Full Description
- 2. Фаришталарга иймон келтирмоқ
- 3. Самовий китобларга иймон келтирмоқ
- 4. Пайғамбарларга иймон келтирмоқ
Тавҳид ва иймон 05
«Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Абдуллоҳ Солиҳ Насафий
Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший
2014 - 1435
التوحيد والإيمان 05
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية »
محمد بن إبراهيم التويجري
ترجمة: عبد الله صالح النسفي
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
2014 - 1435
2. Фаришталарга иймон келтирмоқ
Фаришталарнинг борлигига иймон кел-тирмоқ. Жибрил алайҳиссалом каби Қуръонда исмлари зикр қилинган фаришталарга ҳам, зикр қилинмаганларига ҳам иймон келтирамиз.
Уларнинг мартабалари: улар Оллоҳ тао-лога тоат ва ибодатда бўлган мукаррам махлуқ-лардир, уларда улуҳият ва рубубият хусусият-лари йўқдир ва улар нурдан яратилгандирлар.
Амал жиҳатидан: фаришталар Оллоҳга ибодат қилиб, Унга тасбеҳ айтадилар.
“Осмонлар ва Ердаги бор жонзот Уникидир. Унинг ҳузуридаги зотлар (яъни фаришталар) Унга ибодат қилишдан орланиб-зорланмайдилар. Улар туну кун сусткашлик қилмасдан (Оллоҳга) тасбеҳ айтадилар” (Анбиё, 19-20).
Итоат жиҳатидан: Оллоҳ таоло уларни комил итоат қиладиган табиатда яратгандир.
“Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тош-лар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Оллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қил-майдиган, фақат ўзларига буюрилган нарса-ни қиладиган фаришталар турур” (Таҳрим, 6).
Фаришталарнинг ададлари
Фаришталар жуда ҳам кўп бўлиб, улар-нинг сонини ёлғиз Оллоҳгина билади. Улардан аршни кўтариб турувчилари, жаннат ва жаҳан-нам посбонлари, инсонларни муҳофаза қилиб юрувчилар ва амалларини ёзиб борувчилар ва бошқалари бор. Ҳар кун улардан етмиш минг-таси “Байтул-маъмур”да намоз ўқийди. У ерда бир марта намоз ўқиб чиққан фаришта қиёматга қадар иккинчи марта яна қайтиб келишига навбат етмайди.
Меърож қиссасидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам еттинчи осмонга чиққанларини ҳикоя қилиб шундай дейдилар: “... менга Байтул-маъмур кўрсатилди, Жибрил алай-ҳиссаломдан у ҳақда сўрадим, Жибрил алайҳис-салом деди: “Бу Байтул-маъмурдир, унда ҳар куни етмиш минг фаришта намоз ўқийди, у ердан чиққан фаришта қиёматгача бошқа қайтиб кел-майди” (Муттафақун алайҳи).[1]
Фаришталарнинг исмлари ва амаллари
Оллоҳ таоло баъзи фаришталарининг исмларини ва амалларини бизга билдирди, баъзиларини ўзининг илмига хос қилди. Оллоҳ таоло уларни ҳар хил амалларга вакил қилган:
1. Жибрил алайҳиссалом, Оллоҳ таоло бу фариштани Расуллар ва Набийларга ваҳий етказишга вакил қилган.
2. Микоил алайҳиссалом, бу фаришта ёмғир ёғдириш ва ўсимликлар ўстиришга вакил қилинган.
3. Исрофил алайҳиссалом қиёмат кунида сур чалишга вакил қилинган.
Булар энг буюк фаришталардир, булар-нинг барчаси ҳаётнинг сабабларига вакил қилинган. Жибрил қалбларнинг ҳаёти бўлган ваҳийга вакил қилинган. Микоил Ернинг ва Ердаги барча жонзотларнинг ҳаёти бўлган ёмғирга вакил қилинган. Исрофил Қиёмат кунида махлуқотларни қайта тирилишига сабаб бўладиган сурга вакил қилинган.
