Full Description
- САҲОБАЛАР ВА АВЛИЁЛАР
- الصحابة والأولياء
- Саҳобалар (разияллоҳу анҳум)
- ﴿ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ تَرَاهُمْ رُكَّعاً سُجَّداً يَبْتَغُونَ فَضْلاً مِنْ اللَّهِ وَرِضْوَاناً سِيمَاهُمْ فِي وُجُوهِهِمْ مِنْ أَثَرِ السُّجُودِ ذَلِكَ مَثَلُهُمْ فِي التَّوْرَاةِ وَمَثَلُهُمْ فِي الإِنْجِيلِ كَزَرْعٍ أَخْرَجَ شَطْأَهُ فَآزَرَهُ فَاسْتَغْلَظَ فَاسْتَوَى عَلَى سُوقِهِ يُعْجِبُ الزُّرَّاعَ لِيَغِيظَ بِهِمْ الْكُفَّارَ وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِنْهُمْ مَغْفِرَةً وَأَجْراً عَظِيماً ﴾
- ﴿ لِلْفُقَرَاءِ الْمُهَاجِرِينَ الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِنْ دِيارِهِمْ وَأَمْوَالِهِمْ يَبْتَغُونَ فَضْلاً مِنْ اللَّهِ وَرِضْوَاناً وَيَنْصُرُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَئِكَ هُمْ الصَّادِقُونَ.وَالَّذِينَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ ﴾
- ﴿ وَالسَّابِقُونَ الأَوَّلُونَ مِنْ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَداً ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ﴾
- ﴿ لَقَدْ تَابَ اللَّهُ عَلَى النَّبِيِّ وَالْمُهَاجِرِينَ وَالأَنصَارِ الَّذِينَ اتَّبَعُوهُ فِي سَاعَةِ الْعُسْرَةِ مِنْ بَعْدِ مَا كَادَ يَزِيغُ قُلُوبُ فَرِيقٍ مِنْهُمْ ثُمَّ تَابَ عَلَيْهِمْ إِنَّهُ بِهِمْ رَءُوفٌ رَحِيمٌ ﴾
- ﴿ لا يَسْتَوِي مِنْكُمْ مَنْ أَنْفَقَ مِنْ قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ أُوْلَئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِنْ الَّذِينَ أَنْفَقُوا مِنْ بَعْدُ وَقَاتَلُوا وَكُلاًّ وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَى وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌا ﴾
- ﴿ لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنْ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَنْزَلَ السَّكِينَةَ عَلَيْهِمْ وَأَثَابَهُمْ فَتْحاً قَرِيباً ﴾
- Хусусий афзалликларга келсак, улар:
- 1 — Тўғри йўлдаги тўрт халифа
- 2 — Жаннат билан муждаланганлар
- 3 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадони (Аҳли байти)
- ﴿ إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمْ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيراً ﴾
- ﴿ وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ﴾
- ﴿ وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالإِيمَانِ ﴾
- ﴿ وَلا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلاًّ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ ﴾
- Авлиёлар
- Саҳобалар (разияллоҳу анҳум)
Саҳобалар (разияллоҳу анҳум)
«Саҳоба» — мўмин бўлган ҳолатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлиб, мўминлигича ўлган одамдир. Саҳоба разияллоҳу анҳумлар пайғамбарлардан сўнгра одамларнинг энг саралари ва улар яшаган аср — асрларнинг энг яхши асридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Одамларнинг энг яхшиси менинг асрим(даги одамлар)» ва «Умматларимнинг энг яхшиси менинг асрим(дагилари)дир», — деганлар (Ҳар икки ҳадис-нинг ҳам саҳиҳ эканига иттифоқ қилинган).
Саҳобаларнинг барчаси адолатлидир. Чунки Аллоҳ таоло уларни Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга йўлдош бўлиш учун танлади: уларни поклади, улардан рози бўлиб, тавбаларини қабул айлади, энг мукаррам хусусиятлар билан тавсифлади ва уларга энг яхши ваъдани берди:
﴿ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ تَرَاهُمْ رُكَّعاً سُجَّداً يَبْتَغُونَ فَضْلاً مِنْ اللَّهِ وَرِضْوَاناً سِيمَاهُمْ فِي وُجُوهِهِمْ مِنْ أَثَرِ السُّجُودِ ذَلِكَ مَثَلُهُمْ فِي التَّوْرَاةِ وَمَثَلُهُمْ فِي الإِنْجِيلِ كَزَرْعٍ أَخْرَجَ شَطْأَهُ فَآزَرَهُ فَاسْتَغْلَظَ فَاسْتَوَى عَلَى سُوقِهِ يُعْجِبُ الزُّرَّاعَ لِيَغِيظَ بِهِمْ الْكُفَّارَ وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِنْهُمْ مَغْفِرَةً وَأَجْراً عَظِيماً ﴾
«Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир.
