқнинг устидан тасарруф ва тадбир қилиб турувчи йўқ, деб иқрор бўлмоғи лозим бўлади.
3- Баъзида рубубият билан улуҳият бир ерда зикр қилинади, лекин маънолари бир-биридан фарқли бўлади.
Робнинг маъноси: Оллоҳ таоло коинотни бошқарувчи мутасарриф, моликдир.
Илоҳнинг маъноси: ибодатнинг барча турларига ёлғиз Оллоҳгина ҳақли демакдир.
“Айтинг: «Оллоҳдан ўзгани Парварди-горим дейинми?! Ахир У барча нарсанинг Парвардигори-ку?! Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас. Кейин Парвардигорингизга қайтишингиз бор. Бас, У сизларга ихтилоф қилиб ўтган нарсаларин-гизнинг (яъни Қиёматнинг) хабарини берур» (Анъом: 164).
Тавҳиднинг фазилати:
1. Анъом сураси 82-оят:
“Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар” (Анъом: 82).
2. Убада бин Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар:
“Кимки: “Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У шериксиз ягонадир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ва расулидир. Исо алайҳиссалом Унинг қули ва расули ҳамда Марямга ташлаган калимаси ва руҳидир. Жаннат ва жаҳаннам ҳақдир”, деса, Оллоҳ таоло уни, ундаги бор амали билан жаннатга кирита-ди” (Муттафақун алайҳи).[1]
Аҳли тавҳиднинг мукофоти:
1. Бақара сураси 25-оят:
“Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, «Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку», дейишади. Зеро уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар”.
2. Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига келиб: “Эй Оллоҳнинг расули, (инсонга жаннат ва дўзахни) нималар вожиб қилади?”, дея сўрайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Оллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан вафот қилса, жаннатга киради. Ким Оллоҳга бирор нарсани шерик келтирган ҳолда вафот қилса, жаҳаннамга киради”, дедилар (Муслим ривоя-ти).[2]
Тавҳиднинг ҳақиқати ва асл маъноси:
Барча ишлар Оллоҳнинг иродаси билан-гина бўлади. Бутун дунё бир кишига манфаат ёки зарар етказиш учун жамланса, Оллоҳнинг ирода қилганидан бошқасини етказа олмайди-лар. Шунингдек, бутун дунё бир кишидан зарарни ёки манфаатни тўсиш учун жамланса, Оллоҳнинг ирода қилганидан бошқасини тўса олмайди.
Тавҳид калимасининг буюклиги:
Абдуллоҳ бин Амр бин Осдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳнинг пайғамбари Нуҳ алайҳиссалом вафотлари олдидан ўғилларига шундай дейдилар: Мени сенга васиятим шудир: Мен сени икки нарсага буюраман ва икки нарсадан қайтараман. Мен сени “Ла илаҳа иллаллоҳ”га буюраман. Агар етти қат осмон ва етти қат Ер тарозининг бир палласига қўйилиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ” иккинчи палласига қўйилса, “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси оғир келади. Агар етти қат осмон ва етти қат Ер бир-бирига боғланган сон-саноқсиз ҳалқа бўлсалар, “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси уларни парчалаб юборажак-дир. Ва яна “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” калима-сига буюраман. Бу калима ҳар бир нарсанинг дуосидир. Барча махлуқотлар шу калима сабаби-дан ризқланадилар. Яна мен сени ширк ва кибрдан қайтараман (Имом Аҳмад ва Бухорий “Адабул-муфрад”да тахриж қилган).[3]
Тавҳиднинг комил бўлиши:
Тавҳид, фақатгина Оллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қилиб, Ундан бошқасидан юз ўгириш билангина мукаммал бўлади.
“Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳ-га ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғам-бар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Оллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар” (Наҳл: 36).
Тавҳиднинг ҳақиқатини билишнинг самараси:
Ким тавҳиднинг ҳақиқатини тушунса, Оллоҳнинг якка Ўзигагина таваккул қилиб, халқидан шикоят ва маломат қилишни тарк қилади; тақдирга рози бўлиб, Оллоҳнинг ҳукми-га таслим бўлади; Оллоҳни яхши кўради, тоат ва ибодатини лозим тутади.