4. Молик жаҳаннамнинг посбонидир. Бу фаришта жаҳаннамда аҳли жаҳаннам усти-дан вакил қилинган.
5. Ризвон жаннатнинг посбонидир. Бу фа-ришта жаннатда аҳли жаннат устидан вакил қилинган.
6. Ўлим фариштаси ўлим вақтида руҳларни олишга вакил қилинган.
7. Аршни кўтариб турувчи фаришталар.
8. Ҳар бир инсонга, унинг қилган яхши ва ёмон амалларини давомий ёзиб бориши учун вакил қилинган фаришталар ҳам бор.
9. Кеча ва кундузда алмашиб турадиган фаришталар.
10. Зикр мажлисларини излаб, шу мажлис-ларда тўпланадиган фаришталар.
11. Онанинг қорнидаги гўдакнинг ризқини, амалини, ажалини ва Оллоҳнинг амри ила, бахтли ёки бахтсиз бўлишини тақдир китобида ёзишга вакил қилинган фариш-талар.
12. Ҳар бир ўлган кишини қабрида, унинг Раббиси, дини ва пайғамбари ҳақида сўрашлик учун вакил қилинган фариш-талар. Ва булардан бошқа ҳам фаришталар кўп бўлиб, уларнинг ҳисобини Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди.
Киромун Котибин (мукаррам ёзувчилар)нинг вазифаси
Оллоҳ таоло Киромун Котибинларни яратди, улар инсонлар билан доимо бирга бўлиб, уларнинг ниятларини, амалларини ва ҳар бир сўзларини ёзиб боришади. Ҳар бир инсонга икки фаришта вакил қилинган бўлиб, ўнг тараф-дагиси яхши амалларни, чап тарафдагиси эса ёмон амалларни ёзиб боради. Ва яна икки фаришта, бири инсоннинг олдидан, иккинчиси орқасидан юриб, Оллоҳ таоло тақдир қилмаган ҳар хил нарсалардан сақлаб, қўриқлаб юради.
“Ҳолбуки, шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир. Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар” (Инфитор, 10-12).
“Зотан ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки қабул қилгувчи (ёзиб тургувчи фаришта инсоннинг айтган ва қилган барча яхши-ёмон сўз-амалларини) қабул қилиб-ёзиб турурлар. У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаф-фуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)” (Қоф, 17-18).
“Унинг (яъни ҳар инсоннинг) олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилгувчи (фаришталар) бўлиб, улар Оллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қилиб турурлар. Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Оллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қачон Оллоҳ бирон қавмга ёмонлик — бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас. Ва улар учун Ундан ўзга ҳоким йўқдир” (Раъд, 11).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам шундай дейдилар:
“Оллоҳ таоло деди: “Агар бандам бирор ёмонликни ирода қилса, шу ёмонликни қилга-нигача ёзмай туринглар, агар қилса, шу ёмон-ликнинг миқдорича гуноҳ ёзинглар, агар шу ёмонликни мен учун тарк қилса, битта ҳасана (яхшилик) ёзинглар, агар бирор яхшиликни ирода қилса ва уни қилмаса, шу яхши нияти учун битта ҳасана ёзинглар, агар қилса, ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзинглар”. (Муттафа-қун алайҳи).[2]
Фаришталар хилқатининг буюклиги
Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қилишича, “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жибрил алайҳиссаламни кўрдилар, унинг олти юзта қаноти бор эди” (Муттафақун алайҳи).[3]
Жобир бин Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Аршни кўтариб турувчи фаришталар ҳақида гапиришга менга изн берилди, унинг қулоғининг юмшоқ еридан елкасига қадар бўлган масофа етти юз йиллик йўлнинг масофаси билан тенгдир” (Абу Довуд тахриж қилган).[4]
Фаришталарга иймон келтиришнинг самараси:
— Оллоҳнинг буюклиги, қудрати ва ҳикматини билиш. Аршни кўтариб турувчи фаришталарнинг ҳар бирининг қулоғининг юмшоқ еридан елкасига қадар бўлган масофа етти юз йиллик йўлнинг масофаси билан тенг бўлса, Аршнинг буюклигини қай даражада деб ўйлайсиз?! Аршнинг устидаги зотнинг буюк-лигичи?! Субҳоналлоҳ!..