У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаёт-ган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир. Мана шу (яъни, кофирларга қаҳрли бўлиш, мўминларга меҳри-бонлик ва кўп намоз ўқиб, рукуъ-сажда қилиш) уларнинг Тавротдаги мисолларидир. (Яъни, Таврот-да ҳам Аллоҳ таоло мўминларни мана шундай сифатлар билан сифатлагандир). Уларнинг Инжилда-ги мисоллари эса худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз новдасида тик турган, деҳқонларни лол қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. (Мўминларнинг аввал-бошда заиф-озчилик бўлишиб, кейин аста-секин кўпайиб, кучга тўлиб кетишлари Инжилда юқорида зикр қилинганидек ўсимликка ўхшатилиши) улар сабабли кофирларни хафа қилиш учундир. Аллоҳ (мўминлардан) иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга мағфи-рат ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилгандир» (Фатҳ: 29).
Шундай бўлсада, улар ҳам бир-бирларидан умумий ва хусусий сифатлар билан устундирлар. Уларнинг умумий устунликларидан баъзилари қуйида-гилардир:
1 — Муҳожирлар ҳижрат ва кўмакни ўзларида жам қилганлари туфайли, ансорлардан кўра фази-латлироқдирлар.
Чунки Аллоҳ таоло уларнинг ҳар иккисини зикр қилар экан муҳожирларни муқаддам зикр қилди ва деди:
﴿ لِلْفُقَرَاءِ الْمُهَاجِرِينَ الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِنْ دِيارِهِمْ وَأَمْوَالِهِمْ يَبْتَغُونَ فَضْلاً مِنْ اللَّهِ وَرِضْوَاناً وَيَنْصُرُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَئِكَ هُمْ الصَّادِقُونَ.وَالَّذِينَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ ﴾
«(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулк-ларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар — камбағал муҳожирларникидирки, улар Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берурлар. Ана ўшалар (иймонларида) содиқ зотлардир. Улардан (муҳожир-лардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансор-лар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳо-жирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир » (Ҳашр: 8, 9);
﴿ وَالسَّابِقُونَ الأَوَّلُونَ مِنْ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَداً ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ﴾
«Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқа-дамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир» (Тавба: 100);
﴿ لَقَدْ تَابَ اللَّهُ عَلَى النَّبِيِّ وَالْمُهَاجِرِينَ وَالأَنصَارِ الَّذِينَ اتَّبَعُوهُ فِي سَاعَةِ الْعُسْرَةِ مِنْ بَعْدِ مَا كَادَ يَزِيغُ قُلُوبُ فَرِيقٍ مِنْهُمْ ثُمَّ تَابَ عَلَيْهِمْ إِنَّهُ بِهِمْ رَءُوفٌ رَحِيمٌ ﴾
«Ҳақиқатан Аллоҳ пайғамбарнинг, муҳожир-лар ва ансорларнинг тавбаларини қабул қилди. Улардан бир гуруҳнинг диллари (ғазотдаги машақ-қат ва ташналик сабабли) тойилаёзганидан кейин оғир соатда унга (яъни, пайғамбарга) эргашган эдилар. Сўнг уларнинг тавбаларини (Аллоҳ) қабул қилди. Албатта, У зот мўминларга марҳаматли, меҳрибондир» (Тавба: 117).
2 — Ҳудайбийя сулҳидан илгари инфоқ қилган ва ғазотларга қатнашган саҳобалар, ундан сўнгра инфоқ қилиб, ғазотга қатнашганлардан кўра афзалдирлар. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ لا يَسْتَوِي مِنْكُمْ مَنْ أَنْفَقَ مِنْ قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ أُوْلَئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِنْ الَّذِينَ أَنْفَقُوا مِنْ بَعْدُ وَقَاتَلُوا وَكُلاًّ وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَى وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌا ﴾
«Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва (расулуллоҳ билан бирга кофирларга қарши) урушган кишилар (Макка фатҳидан кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилар билан) баробар бўлмас. Улар кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (оқибат — жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаёт-ган амалларингиздан хабардордир» (Ҳадид: 10).
