Муҳаммад Амин Шинқитий
Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Ал-Мухтор ибн Абдулқодир Шинқитий Маданий, 1325 ҳижрийда Мавританияда таваллуд топган.
Шаръий илмларни ўша юртнинг уламоларидан олган ва 1381 ҳижрийда Ислом университетининг илк устозларидан бўлган, сўнгра университет кенгаш аъзоси этиб тайинланган. 8/7/1391 ҳижрийда кибор уламолар ҳайъат аъзосига олинган.
1393 ҳижрийда Маккада ҳаж ибодатини адо қиларкан вафот этган ва Маккада дафн қилинган.