“Осмонлар ва Ердаги барча буюклик ёлғиз Уникидир! У қудрат ва ҳикмат соҳиби-дир!” (Жосия, 37).
— Оллоҳ таоло одамзотга фаришталарни вакил қилиб, уларга иноят қилгани учун Оллоҳ-га ҳамд айтиб, шукр қилмоқ.
— Фаришталар доимо Оллоҳнинг ибода-тида бўлиб, мўминларнинг ҳаққиларига дуо ва истиғфорда бўлганлари учун уларни яхши кўрмоқ лозим бўлади. Оллоҳ таоло аршни кўта-риб турувчи фаришталар ҳақида шундай дейди:
“Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришталар) Парвардигорлари-га ҳамду сано айтиш билан (У зотни барча айбу нуқсонлардан) поклаб-тасбеҳ айтурлар ва У зотга иймон келтирурлар ҳамда иймон келтирган кишиларни мағфират қилишини сўрарлар: «Парвардигоро, Ўзинг раҳмат-меҳрибонлик ва илм жиҳатидан барча нарсадан кенгдирсан. Бас тавба-тазарруъ қилган ва Сенинг йўлингга эргашган киши-ларни Ўзинг мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин. Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ-мўмин бўлган кишиларни ҳам ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта, Сенинг Ўзинггина қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан. Ўзинг уларни барча ёмонликлардан асрагин. Кимни ўша Кундаги (Қиёматдаги) ёмонликлардан асрасанг». Бас, ҳақиқатан унга раҳм-шафқат қилибсан. Мана шу буюк бахтдир» (Ғофир, 7-9).
3. Самовий китобларга иймон келтирмоқ
Оллоҳ таоло бандаларини ҳидоят қилиш учун ўзларидан бўлган пайғамбар ва элчиларга китоблар нозил қилди. Бу китоблар Оллоҳнинг ҳақиқий каломидир. Бу китобларнинг баъзи-ларининг исмини Оллоҳ таоло Қуръонда зикр қилди, қолганларининг исм ва ададларини Оллоҳнинг ўзигина билади.
Қуръонда зикр қилинган самовий китобларнинг сони:
1. Суҳуфи Иброҳим. Иброҳим алайҳис-саломга нозил бўлган саҳифалардир.
2. Таврот. Мусо алайҳиссаломга нозил бўлган.
3. Забур. Довуд алайҳиссаломга нозил бўлган.
4. Инжил. Ийсо алайҳиссаломга нозил бўлган.
5. Қуръон. Муҳаммад алайҳиссаломга но-зил бўлган.
Қуръондан аввалги самовий китоблар-нинг барчаси Қуръон билан мансух бўлган,
“Сизга эса (Эй Муҳаммад), ўзидан олдин-ги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоб-лар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳақ-қирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Оллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Оллоҳ хоҳласа эди, ҳаммангизни бир миллат қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи ато этган нарсаларда сизларни имтиҳон қилиш учун (ҳар бир миллатга алоҳида шариат, йўл қилиб қўйди). Бас, яхши амалларга шошилингиз! Барчангизнинг Оллоҳга қайтишингиз бор. Сўнг у зот сизларга ихтилоф қилгувчи бўлган нарсаларингизнинг хабарини берур” (Моида, 48).
Аҳли китоблар қўлидаги китобларнинг ҳукми
Аҳли китобларнинг қўлларидаги Таврот ва Инжилни Оллоҳнинг пайғабарларига нисбат бериб бўлмайди. Чунки уларда яҳуд ва насоро-лар тарафидан кўп ўзгаришлар киритилган. Масалан, Оллоҳнинг боласи бор дейишлари, Исо алайҳиссаломни илоҳлик даражасига кўтариш-лари, Яратувчи зотга лойиқ бўлмаган сифатлар билан сифатлашлари ва пайғамбарларга туҳмат-лар қилишлари каби. Шунинг учун, олдинги самовий китобларда келган хабарларнинг Қуръонга мувофиқ келганини оламиз, қолга-нини олмаймиз.
