Саййид Қосим Андижоний
Саййид Қосим Андижоний Андижон шаҳрида туғилганлар. Олим ўзининг биринчи илм таҳсилини ўз юртида бошлаган. Сўнг Ҳинд диёрига сафар қилиб у ердаги катта олимлардан "Дорул Улум Дюбанд" да таҳсил олиб у ердан "олий ижоза" олганлар. Олим ўз юртларига қайтиб рус босқинчилигига қарши ҳаракатлар олиб борганлар, сўнг Маккага келиб у ерда Ҳарам масжидида ҳадис, тафсир, фиқҳ фанларидан таълим берганлар. Олимнинг араб ва ўзбек тилларида бир неча муаллафлари мавжуд.
Олим 1393 ҳ. с нинг 19- муҳаррам ойида Мадинада вафот қилиб Бақеъ қабристонига қўйилганлар.