Тоғутнинг сифати:
Тоғутлар — ҳар қандай ноҳақ ибодат қилинадиган маъбудлар, одамлар эргашадиган ёмон олимлар ва Оллоҳнинг тоатидан чиққан амирлар ва бошлиқлардир.
Тоғутларнинг сони кўп бўлиб, уларнинг бошлиқлари бештадир:
1. Иблис (Оллоҳ унинг ёмонлигидан сақласин)
2. Одамларнинг ибодат қилишига рози бўлган шахс
3. Одамларни ўзига ибодат қилишга чақирган шахс
4. Ғайб илмини биламан, деб даъво қилган шахс
5. Оллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм қилган шахс.
“Оллоҳ мўминларнинг дўстидир. Улар-ни қоронғу зулматлардан ёруғлик — нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шай-тонлардир. Улар кофирларни ёруғлик-нур-дан қоронғу-зулматларга чиқарадилар. Ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар” (Бақара: 257).
3. Ибодат
Ибодатнинг маъноси:
Ибодат икки нарса билан ифодаланади:
1. Тааббуд, яъни ибодат қилиш. Бу ибодат, Оллоҳни яхши кўриб, Унга бўйин эгиб, буюрган нарсаларини адо этиш ва қайтарган нарсалари-дан қайтиш билан ифодаланади.
2. Ибодат қилинадиган нарсалар. Бу эса, Оллоҳ уни яхши кўриб, ундан рози бўлган дуо, зикр, намоз ва муҳаббат каби ҳар бир зоҳирий ва ботиний сўз ва амалларни ўзи ичига олади. Масалан, намоз бир ибодат бўлиб, уни ўқиш тааббуддир. Биз Оллоҳ таоло олдида ўзимизни паст, хокисор олиб, Уни яхши кўриб, улуғлаган ҳолда ибодат қиламиз. Шунингдек, барча ибодатларимизни Унинг Ўзи кўрсатиб (шариат қилиб) берган тарзда адо этамиз.
Жин ва инсонни яратилишидаги ҳикмат:
Оллоҳ таоло жин билан инсонни ибодат учунгина яратди. Оллоҳ таоло “Аз-Зориёт” сура-сининг 56-оятида шундай дейди:
“Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”.
Агар улар буюрилганларидек ибодат қил-салар, дунёда саодатга, охиратда жаннатга ноил бўладилар.
Оллоҳ таоло “Қамар” сурасининг 54, 55-оятларида шундай дейди:
“Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузури-даги рози бўлинган ўринда бўлурлар”.
Ибодатнинг ҳикмати:
Инсоннинг давомий ҳолда ибодатга буюрилишининг сабаби, унинг қалбида Яратув-чининг буюклигини давомий сақлаб туриш учундир. Ибодат такрорланиши билан қалбда Оллоҳни улуғлаш кучаяди.
1. Оллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасининг 41, 42-оятларида шундай дейди:
“Эй мўминлар, Оллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар!”.
2. “Аъроф” сурасининг 96-оятида шундай дейди:
“Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик.
Ибодат услуби:
Оллоҳнинг ибодати икки буюк аслнинг устига қурилган:
1- Ибодатни Оллоҳ таолони камоли муҳаббат билан яхши кўрган ва
2- Унга том маънода бўйсунган ҳолда қилиш.
Ўз навбатида бу икки асл ҳам бошқа икки буюк пойдевор устига қурилади:
1- Оллоҳнинг фазли, эҳсони ва раҳматини тасаввур қилиш. Шунда қалбда Оллоҳга нисба-тан муҳаббат уйғонади. Тасаввур қанчалик кўп ва тўғри бўлса, қалбда Оллоҳга бўлган муҳаббат шунчалик кучли бўлади.
2- Инсон ўзининг айб ва гуноҳларини кўра билиши. Киши гуноҳларини қанчалик кўп эсласа, шунчалик Оллоҳнинг олдида ўзини заиф ва нотавон эканини кўп тан олади ва кибр қилолмайди.