Агар аҳли китобдан бизга бирор ривоят келса, биз у ривоятни тўғри ҳам демаймиз, нотўғри ҳам демаймиз, балки, Оллоҳга, китоб-лари ва пайғамбарларига иймон келтирдик, деймиз.
Қуръонга иймон келтириш ва унга амал қилишнинг ҳукми
Оллоҳ таоло Қуръони Каримни энг охирги самовий китоб қилиб, энг охирги Расулига нозил қилди. Қуръони Карим самовий китобларнинг энг буюги ва энг мукаммалидир. Оллоҳ таоло Қуръони Каримни барча нарсаларни баён қилувчи, оламлар учун ҳидоят ва раҳмат қилиб юборди. Қуръони Карим энг афзал китобдир. Оллоҳ таоло Уни энг афзал фариштаси орқали энг афзал Расулига ва энг афзал умматга, энг афзал тилда нозил қилди. Унга иймон келтириб, амал қилиш вожибдир. Оллоҳ таоло Қуръонни Қиёматга қадар ўзгармасдан сақланиб қолиши-ни Ўз кафолатига олди.
“Албатта, бу эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз” (Ҳижр, 9).
“Албатта, (бу Қуръон) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилинган-дир. (Эй Муҳаммад), сиз (охират азобидан) огоҳлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Амин — Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди” (Шуъаро, 192-195).
Қуръон оятларининг далолати
Қуръонда икки нарса бор: хабар ва талаб.
Хабар икки хил бўлади:
1. Оллоҳнинг исм ва сифатлари ҳақида хабар берилади.
2. Оллоҳнинг яратган махлуқотлари ҳақида хабар берилади.
Талаб ҳам икки қисмга бўлинади:
1. Қуръонда келган Оллоҳнинг амру фар-монини бажаришни талаб қилмоқ.
2. Оллоҳ таоло наҳий қилган барча нарса-ларидан қайтишни талаб қилмоқ.
Бизга энг афзал Расулини юбориб, энг афзал китобини нозил қилгани учун ва бизни инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат қилгани учун Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
“Оллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келгувчи бир Китоб-Қуръон қилиб нозил қилдики, (ундаги Оллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида) Парвардигорларидан қўрқади-ган зотларнинг терилари титраб кетар, сўнгра терилари — баданлари ҳам, диллари ҳам Оллоҳнинг зикрига юмшар — мойил бўлур. Мана шу (Китоб) Оллоҳнинг ҳидояти-дирки, унга Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Ва кимни Оллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас” (Зумар, 23).
“Албатта, Оллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Оллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яшилик қилди. Зеро, улар илгари очиқ хато — залолатда эдилар” (Оли-Имрон, 164.
4. Пайғамбарларга иймон келтирмоқ
Оллоҳ таоло ҳар бир умматга уларни ёлғиз Оллоҳнинг Ўзига иймон келтириб, Оллоҳ-дан бошқа ҳар қандай маъбудларни инкор қилишга чақирадиган пайғамбарларни юборди. Пайғамбарлар ўзларига буюрилган барча нарса-ларни омонатдорлик билан инсонларга етказ-дилар. Оллоҳ таоло улардан баъзиларининг исмларини бизга билдирди.
Пайғамбарлар ва уларга эргашувчилар тарбияси
Оллоҳ таоло пайғамбарларини ва уларга эргашувчиларни ваҳий орқали Ўзи тарбиялайди. Уларга яхши амаллар ҳамда тоат-ибодат билан ўз нафсларини поклашни буюради. Улар бу тарбияни олганларидан сўнг дунёқарашлари ўзгаради, Оллоҳнинг розилиги йўлида етган ҳар қандай қийинчиликларга сабр қилишади, Оллоҳнинг дини Ер юзида олий бўлиши учун барча нарсаларини қурбон қилишга тайёр бўлишади. Бундай инсонлар Оллоҳнинг холиқ ва раззоқ эканига, барча қувват ва иззат ягона Оллоҳнинг қўлида эканига аниқ ишонган комил иймонли кишилардир. Улар Оллоҳнинг масжид-ларини иймон ва солиҳ амаллар билан обод қилишади ва инсонларга Оллоҳнинг динини таълим бериб, Ер юзида адолат ўрнатиш йўлида бутун ҳаётларини бағишлайдилар.