3 — Бадр урушида иштирок этганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳотиб ибн Абу Балтаъа ҳикоясида Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуга шундай деган эдилар: «Ахир у Бадр (уруши)да иштирок этди. Аллоҳ шояд Бадр (урушида) иштирок этганларга боқиб: Нимани хоҳласанглар қилаверинглар! Мен сизларни мағфират қилдим, деганини билмайсизми?!» (Муттафақун алайҳ).
4 — Ризвон дарахти остида байъат қилганлар.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنْ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَنْزَلَ السَّكِينَةَ عَلَيْهِمْ وَأَثَابَهُمْ فَتْحاً قَرِيباً ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат Аллоҳ мўминлардан — улар дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида — рози бўлди. Бас, У зот уларнинг дилларидаги нарса (садоқат ва вафо)ни билиб, уларга сакинат-ором туширди ва уларни (Ҳайбар жангида эришиладиган) яқин ғалаба ва ўзлари(гина) оладиган кўпдан-кўп ўлжалар билан мукофотлади» (Фатҳ: 18).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди-лар: «Дарахт остида байъат берган бирон кимса, иншааллоҳ, жаҳаннамга кирмайди» (Имом Муслим ривояти).
Хусусий афзалликларга келсак, улар:
1 — Тўғри йўлдаги тўрт халифа
Аҳли суннат ва жамоат ижмоси билан Пайғам-бардан сўнгра бу Умматнинг энг афзали Абу Бакр Сиддиқ, сўнгра Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳумолардир. Алий разияллоҳу анҳудан саксондан ортиқ ривоят йўли билан мутавотир ҳадис нақл қилиндики, у, минбарда турган чоғида шундай деди: «Бу умматнинг Пайғамбаридан кейинги энг яхши одами — Абу Бакр, сўнгра Умардир» (Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ва Ибн Абу Осим ривоятлари. Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ ҳам бу ҳадисни саҳиҳ деган). Алий разияллоҳу анҳу бу сўзларини аниқ билгани учунгина айтган. Бу ҳадисни Термизий раҳимаҳуллоҳ марфуъан ривоят қилган.
Бу икки халифадан сўнгра фазилат бобида Усмон разияллоҳу анҳу келади. Абдуллоҳ ибн Умар разиял-лоҳу анҳумодан Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ шундай ҳадисни ривоят қилдилар: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида (саҳобаларни бир-бирларидан) афзал кўрар эдик: Абу Бакр, сўнгра Умар, сўнгра Усмон». Бошқа бир лафзда: «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб борар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни инкор этмас эдилар», дейилган.
Айюб Сахтиёний раҳимаҳуллоҳ айтди: «Алийни Усмондан афзал кўрган кимса, муҳожир ва ансорларни камситган бўлади». Чунки, улар Усмон разияллоҳу анҳуни Алий разияллоҳу анҳудан олдин тилга олар эдилар. Уларнинг фазилат бобидаги тартиблари, хали-фалик бобидаги тартибларига ўхшайди.
2 — Жаннат билан муждаланганлар
Жаннат билан муждаланганлар: тўрт халифа, Абдурраҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввом, Абу Убайда Омир ибн Жарроҳ ва Саид ибн Зайд разияллоҳу анҳумлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ўн кишини жаннат билан муждалаганлар (Саҳиҳ ҳадис. Беш машҳур муҳаддис ривояти). Айрим насслар булардан бошқа Билол, Собит ибн Қайс ва Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳумларнинг ҳам жаннат билан муждаланган эканликларига далолат қилмоқда.
3 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадони (Аҳли байти)
Улар беш уруғ: Алий, Жаъфар, Ақийл, Аббос ва Ҳорис ибн Абдулмутталиб оилалари бўлиб, уларнинг садақа олишлари ҳаромдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди-лар: «Аллоҳ Исмоилни танлади. Исмоил ўғилларидан Кинонани, Кинонадан Қурайшни, Қурайшдан Ҳошим уруғини, Ҳошим уруғидан эса Мени танлади» (Имом Муслим ривояти);
«Сизларга Аҳли байтим ҳақида Аллоҳдан қўрқи-шингизни эслатаман! Сизларга Аҳли байтим ҳақида Аллоҳдан қўрқишингизни хотирлатаман!» (Имом Муслим ривояти);
«Жоним қўлида бўлган Зот номига онт ичиб айтаманки, (эй аҳли байтим), сизларни Аллоҳ учун ва менинг қариндошим бўлганларингиз учун суймагун-ларича (одамлар комил) мўмин бўла олмайдилар» (Имом Аҳмад ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг покдомон рафиқалари ҳам аҳли байтларидан ҳисоб-ланадилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
﴿ إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمْ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيراً ﴾
«(Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос» (Аҳзоб: 33).