Инсон учун Оллоҳга яқин бўлишнинг энг яқин йўли, ўзини ҳар бир нарсада Оллоҳга муҳтож эканини изҳор қилмоғидир.
“Сизларга берилган барча ноз-неъмат-лар ёлғиз Оллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга (бирон) бало-мусибат етса ҳам фақат Унгагина илтижо қилурсизлар” (Наҳл: 53).
“Эй инсонлар, сизлар Оллоҳга муҳтож-дирсизлар. Оллоҳнинг Ўзигина (барча одам-лардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир” (Фотир: 15).
Ибодатда комил инсонлар:
Ибодатда энг комил инсонлар пайғамбар-лардир. Чунки уларнинг Оллоҳ ҳақида илму маърифатлари комилроқдир. Оллоҳ уларга Ўз фазлидан рисолатни ҳам берди ва уларда иккита фазилат бўлди: рисолат ва хос Убудият фазилати. Ибодатда пайғамбарлардан кейин сиддиқлар, улардан кейин шаҳидлар, улардан кейин эса солиҳлар комил инсонлар ҳисоблана-дилар.
“Кимда-ким Оллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Оллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар, сиддиқлар, (яъни, ҳақ-рост иймон эгалари), шаҳидлар ва солиҳлар (фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар) билан бирга бўлурлар. Улар эса энг яхши ҳамроҳлардир” (Нисо: 69).
Оллоҳнинг бандалар зиммасидаги ҳаққи:
Осмон ва Ер аҳлининг зиммасидаги Оллоҳнинг ҳаққи қуйидагилардир:
— Оллоҳга бирор нарсани шерик қилма-ган ҳолда ибодат қилмоқ
— Доим итоатда бўлиб, осий бўлмаслик
— Уни доим зикр қилиб (ёдда тутиб) унутмай юришлик
— Доим Унга шукр қилиб, куфрони неъматда бўлмаслик.
Энди мана шу ҳуқуқларга хилоф қилиш, банданинг ё ожизлиги, ё жоҳиллиги, ё данга-салиги ва ялқовлиги натижасида бўлгани сабаб-ли, агар Оллоҳ уни азобласа, бу зулм эмас, адолатдир. Агар раҳм қилса, бу бандалар учун уларнинг амалларидан яхшироқдир.
Муоз бин Жабал разияллоҳу анҳу айтади-лар: “Мен “Афир” деб номланган эшакда Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида ўтириб кетаётган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Эй Муоз, Оллоҳнинг бандалардаги ҳаққи ва бандаларнинг Оллоҳдаги ҳаққи нималигини биласанми?, деди-лар.
Мен: “Оллоҳ ва расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Оллоҳнинг бандалардаги ҳаққи: Унга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда ибодат қилмоқларидир. Бандаларнинг Оллоҳдаги ҳақ-лари: агар улар Оллоҳга бирор нарсани шерик қилмасалар, уларни азобламаслигидир” дедилар.
Мен: “Эй Оллоҳнинг расули, бу хушхабар-ни одамларга етказайми?, десам, у зот:
“Йўқ, агар етказсанг, одамлар (ширк келтирмасам бўлди экан, деб) бунга суяниб қоладилар”, дедилар (Муттафақун алайҳи).[4]
Мукаммал убудият (комил бандалик):
1. Инсонзоти борки, мутлақо қуйидаги учта ҳолатдан бирида бўлади:
а) Оллоҳнинг неъматларига бурканган ҳолати. Унинг зиммасидаги вожиб, Оллоҳга ҳамд айтиш ва шукр қилишдир.
б) Гуноҳларга ботган осийлик ҳолати. Унинг зиммасидаги вожиб, гуноҳлардан тийи-лиш ва истиғфор айтишдир.
в) Оллоҳ тарафидан келган мусибатларга мубтало ҳолати. Унинг зиммасидаги вожиб, шу мусибатларга сабр қилмоқдир.