“У (Оллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзларида бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) пок-лайдиган ҳамда уларга Китоб — Қуръон ва ҳикмат — ҳадисни ўргатадиган бир пайғам-барни (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳиссаломни) юборган зотдир. Шак-шубҳасиз, улар (ўзларига пайғамбар келишдан) илгари очиқ залолатда эдилар. (Оллоҳ бу пайғамбарни) яна улардан бошқаларга — уларга ета олмаган (энди дунёга келадиган барча инсонларга ҳам юборгандир). У қудрат ва ҳикмат соҳибидир. Бу (яъни барча инсониятга пайғамбар бўлиш) Оллоҳнинг фазлу марҳа-мати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Оллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир”. (Жумъа, 2-4).
Расул: Оллоҳ тарафидан шариат ваҳий қилинган ва шу шариатни етказишликга буюрилган зотдир.
Набий: Оллоҳ таоло ҳар бир пайғам-барига ўзидан олдинги Расулга эргашган қавм ўзгартирган баъзи камчиликларни тўғирлаши учун ўша Расулнинг шариатини ваҳий қилди. (Расулларнинг шариатини давом эттирувчилар Набийдир).
Пайғамбар ва элчиларнинг юборилиши
Оллоҳ таоло бирор қавмни расул ва набий юбормасдан адашган ҳолида ташлаб қўймаган.
“Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳ-га ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғам-бар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Оллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик туш-ган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар” (Наҳл, 36).
“Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нур-ни ўз ичига олган ҳолда нозил қилганмиз. Оллоҳга бўйинсунувчи бўлган пайғамбарлар, илоҳий билим эгалари ва донишмандлар ўзларига Оллоҳнинг китоби омонат қўйил-гани сабабли яҳудийларга у (яъни Таврот ҳукмлари) билан ҳукм қиладилар. Улар бу китоб устида гувоҳдирлар. Бас, (эй яҳудий уламолар), одамлардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз ва Менинг оятларимни қиймати оз нарсаларга алмаштирмангиз! Кимда-ким Оллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир” (Моида, 44).
Набий ва Расулларнинг сони
Набийлар ва Расулларнинг сони жуда ҳам кўп бўлиб, Қуръонда улардан йигирма бештаси-нинг зикри келган.
1. Одам. “Дарҳақиқат, Биз илгари Одам билан (Жаннатдаги бир дарахтга яқинлаш-маслиги ҳақида) аҳдлашган эдик. У (аҳдни) унутди ва Биз унинг қасд-субутини кўрма-дик” (Тоҳа, 115).
2-19. Иброҳим, Исҳоқ, Яъқуб, Нуҳ, Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорун, Закариё, Яҳё, Ийсо, Илёс, Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лут. “Мана шулар Иброҳимга қавми устида берган ҳужжатларимиздир. Биз Ўзимиз хоҳлаган кишиларни (мана шундай баланд) даража-ларга кўтарурмиз. Албатта, Парвардигорин-гиз ҳикмат эгаси ва билгувчидир. Унга (Иброҳимга фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик. Буларнинг барчаларини ҳидоят қилдик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз. Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни (ҳам ҳидоят қилдик). Барчалари солиҳ бандалардандир. Исмоил, ал-Ясаъ (Ювшаъ пайғамбар), Юнус ва Лутни (ҳам ҳидоят қилдик) ва барчаларини бутун олам-лардан афзал қилдик. Уларнинг ота-бобо-ларидан, зурриётларидан ва биродарларидан (кўпларини ҳам афзал қилдик). Ҳамда уларни сайлаб, Тўғри Йўлга ҳидоят қилдик. Бу Оллоҳнинг ҳидояти бўлиб, у билан банда-ларидан Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Агар улар мушрик бўлганларида қил-ган амаллари беҳуда кетган бўлур эди. Ана ўша зотларга Китоб, Ҳикмат ва Пайғамбарлик берганмиз. Бас, агар бу оятларни ана улар (яъни Макка мушриклари) инкор этсалар, Биз бу оятларни инкор қилмайдиган қавм (яъни мўмин-мусулмонлар) учун тайёрлаб қўйган-миз” (Анъом, 83-89).