Аллоҳ таоло уларни ўз пайғамбари учун танлаб, дунё ва охиратдаги рафиқалари қилиб, «мўминларнинг оналари» дея атади. Уларнинг энг афзали Хадича (Хувайлид қизи) ва Оиша Абу Бакр қизидир. Қолганлари Савда Зумъа қизи, Ҳафса Умар қизи, Умму Салама, Умму Ҳабиба Абу Суфён қизи, Софийя Ҳуйай қизи, Зайнаб Жаҳш қизи, Жувайрийя, Маймуна ва Зайнаб Хузайма қизидир, Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин!
Табақа ва мартабалари фарқли бўлсада саҳоба-ларга нисбатан қуйидаги ишларни қилиш вожибдир:
Биринчи: саҳобаларни ёлғиз ёки жамоат ҳолла-рида севиш, дўст тутиш, уларга Аллоҳдан розилик ва истиғфор сўраш, уларга мақтовлар айтиш. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ﴾
«Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдир-лар» (Тавба: 71);
﴿ وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالإِيمَانِ ﴾
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтур-лар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин»» (Ҳашр: 10).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон-нинг аломати — ансорларни суюшдир. Мунофиқлик аломати — ансорларни суймасликдир», — дедилар (Имом Бухорий ривояти). Алий разияллоҳу анҳуга эса: «Сизни мўмин яхши кўради ва мунофиқ ёмон кўради», — дедилар (Имом Муслим ривояти).
Иккинчи: саҳобаларга нисбатан тил ва кўнгилнинг гина ва адоват, ҳақорат ва лаънатлашдан пок бўлиши.
Аллоҳ тало айтди:
﴿ وَلا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلاًّ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ ﴾
«Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан» (Ҳашр: 10).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Асҳобларимни ҳақорат қилмангиз! Жоним қўлида бўлган Зот номига онт ичиб айтаманки, агар бировингиз Уҳуд тоғича тиллани инфоқ қилса, уларнинг бири қилган бир муд (506 гр) ёки унинг ярмича(сининг савоби)га эриша олмайди» (Муттафа-қун алайҳ).
Учинчи: саҳобалар ўртасида бўлиб ўтган нарсалар ҳақида оғиз очмаслик, улар ҳақида яхши гумонда бўлиш, уларнинг ижтиҳод қилганлари: ё тўғри топганлари ва икки савоб олганлари ёки хато қилган-лари ва битта савоб олганларини узр қилиб кўрсатиш. Уларга мақтовлар, ишларининг оқибати, агар улардан гуноҳ содир бўлган бўлса Аллоҳнинг мағфиратини тақозо қиладиган катта ҳасанотлар бўлсин!
Тўртинчи: рофизалар ва аҳли байт ҳақида ғулув кетганлар йўлидан, бутун саҳобаларни ҳақоратлаш ва улардан нафрат этишдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтларига озор берадиган жабрловчи носибалар йўлидан безор бўлиш.
Авлиёлар
Валий (авлиё) — тақводор бўлган ҳар бир мўмин-дир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ أَلا إِنَّ أَوْلِيَاءَ اللَّهِ لا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ ﴾
«Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўст-ларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Улар иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи зотлардир» (Юнус: 62, 63).
Мўминларнинг авлиёлик мартабалари уларнинг наслу насаблари ёки иддаолари билан эмас, аксинча, иймон ва тақволарига кўра бўлади:
﴿ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ ﴾
«Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» (Ҳужурот: 13).
Каромат — Аллоҳ таоло авлиёларидан бирининг қўлида унга ҳурмат ва у эргашган пайғамбарни тасдиқлаш учун жорий қилган одатдан ташқари ҳодисадир. Каромат икки турлидир:
Биринчиси: билиш, кашфиёт, фаросат ва илҳомларда бўлади.
Иккинчиси: қудрат ва таъсирларда бўлади.