Ким шу уч ҳолатда, ўзига вожиб бўлган нарсани қилса, дунёю-охиратда саодатманд бўлади.
2. Оллоҳ таоло бандаларини азоблаб ҳалок қилиш учун эмас, Ўзига бўлган банда-лигини ва сабрини имтиҳон қилмоқ учун мусибатлар беради. Банда енгилликда Оллоҳга қандай қулчилик қилса, оғирликда ҳам шундай қилмоғи лозим. Шунингдек, ўзига ёққан нарса-ларда Оллоҳга қандай қулчилик қилса, ёқмаган нарсаларда ҳам шундай қилмоғи лозим. Неъмат-нинг ичида туриб шукр қилмоқ ибодат бўлса, мусибатнинг ичида туриб сабр қилмоқ ҳам ибодатдир. Кимда-ким икки ҳолатда ҳам қулчи-ликни бир хилда тўғри қилса, Оллоҳга бўлган қулчилиги комил бўлади.
“Алиф, Лом, Мим. Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида қўйиб қўйилишлари-ни ўйладиларми?! Ҳолбуки, Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Оллоҳ («Иймон келтир-дик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур” (Анкабут: 1-3).
«Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс, агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса, албатта барча ёмонликларга буюр-гувчидир. Дарҳақиқат, Парвардигорим мағ-фиратли, меҳрибондир» ( Юсуф: 53).
Убудиятни фаҳмлаш:
Ер, ўзига экилган нарсани ундириб чиқа-радиган табиатда яратилгани каби, инсоннинг фитрати ҳам, берилган нарсани қабул қиладиган табиатда яратилган. Ким иймон дарахтини экса, абадий ҳаловотини кўради. Ким куфр дарахтини экса, абадий бадбахтлигини кўради.
Инсон учун Роббисини таниб, зиммаси-даги Унинг ҳаққини билишдан кўра буюкроқ маърифат йўқдир. Бу маърифатга эга бўлган киши ўзининг илмда, амалда ва ихлосда заиф эканини билади. Чунки Оллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзигина барча сифатларида комил ва ҳар қандай нарсага қодир зотдир.
Бу ҳақиқий маърифатдир. Агар бирор яхши амални қилса, бу амални мен қилдим, демайди. Балки Оллоҳ менга яхшилик истагани учун, яхши амалларни қилишга тавфиқ берди, дейди. Бу Оллоҳдан бўлган бир неъматдир. Агар Оллоҳ шу амални қабул қилса, бу Ундан бўлган иккинчи неъмат ва агар уни зиёда қилса, учинчи неъмат бўлади ва ҳоказо давом этаверади. Шунингдек, агар гуноҳ иш қилса, ўзини гуноҳлардан тия олмайдиган заиф деб билади ва кибрдан узоқ бўлади. Агар Оллоҳ таоло ўша гуноҳи учун жазоласа, адолати билан жазолади, дейди. Агар жазоламаса, фазли карами билан жазо бермади, дейди.
Қулчилик ёки бандалик икки хил бўлади:
1. Кавний бандалик. Бунда инсон истаса ҳам, истамаса ҳам Оллоҳнинг амрига бўйсунади. Оч қолиш, чанқаш, касал бўлиш, ухлаш, ўлиш ва шуларга ўхшаган нарсалар бунга мисол бўлади.
2. Шаръий бандалик. Бунда Оллоҳ таоло ҳар бир инсонга ихтиёр берган, истаса итоат қилади, истамаса қилмайди. Намоз, рўза, ҳаж ва шунга ўхшаган Оллоҳнинг амрлари ва наҳий-лари бунга мисол бўлади.
Шунингдек, Оллоҳга бўлган муҳтожлик ҳам иккига бўлинади:
1. Ихтиёрий: динни таълим олиш ва Оллоҳга яқин бўлиш каби.
2. Мажбурий: махлуқотларнинг ҳаёти ва ҳаракати каби.
“Эй инсонлар, сизлар Оллоҳга муҳтож-дирсизлар. Оллоҳнинг Ўзигина (барча одам-лардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир” (Фотир: 15)....