20. Идрис. “Яна ушбу Китобда Идрис (қиссасини) зикр қилинг! Дарҳаҳиқат, у жуда ростгўй пайғамбар эди” (Марям, 56).
21. Ҳуд. “Од (қабиласи) пайғамбарларни ёлғончи қилди. Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд айтган эди: (Оллоҳдан) қўрқмайсизлар-ми?! Албатта, мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман” (Шуъаро, 123-125).
22. Солиҳ. “Самуд (қабиласи) пайғамбар-ларни ёлғончи қилди. Ўшанда уларга биро-дарлари Солиҳ айтган эди: (Оллоҳдан) қўрқ-майсизларми?! Албатта, мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман” (Шуъаро, 141-143).
23. Шуъайб. “Дарахтзор эгалари (яъни Шуъайб пайғамбар қавми) пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Ўшанда уларга Шуъайб айтган эди: (Оллоҳдан) қўрқмайсизларми?! Албатта, мен сизлар учун ишончли пайғам-бардирман” (Шуъаро, 176-178).
24. Зул-Кифл. “Яна Исмоил, ал-Ясаъ (Юшаъ пайғамбар) ва Зул-Кифлни эсланг! Барчалари яхши кишилардандир” (Сод, 48).
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. “Муҳаммад сизлардан бирон киши-нинг отаси эмасдир, балки, у Оллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггиси-дир. Оллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган зотдир” (Аҳзоб, 40).
Булардан бошқа ҳам набийлар ва расул-лар бўлган, лекин уларнинг исмларини Рабби-миз бизга билдирмаган ва уларнинг ўзлари ва қавмлари ҳақида хабар ҳам бермаган. Биз уларга умумий суратда иймон келтирамиз.
“Аниқки, Биз сиздан илгари (кўп) пайғамбарлар юборгандирмиз. Улардан Биз сизга ҳикоя қилиб берган кишилар ҳам бор, яна улардан Биз сизга ҳикоя қилмаган кишилар ҳам бордир. Бирон пайғамбар учун — Оллоҳнинг изну иродасидан ташқари бирон оят-мўъжиза келтириш жоиз бўлган эмас (яъни ҳар бир пайғамбар фақат Оллоҳ унга амр қилган мўъжизаларнигина келтиргандир). Бас, қачон Оллоҳнинг (кофирларга азоб тушиши тўғрисидаги) амри келгач, (пайғамбар-лар ва уларни ёлғончи қилган кофирлар ўртаси-да) ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилинур ва ўшанда бузғунчи кимсалар зиёнкор бўлурлар” (Ғофир, 78).
Абу Умома разияллоҳу анҳу айтадилар: “Абу Зарр разияллоҳу анҳу дедилар: “Эй Оллоҳ-нинг Расули! Пайғамбарларнинг сони қанча? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам деди-лар: “Бир юз йигирма тўрт минг. Уларнинг ичида катта бир қисм расуллар бордир, улар уч юз ўн бештадирлар”.[5]
Буюк сабр ва сабот эгалари бўлган расуллар
Буюк сабр ва сабот эгалари бўлган расул-лар: Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо ва Муҳаммад, уларнинг барчасига Оллоҳнинг салавоту салом-лари бўлсин.
“(Эй мўминлар, Оллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (яъни Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрган нарсани шариат (қонун) қилди, — «Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!» (Шўро, 13).
Энг аввал юборилган расул
Расул ва набийларнинг динлари бир бўлиб, шариатлари турли хилдир. Уларнинг аввали ўзидан кейингиларнинг хушхабарини беради ва уларнинг набий ва расуллар эканига иймон келтиради. Кейин келганлари ҳам ўзларидан олдингиларни тасдиқ қилади ва иймон келтиради.
