Full Description
Тавҳидни ҳаётига татбиқ қилган кишининг ҳисоб-китобсиз жаннатга кириши ҳақида
«Китабут-тавҳид аллази ҳува ҳаққуллоҳи алал абийд» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб
ат-Тамимий
Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший
من حقق التوحيد دخل الجنة بغير حساب
مقالة مقتبسة من كتاب "كتاب التوحيد الذي هو حق الله على العبيد"
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
الشيخ محمد بن عبد الوهاب التميمي
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
3-боб: Тавҳидни ҳаётига татбиқ қилган кишининг ҳисоб-китобсиз жаннатга кириши ҳақида
قول الله تعالى: (إِنَّ إِبْرَاهِيمَ كَانَ أُمَّةً قَانِتًا لِلّهِ حَنِيفًا وَلَمْ يَكُ مِنَ الْمُشْرِكِينَ)
Аллоҳ таоло шундай деди: “Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди” (Наҳл: 120).
وقال: (وَالَّذِينَ هُم بِرَبِّهِمْ لَا يُشْرِكُونَ)
Яна Аллоҳ таоло деди: “Улар Роббиларига ширк келтирмайдиган кишилардир” (Муъминун: 59).
Ҳусойн ибн Абдурраҳмон раҳимаҳуллоҳ ривоят қилиб деди: “Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурида эдим. Шунда: “Қай бирингиз кеча тунда осмондан тушган юлдузни кўрди?”, деди. “Мен”, дедим. Сўнг: “Бироқ мен намоз ўқимаётган эдим. Балки мени (чаён ёки ҳашорат каби) бир нарса чақиб олганди”, дедим. У киши: “Кейин нима қилдинг?”, деди. Мен: “Бирор киши менга руқя ўқишини талаб қилдим”, дедим. “Сени бунга нима ундади?”, деди. “Шаъбий бизга айтган бир ҳадис”, дедим. “У сизларга қандай ҳадис айтган эди?”, деди. “У бизга Бурайда ибн Ҳусойб разияллоҳу анҳудан шундай ҳадис айтганди: “Руқя фақат кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) заҳаридангина (ўқилади)”. У киши деди: “Эшитган нарса-сида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди”. Бироқ Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо бизга шундай ҳадис айтганди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Менга умматлар кўрсатилди. Шунда бир пайғамбарни (учдан тўққизгача адатда бўлган) бир неча кишилар билан кўрдим. Яна бир пайғамбарни бир ёки икки киши билан кўрдим. Бошқа бир пайғамбарни эса бир ўзини кўрдим. Шунда менга катта бир қоралик (катта сондаги оломон) кўринди. Уларни умматим бўлса керак, деб ўйладим. Шунда менга: “Бу Мусо ва унинг қавми”, дейилди. Кейин яна бир катта қораликка (оломонга) кўзим тушди. Шунда менга: “Бу сизнинг умматингиздир. Улар билан бирга (яъни, уларнинг ичида) етмиш минг киши бўлиб, жаннатга ҳисобсиз ва азобсиз кирадилар”, дейилди. Сўнг у зот туриб, хонадонларига кириб кетдилар. Одамлар ўша кишилар ҳақида гапга киришиб кетдилар. Баъзилари: “Эҳтимол, улар Расулуллоҳнинг саҳобалари бўлса керак”, дедилар. Баъзилари эса: “Эҳтимол, улар исломда дунёга келиб, Аллоҳ таолога бирон нарсани шерик қилмаган-лардир”, дея яна бошқа нарсаларни тилга олдилар. Шу пайт Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдиларига чиқдилар ва улар у зотни бу гаплардан хабардор қилдилар. У зот: “Улар ўзгалардан руқя ўқиш-ларини талаб қилмаганлар, олов билан куйдириб даволан-маганлар, шумланмаганлар ва Роббиларигагина таваккул қиладиганлардир”, дедилар. Уккоша ибн Миҳсан разиял-лоҳу анҳу ўрниларидан турдилар-да: “Дуо қилинг, Аллоҳ мени ўшалардан қилсин”, деди. У зот: “Сиз ўшалардансиз”, дедилар. Сўнг бошқа бир киши ўрнидан туриб: “Аллоҳга мени ҳам ўшалардан қилишини дуо қилинг”, деди. У зот: “Уккоша бу борада сендан ўзиб кетди”, дедилар.
Бобдан олинадиган масалалар:
1- Тавҳид борасида одамларнинг бир неча даражаларда эканликларини билмоқ.
2- Тавҳидни ҳаётга татбиқ қилишнинг маъноси нима эканлиги.
3- Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Иброҳим алайҳис-саломни мушриклардан эмаслигини айтиб мадҳ этиши.
4- Аллоҳнинг дўстларининг кўпчилигини ширкдан саломат эканлигини айтиб мадҳ этиши.
5- Руқя ўқитиш ва куйдириб даволанишдан воз кечиш тавҳидни амалга оширишга далолат экани.
6- Ушбу хислатларни ўзида жамловчи сифат — таваккул қилишдир.
7- Саҳобаларнинг илмларининг нақадар чуқурлиги. Улар бу нарсаларга амал қилиш билангина эриш-дилар.
8- Уларнинг яхшиликка ташналиклари.
9- Ушбу умматнинг сон ва сифат жиҳатидан ортиқ-лиги.
10- Мусо алайҳиссалом умматининг фазилати.
11- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга уммат-лар ҳолининг кўрсатилиши.
12- Ҳар бир уммат (маҳшаргоҳда) ўз пайғамбари билан тўпланади.
13- Пайғамбарларнинг чақириғига ижобат қилувчилар-нинг оз бўлиши.
14- Чақириғини бирор киши ижобат қилмаган пайғам-барнинг ёлғиз ўзи келиши.
15- Ушбу илмнинг самараси — кўпчилик бўлганда алданиб қолмаслик ва озчилик бўлганда руҳан тушиб кетмаслик, яъни амалдан тўхтаб қолмас-ликдир.
16- Кўз тегиши ва заҳарли ҳашарот чақиб олганда руқя ўқишга рухсат берилгани.
17- Ушбу: “Эшитган нарсасида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди. Бироқ ...” сўзига кўра салафлар илмининг нақадар чуқур экани. Бундан маълум бўладики, аввалги ҳадис иккинчисига зид келмайди.
18- Салафларнинг ўзида йўқ хислат билан мадҳ этилишдан узоқ эканликлари.
19- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Сиз ўшалардансиз”, деган сўзлари пайғамбарлик аломат-ларидан биридир.
20- Уккоша разияллоҳу анҳунинг фазилати.
21- Мавзуни ўзгартириш учун маълум бир сўзлардан фойдаланиш.
22- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал хулқли эканликлари.