Оллоҳ таоло Ер юзига юборган илк расул Нуҳ алайҳиссаломдир. Ер аҳли бузилиб, ширку куфр ботқоғига ботган бир вақтда Оллоҳ таоло уларни ширку куфр ботқоғидан ёлғиз Оллоҳ-нинг ибодатига чақириш учун Нуҳ алайҳис-саломни юборади.
“Эсланг (эй аҳли китоб), Оллоҳ барча пайғамбарлардан: «Мен сизларга қандай Китоб ва ҳикмат бермайин, кейин сизларнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ этувчи бир пайғамбар (яъни Муҳаммад) келгач, албатта, унга иймон келтирурсиз ва ёрдам берурсиз», деб аҳд-паймон олгач, уларга: «Мана шу аҳд-паймонимни иқрор бўлиб қабул қилдин-гизларми?» — деди. У пайғамбарлар: «Иқрор-миз», деб жавоб қилишгач, Оллоҳ айтди: «Гувоҳ бўлингиз! Мен ҳам сизлар билан гувоҳ бўлгувчиларданман» (Оли-Имрон, 81).
“(Эй Муҳаммад), албатта, Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юбор-ганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик, яна Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлоди, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юбор-ганмиз. Довудга Забурни ато этдик” (Нисо, 163).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Қиёмат кунида инсонлар шафоат талаб қилиб Одам алайҳиссоломга борадилар. Одам алайҳиссалом уларни Нуҳ алайҳиссаломга юборади. Инсонлар Нуҳ алайҳиссаломга бориб: “Эй Нуҳ, сиз Ер аҳлига юборилган энг аввалги расулдирсиз, деб у киши-дан шафоат талаб қиладилар” (Муттафақун алайҳи).[6]
Энг охирги пайғамбар
Энг охирги юборилган расул Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. “Муҳам-мад сизлардан бирон кишининг отаси эмас-дир, балки у Оллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир. Оллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган зотдир” (Аҳзоб, 40).
Оллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдинги ҳар бир набий ва расулни ўз қавмига хос қилиб юборган эди.
“Кофир бўлган кимсалар: «Унга (Муҳам-мадга) Парвардигори томонидан бирон оят-мўъжиза нозил қилинса эди», дейдилар. Сиз фақат (кофирларни Оллоҳнинг азобидан) огоҳлантиргувчидирсиз. Ҳар бир қавм учун (Оллоҳ йўлига) етакловчи — ҳидоят қилгувчи бордир” (Раъд, 7).
Оллоҳ таоло Одам авлодининг саййиди ва расулларнинг афзали бўлмиш Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва салламни Қиёматгача бўлган инсонларнинг барчасига элчи қилиб, оламлар учун раҳмат қилиб юборди.
“(Эй Муҳаммад), Биз сизни шак-шубҳа-сиз, барча одамларга (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи бўлган ҳолингизда пайғамбар қилиб юбордик. Лекин кўп одамлар билмаслар” (Сабаъ, 28).
“(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Оллоҳ-нинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик” (Анбиё, 107).
Набий ва расулларнинг юборилишидаги ҳикмат
1. Инсонларни ёлғиз Оллоҳнинг ибодатига чақириш ва Оллоҳдан бошқага ибодат қилишдан қайтариш. “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Оллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимса-ларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар” (Наҳл, 36).
2. Оллоҳга олиб борадиган йўлни баён қилиш. “У (Оллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўл-маган илмсиз кишилар) орасига ўзларида бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тило-ват қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолат-дан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб — Қуръон ва ҳикмат — ҳадисни ўргата-диган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломни) юборган зотдир. Шак-шубҳасиз, улар (ўзларига пайғамбар келишдан) илга-ри очиқ залолатда эдилар” (Жумъа, 2).
3. Қиёмат кунида инсонларнинг Оллоҳнинг ҳузурига борганларидан кейинги ҳоллари-ни баён қилиш. “Айтинг: «Эй инсонлар, мен сизлар учун фақат бир очиқ огоҳлан-тиргувчиман, холос». Бас, иймон келтир-ган ва яхши амаллар қилган зотлар учун мағфират ва улуғ ризқ бўлур. Бизнинг оятларимиз билан олишишга уринган кимсалар — улар дўзах эгаларидир” (Ҳаж, 49-51).
4. Инсонлар қиёмат кунида “биз бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмас эдик”, демасликлари учун уларга ҳужжатни қоим қилиш. “Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Оллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғамбарларни (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) қўрқитувчи қилиб юбордик. Оллоҳ қуд-рат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир” (Нисо, 165).
5. Оламлар учун раҳмат қилиб юборилдилар. “(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Оллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагув-чи) қилиб юбордик” (Анбиё, 107).
Набийлар ва расулларнинг сифатлари
Набий ва расулларнинг барчаси инсон-лардандир. Оллоҳ таоло уларни бандаларининг ўртасида шариатни етказувчи элчилар қилиб танлади ва уларга мўъжизалар берди.
“(Эй Муҳаммад), Биз сиздан (яъни, сизни пайғамбар қилиб юборишимиздан) илгари ҳам (фаришталарни эмас, балки) фақат (сиз каби) кишиларни — инсонларнигина Ўзимиз туширган ваҳий билан (пайғамбар қилиб) юборганмиз. (Эй мушриклар), агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлари-дан (яъни, Таврот ва Инжилни биладиган кишилардан) сўранглар!” (Наҳл, 43).
“Албатта, Оллоҳ Одам ва Нуҳни ҳамда Иброҳим ва Имрон сулолаларини бутун олам устида (пайғамбарлик учун) танлаб олди. Уларнинг бировлари бировларига зурриёт (эдилар). Оллоҳ эшитгувчи, билгувчидир” (Оли-Имрон, 33).
“Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳ-га ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғам-бар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Оллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар” (Наҳл, 36).
Оллоҳ таоло ҳамма набий ва расулларга инсонларни ёлғиз Оллоҳнинг ибодатига чақи-ришга буюрди ва ҳар бир қавм учун ўзига муносиб шариатни юборди.
“Сизга эса (Эй Муҳаммад) ўзидан олдин-ги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоб-лар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳақ-қирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Оллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Оллоҳ хоҳласа эди, ҳаммангизни бир миллат қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи ато этган нарсаларда сизларни имтиҳон қилиш учун (ҳар бир миллатга алоҳида шариат йўл қилиб қўйди). Бас, яхши амалларга шошилингиз! Барчангиз Оллоҳга қайтишингиз бор. Сўнг у зот сизларга ихтилоф қилгувчи бўлган нарса-ларингизнинг хабарини берур” (Моида, 48).
Оллоҳ таоло набий ва насулларини, бандаликнинг (яъни, Оллоҳга бўлган қулчилик-нинг) энг олий мақоми бўлмиш ваҳий ва шариат нозил қилиш мақоми билан сифатлади.
“Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳам-мад)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Оллоҳ баракотли – Буюкдир” (Фурқон, 1).
Оллоҳ таоло Ийсо бин Марям хусусида шундай деди: “У фақатгина Биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир. Биз уни (отасиз дунёга келтириш билан) Бани Исроил учун (Бизнинг қудратимизни намойиш қиладиган) бир мисол-ибрат қилдик” (Зухруф, 59).
Набий ва расулларнинг ҳаммалари бошқа инсонлар каби одам фарзандидирлар, инсонлар каби еб-ичадилар, ухлайдилар, унутадилар, касал бўладилар ва вафот қиладилар. Улар рубубият ва улуҳият хусусиятларидан бирор нарсага эга эмаслар. Ғайбий нарсалардан фақат-гина Оллоҳ билдирганини биладилар.
“Айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Оллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпай-тирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келти-радиган қавм учун (дўзах азобидан) огоҳлан-тиргувчи ва (жаннат неъматлари ҳақида) хуш-хабар бергувчиман, холос» (Аъроф, 188).